Нобел мукофоти совриндорлари тақдирланди

Сақлаш
10:12 / 11.12.2024 31 0

Кеча Нобел мукофоти ўз эгаларига топширилди.

 

Маълумот учун, 10 декабрь Алфред Нобел вафот этган кун ҳисобланади. Айнан мазкур сана муносабати билан ҳар йили тантанали маросим бўлиб ўтади.

 

Нобел мукофотининг бу йилги совриндорлари қуйидагилар:

▪️ Тиббиёт бўйича — америкалик олимлар Виктор Амброс ва Гери Равкан (микроРНКни кашф қилгани учун);

 

▪️ Физика бўйича — америкалик Жон Ҳопфилд ҳамда британия-канадалик Жеффри Ҳинтон (сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида Мачине Леарнинғнинг асосини ташкил этувчи фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун);

 

▪️ Кимё бўйича — Девид Бейкер, Демис Хассабис ва Жон Жампер (оқсилнинг уч ўлчамли тузилиши прогнози» ва «оқсилнинг компьютер дизайни учун);

 

▪️ Адабиёт бўйича — Жанубий кореялик ёзувчи Ҳан Кангга (тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун);

 

▪️ Тинчлик учун — Nihon Hidankyo ташкилотига (Ҳиросима ва Нагасакидаги атом бомбасидан омон қолганларни бирлаштиргани учун);

 

▪️ Иқтисодиёт бўйича — Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга (институтларнинг шаклланиш жараёнлари ва уларнинг иқтисодий фаровонликка таъсирини тадқиқ қилгани учун).

 

Жорий йилда мукофот пули 11 млн швед кронасини (1 млн долларга яқин) ташкил этган.

 

Нобел мукофотини биринчи топшириш маросими 1901 йил 10 декабрда ўтказилган бўлиб, шундан бери 1000 га яқин номзод ва ташкилотлар унинг лауреатига айланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//