Ўзбекистонда 10 та олийгоҳга миллий тадқиқот университети мақоми берилади

Сақлаш
15:46 / 03.04.2026 10 0

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим, фан ва инновациялар тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Йиғилишда “У10” дастури доирасида танлов асосида 10 та олий таълим муассасасига миллий тадқиқот университети мақоми берилиши таъкидланди. Ҳар бирига илмий кластерлар ташкил этиш учун 150 миллиард сўмгача маблағ ажратилиши режалаштирилган.

 

Қайд этилишича, 2027 йилдан бошлаб олийгоҳлар рейтинг натижаларига қараб молиялаштирилади. Хорижий талабаларни жалб қилиш мақсадида ҳар йили 500 нафаргача чет эллик талаба учун грант ажратиш ҳам кўзда тутилган.

 

Илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилиши кўзда тутилмоқда. Хусусан, давлат илмий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи устувор йўналишларга сарфланади. Лойиҳаларни саралаш халқаро экспертиза, илмий-техник кенгашлар ва тармоқ корхоналари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

 

Шунингдек, ҳар йили республика давлат олий таълим ташкилотларида 500 нафаргача иқтидорли чет эл фуқароларига олий таълим олиш учун грант ажратишни назарда тутувчи “Янги Ўзбекистон стипендияси” дастурини амалга ошириш белгиланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//