Жамият
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жарима билан бирга жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши кутилмоқда. Бу ҳақда адвокат Беҳзод Ғаниев ўз саҳифасида маълум қилди.
Унинг айтишича, 2026 йил 17 апрелда қабул қилинган қонунда солиқларни тўлашдан жуда кўп миқдорда (БҲМнинг 1000 бараваридан) бўйин товлаганлик учун жарима билан бирга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
Ғаниевнинг қўшимча қилишича, қонун кучга киргач Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган ва ушбу жиноятни содир қилганликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган тақдирда, маҳкумлар жазони аввалгидек манзил-колонияда эмас, умумий тартибли колонияда ўтайди.
Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш жазоси олдингидек тўртдан бир қисми эмас, ярми ўталган тақдирдагина бошқа енгил жазога алмаштирилиши мумкин.
Қонун 2026 йил 18 июлдан амалга татбиқ этилади.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
77862
Жамият
56787
Жамият
56014
Жамият
51068
Жамият
//
Изоҳ йўқ