Жамият
Россия Федерациясининг «Давлат чегараси тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгартиришлар ва амалдаги тартибларга кўра, чегара назорати кучайтирилди.
Энди Россияга кириш ёки чиқишда мобил телефон, планшет, ноутбук каби электрон қурилмалар кўздан кечирилиши мумкин.
Миграция агентлигининг маълум қилишича, чегара ходимлари қурилманинг ташқи кўринишини текшири, зарур ҳолларда кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Таъкидланишича, бу текширувлар ҳаммага эмас, балки қоидабузарлик гумони бўлганда ҳамда хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур деб топилганда амалга оширилади.
Талабларга бўйсунмаслик жарима (5 000 – 7 000 рубл) ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин.
Хабарга кўра, чоралар хавфсизликни кучайтириш, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида жорий этилган.
«Сафар олдидан гаджетларингиздаги маълумотларга эътибор беринг!» – дейилади хабарда.
Илм-фан
Жаҳон
Жаҳон
Маданият
Маданият
Маданият
77886
Жамият
56796
Жамият
56025
Жамият
51077
Жамият
//
Изоҳ йўқ