Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди.
Хабарга кўра, ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар аниқланиб, уларга тегишли транспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 6 млн 592 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланган. Шунингдек, учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (20 миллион 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланган.
«Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланди», дейилади хабарда.
Экология қўмитаси юртдошларимизни атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга, асраб-авайлашга чақирмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77878
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ