Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби ўқитувчилар орасидаги саводсизликни танқид қилди

Сақлаш
21:52 / 25.02.2022 8058 5

Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айрим ўқитувчиларнинг саводсизлигини танқид қилди.

Рустамованинг қайд этишича, кунига иши юзасидан кўплаб ўқитувчилар билан суҳбатда бўлади. Бугунги мулоқотлардан кейин хафа бўлиб кетган.

У халқ таълими тизимига келишидан олдин ўқитувчилар ҳеч қачон хато қилмайдиган ва хато қилиши мумкин бўлмаган инсонлар деб ҳисоблаган. Кейин эса айрим ўқитувчиларнинг оддий сўзларни ҳам ёзишни билмаслигига ёхуд адабий тил меъёрларига амал қилмаган ҳолда ёзишларига гувоҳ бўлган.


«Бугунги ўқитувчига бир неча бор хато билан ёзаётганини айтишимга қарамай, «шошканда хато қивотганини» айтди, лекин Тошкент сўзини бир неча бор «Тошкен» деб ёзгани жонимдан ўтказворди. Унинг айтишича, «Тошкенли бўганига Телеграмда адабий ёзмиркан, у ҳақда сал вохли хулоса чиқарипман».

Айтингчи, ўқитувчи қаерда ва кимга ёзса ҳам, шундай хато қилиб ёзишга ҳақли деб ўйлайсизми? (Ўқитувчи вазирликка шундай хато билан ёзяпти, болаларга қандай ўргатишини ўйлашга ҳам қўрқади одам).

Юқоридаги каби ўқитувчилар дуч келганида тажрибали, ўз ишларини сидқидилдан адо этадиган ва йиллаб меҳнат қилса ҳам ҳеч кимдан ҳеч нарса даво қилмайдиган устозларимиз борлигидан хурсанд бўламан ва уларнинг меҳнатларини қадрлашимиз қанчалик муҳимлигига яна бир бор амин бўламан», дея ёзади Лайло Рустамова.


Матбуот котиби бугун мактабга қадам қўяётган ёш муаллимлардан ҳаётларини улуғ касб билан боғлаган экан, шунга муносиб бўлишларини, келажак авлод тақдири уларнинг қўлидалигини унутмасликларини, устозларнинг ҳар бир хатоси бутун бошли авлоднинг саводига ва бу орқали келажагига таъсир қилишини эслатган.

5 Изоҳлар

Gulchehra

12:01 / 01.01.1970

Juda o'rinli tanqid, men kuzatuvlarim davomida har kuni ushbu holatga duch kelaman, qalbim og'riydi, lekin gapirgudek bo'lsangiz bu arzirli xato emasligi , shuni shunchalik bo'rttirish kerakligi haqida aytib o'tishadi. QOYIL ...Besh qo'l barobar emas deyishganidek, ilmli ustozlar ham ko'p.Lekin ko'rsavod va shevaga xos so'zlardan foydalanadigan adashib qolganlar ham mavjud.

Xafiza

12:01 / 01.01.1970

Assalomu alaykum! Hurmatli ustozlar, har kim o'z fikrini erkin bayon qilishga haqli. Men deyarli har kuni bu xatoliklarga duch kelganimdan xafa bo'lib ketaman. Agar astagina aytsangiz ham "shoshganmanda", "charchaganmanda" deb oqlashadi o'zlarini. Vaholanki, ona tili fani ustozlarimizda xato ko'rsam yana ham achinib ketaman. Ona tilimizni o'rgatishni ham xorijiy tillarga berilayotgandan-da ko'proq e'tibor beraylik!

Secret

12:01 / 01.01.1970

Toshkenli desa nima qipti ? Toshkent shevasi shunaqa, rasmiy xat bilan yubormagandir

Normurod

12:01 / 01.01.1970

Haq gap. Dars jarayonida ham o‘z shevasi bilan muloqotda bo‘ladilar.

Давлатой

12:01 / 01.01.1970

Айниқса ҳозир келаётган ёш кадрлар.Ҳатто ариза ёзишни билишмайди. Ҳаммаси эмас албатта.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//