Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта хабарлардан огоҳлантирди

Сақлаш
10:39 / 24.04.2026 9 0

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси номидан тадбиркорларга сохта электрон хатлар юборилаётгани аниқланди. Шу муносабат билан Солиқ қўмитаси тадбиркорларни сохта электрон хатлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

 

Қайд қилинишича, ушбу хабарлар расмий эмас ва улар фирибгарлик мақсадида тарқатилмоқда.

 

“Мазкур электрон хатлар солиқ тизимида рўйхатдан ўтмаган. Улар таркибидаги ҳаволалар орқали қурилмага зарарли дастурлар юкланиши, шунингдек, шахсий маълумотлар қўлга киритилиши мумкин”, дейилади қўмита хабарида..

 

Солиқ органларининг барча расмий хабарлари фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилишини билдириб, шундай шубҳали хабар юборилган бўлса:

 

– ҳаволаларни босмаслик;

– илова қилинган файлларни очмаслик;

– маълумотларни фақат расмий манбалар орқали текшириш сўралди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//