Жамият
Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айрим ўқитувчиларнинг саводсизлигини танқид қилди.
Рустамованинг қайд этишича, кунига иши юзасидан кўплаб ўқитувчилар билан суҳбатда бўлади. Бугунги мулоқотлардан кейин хафа бўлиб кетган.
У халқ таълими тизимига келишидан олдин ўқитувчилар ҳеч қачон хато қилмайдиган ва хато қилиши мумкин бўлмаган инсонлар деб ҳисоблаган. Кейин эса айрим ўқитувчиларнинг оддий сўзларни ҳам ёзишни билмаслигига ёхуд адабий тил меъёрларига амал қилмаган ҳолда ёзишларига гувоҳ бўлган.
«Бугунги ўқитувчига бир неча бор хато билан ёзаётганини айтишимга қарамай, «шошканда хато қивотганини» айтди, лекин Тошкент сўзини бир неча бор «Тошкен» деб ёзгани жонимдан ўтказворди. Унинг айтишича, «Тошкенли бўганига Телеграмда адабий ёзмиркан, у ҳақда сал вохли хулоса чиқарипман».
Айтингчи, ўқитувчи қаерда ва кимга ёзса ҳам, шундай хато қилиб ёзишга ҳақли деб ўйлайсизми? (Ўқитувчи вазирликка шундай хато билан ёзяпти, болаларга қандай ўргатишини ўйлашга ҳам қўрқади одам).
Юқоридаги каби ўқитувчилар дуч келганида тажрибали, ўз ишларини сидқидилдан адо этадиган ва йиллаб меҳнат қилса ҳам ҳеч кимдан ҳеч нарса даво қилмайдиган устозларимиз борлигидан хурсанд бўламан ва уларнинг меҳнатларини қадрлашимиз қанчалик муҳимлигига яна бир бор амин бўламан», дея ёзади Лайло Рустамова.
Матбуот котиби бугун мактабга қадам қўяётган ёш муаллимлардан ҳаётларини улуғ касб билан боғлаган экан, шунга муносиб бўлишларини, келажак авлод тақдири уларнинг қўлидалигини унутмасликларини, устозларнинг ҳар бир хатоси бутун бошли авлоднинг саводига ва бу орқали келажагига таъсир қилишини эслатган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
5 Изоҳлар
Шоира
12:01 / 01.01.1970
Бу фикрга кушиламан. Укитувчилар тугри ёзишни билмаса, кандай килиб укувчига ургатади?
Umida
12:01 / 01.01.1970
To'g'ri, oramizda shunday o'qituvchilar borki o'qituvchi bo'lganimdan uyalaman. Sh harfining o'rniga w harfini yozishadi. O'quvchiga qanday qilib, qanaqa o'qitishadi, menga qorong'u. Yoki uyga berilgan misollarni to'g'ri tekshirisha olmaydi. Necha marta guvohi bo'lganman. O' harfining o'rniga o yozishadi, tushunmayman.
Kundizoy
12:01 / 01.01.1970
Avvalo uzr so‘rayman! Men o‘zbek tilida ta'lim olmaganman. (Xatolar bulishi mumkin, yozganimda) Ta'limning jonkuyar fidoyilaridan birisiz, shu sifatini nazorat qilishdan oldin qanday fandan dars berishidan farqli o‘qituvchida eng avvalo yo‘zish savodxonligi bo‘lishi kerak. Savodli o‘qituvchi bo‘lsin ,keyin o‘z fanidan bilimi bo‘lsin! Shuni yo‘lga qo‘yishni tavsiya qilaman.
Таджибаева Раъно
12:01 / 01.01.1970
Бу жудаям ачинарли ва шу билан бирга кулгили ҳолат деб ўйлайман. Нега деганда, ҳар бир вилоятда минглаб ўқитувчилар фаолият юритади, агар ҳамма ўз шевасида гапирса ёки ёзса, унда ёш авлод ўзбек адабий тилини кимдан ўрганади? Бугунги глобаллашув жараёнида мактаб ўқитувчисининг ўз она тилисини билмаслиги бу-чинакам саводсизлик деб ўйлайман.
Dildora
12:01 / 01.01.1970
Laylo opa fikringizga 100% qòshilaman. 21 yillik tajribam davomida diktantni 2 bahoga yozgan ustozlarni kòrganman. Avvallari institutga kirayotganda diktant olinardi abituriyentdan. Ayniqsa,pedagogika sohasiga topshirayotganlardan. Test tizimiga òtildiyu, bu narsaga hech kim jiddiy e' tibor ham bermay qòydi. Men ishlaydigan Farģona viloyati Òzbekiston tumanidagi 26-umumiy òrta ta'lim maktabida òqituvchilar òrtasida rahbarlarimiz diktant yozdirib turishadi. Bu hammaga ma'qul bòladi. Negaki , òqituvchini adashishga , hato qilishga haqqi yòq deb òylayman. Ayniqsa , òquvchilarini oldida. Har chorakda kanikulda barcha ustozlardan diktant yozdirib turilsa yaxshi bòlardi. Lekin buni ba'zilar "qoģozbozlik" ka yoyishmasa albatta. 4 yil oliy dargohlarda òqish jarayonida hech yòqdir pedagogika yònalishidagilarni tamomlayotganlarni shu yònalishda ham bilimlarini sinash kerak deb hisoblayman. Bu meni fikrim.