Жамият
Ўзбекистонда энг кўп китоб ўқиган ёшлар ўртасида ҳар йили танлов ўтказилиб, ғолибларга пул мукофоти берилади. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланди.
Унга кўра, энг кўп китоб ўқиган ўқувчи ва талабалар ўртасида «Топ-100 китобхон» танлови ўтказилиб, ғолибларнинг 100 нафари тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан Ёшлар ишлари агентлиги маблағи ҳисобидан БҲМнинг 25 баравари (10,3 млн сўм) миқдорида рағбатлантирилади.
Ёшларнинг китобхонлик, ижодкорлик ва маънавий ривожланишини рағбатлантириш орқали интеллектуал салоҳият ва маданий капитални ошириш мақсад қилинган. Ёшларнинг китобхонлик даражасини йилига ўртача 12 та китобга етказиш, электрон китоб платформаларидан фойдаланиш кўрсаткичини 2025 йилга нисбатан икки бараварга ошириш режалаштирилган.
Чекка қишлоқ ва туманларда ёшларнинг 30 фоизи китобхонлик лойиҳаларига, шу жумладан, «Мутолаа» лойиҳасига жалб қилинади.
2026 йилдан китобхонлик маданиятини юксалтириш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ёш ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида «Илғор ижодкор» президент мукофоти жорий этилади. Шеърият, драматургия ҳамда болалар адабиёти йўналишлари бўйича энг яхши ёзувчи ва шоирлар БҲМнинг 200 баравари (82,4 млн сўм) миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Президентнинг 2026 йил январидаги қарорида Ўзбекистонда Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиши белгиланганди. Энг сара хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилишда нашрга тайёрлаш ва чоп этиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда муаллифлик ҳуқуқи учун харажатларнинг 80 фоизи қоплаб берилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77818
Жамият
56756
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ