Жамият
Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида айрим ўқитувчиларнинг саводсизлигини танқид қилди.
Рустамованинг қайд этишича, кунига иши юзасидан кўплаб ўқитувчилар билан суҳбатда бўлади. Бугунги мулоқотлардан кейин хафа бўлиб кетган.
У халқ таълими тизимига келишидан олдин ўқитувчилар ҳеч қачон хато қилмайдиган ва хато қилиши мумкин бўлмаган инсонлар деб ҳисоблаган. Кейин эса айрим ўқитувчиларнинг оддий сўзларни ҳам ёзишни билмаслигига ёхуд адабий тил меъёрларига амал қилмаган ҳолда ёзишларига гувоҳ бўлган.
«Бугунги ўқитувчига бир неча бор хато билан ёзаётганини айтишимга қарамай, «шошканда хато қивотганини» айтди, лекин Тошкент сўзини бир неча бор «Тошкен» деб ёзгани жонимдан ўтказворди. Унинг айтишича, «Тошкенли бўганига Телеграмда адабий ёзмиркан, у ҳақда сал вохли хулоса чиқарипман».
Айтингчи, ўқитувчи қаерда ва кимга ёзса ҳам, шундай хато қилиб ёзишга ҳақли деб ўйлайсизми? (Ўқитувчи вазирликка шундай хато билан ёзяпти, болаларга қандай ўргатишини ўйлашга ҳам қўрқади одам).
Юқоридаги каби ўқитувчилар дуч келганида тажрибали, ўз ишларини сидқидилдан адо этадиган ва йиллаб меҳнат қилса ҳам ҳеч кимдан ҳеч нарса даво қилмайдиган устозларимиз борлигидан хурсанд бўламан ва уларнинг меҳнатларини қадрлашимиз қанчалик муҳимлигига яна бир бор амин бўламан», дея ёзади Лайло Рустамова.
Матбуот котиби бугун мактабга қадам қўяётган ёш муаллимлардан ҳаётларини улуғ касб билан боғлаган экан, шунга муносиб бўлишларини, келажак авлод тақдири уларнинг қўлидалигини унутмасликларини, устозларнинг ҳар бир хатоси бутун бошли авлоднинг саводига ва бу орқали келажагига таъсир қилишини эслатган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
3 Изоҳлар
Комила
12:01 / 01.01.1970
Жуда катта муаммо айтилибди. Барча укитувчилардан диктант олиш керак, ёки ишга кабул жараёнида шуни йулга куйиш керак!
Mashhura Oripova
12:01 / 01.01.1970
Haqiqatdan ,tòĝri fikr aytilgan. Meni ham asabimga tegadigan noxushlik.Òqituvchi imlo xato qilishga haqi yòq. Shevada sòzlashi esa o'ta xunik holat.
Одил Рахмонов
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алейкум! Хозирги ёш артистларнинг "чунмадим"(тушунмадим), к,ушик, айтувчилар ххэч(х,еч) деб куйлашларидан савиясини билса булади