Спорт
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) август ойи якуни бўйича янгиланган рейтингни маълум қилди.
Унга 8 нафар ўзбекистонлик боксчи ҳам киритилган бўлиб, шундан 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаган.
Август ойи сўнгида янгиланган рейтинг қуйидагича:
▪️ Ҳасанбой Дўстматов (минимал вазн) – 1-ўрин (ўзгаришсиз);
▪️ Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) – 1-ўрин (ўзгаришсиз)
▪️ Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) – 10-ўрин (ўзгаришсиз);
▪️ Отабек Холматов (ярим енгил вазн) – ўтган ойдаги сингари 5-ўрин;
▪️ Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) – 13-ўрин (ўзгаришсиз);
▪️ Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) – 1-ўрин (ўзгаришсиз);
▪️ Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) — 3-ўрин (ўтган ойда чемпион);
▪️ Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) — 6-ўрин (ўтган ойда 5-ўрин).
Маълумот учун, Мадримов Теренс Кроуфордга қарши жангдаги мағлубиятдан сўнг учинчи ўринга тушиб қолган.
Олдинроқ Майк Тайсон ўзбекистонлик боксчини мақтагани ҳамда Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингда чемпионлик жангини ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ