Мадридда Амир Темур таваллудига бағишланган халқаро конференция ўтказилди

Сақлаш
09:24 / 24.04.2026 9 0

Мадриддаги нуфузли Casa Á маданият марказида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов, Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Темурийлар тарихи давлат музейи директори Хуршид Файзиев, шунингдек, Испания шарқшунослар ассоциацияси бош котиби ва Мадрид автоном университети қошидаги Осиё тадқиқотлари маркази профессори Хесус Гил Фуэнсанта, Темурийлар Ассоциацияси президенти Фредерик Брессанд, Муэллер & Schindler президенти Шарлотта Крамер, Муэллер & Schindler витсе-президенти Александр Вилгелм иштирок этди.

 

 

Қайд этилишича, форум Испаниядан Самарқандга ташриф буюрган ва Амир Темур ҳукмронлиги ҳақида бебаҳо маълумотлар қолдирган испан элчиси ва йилномачиси Руй Гонсалес де Клавихонинг туғилган жойида ўтказилди. Унинг асарлари Темур ва темурийлар даври тарихи бўйича энг муҳим манбалар қаторига кириши таъкидланди.

 

Шунингдек, форумда Осиё, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасидан 70 дан ортиқ илмий ҳамжамият вакиллари, тадқиқотчилар, маданият арбоблари, дипломатлар ва мутахассислар иштирок этди.

 

 

Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Марказ фаолиятини тақдим этди ва темурийлар даврига оид 2 мингга яқин маданий мерос объектлари Ўзбекистонга қайтарилганини эълон қилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//