Жамият
Миллий матбуот байрами муносабати билан Oyina.uz таниқли ижодкорларнинг шаржини эълон қилганди. Ўша шаржларнинг сотилиши ва муаллифларга етказилиши давом этмоқда. Бу сафарги харидор “Байрамдан ташқари кунлар”, “Отойининг туғилган куни”, “Паканининг ошиқ кўнгли” каби асарлар муаллифи – ёзувчи Эркин Аъзам бўлди.
“Шарж, пародия ҳеч қачон муҳокама қилинмайди”, дейди ёзувчи. Бундан ташқари фақат Эркин Аъзамдангина эшитиш мумкин бўлган қуйма гаплар, хулосалар бўлди суҳбатда. Улардан айримларини қуйида келтириб ўтмоқчимиз:
“Информациянинг қулига айланиб қолди одамлар. Одамзод жуда ўч экан-да ғийбатми, янгиликми, деганига. Билгиси келади. “Ҳайрият, мен эмасман” дейиш учун.”
***
“Янгилик бўлиши керак адабиётда, ҳеч бўлмаса қаҳрамоннинг оти янги бўлиши керак. Ёндошувда, воқеликда бир янгилик бўлсин. Бошқаси керак эмас. Йўқса, ўтириб олиб роман ёзиб ташлашдан осони йўқ. Такрор, сийқаликнинг нима кераги бор?”
***
“Бундан бир ўн беш йиллар олдин суҳбатим чиққан экан. Ўшанда “Адабиётга қандай баҳо берасиз?” деса, айтган эканманки, адабиёт бир бузуқ арава, йўлнинг чеккасида туради. Кўчадан ўтган ҳам, қайтган ҳам туртади – арава беш қадам олға силжийди. Унинг эгаси йўқ, тасодифий одамларнинг қўлида қолган, деган эканман. Бир пайтлар ҳамма ёзишни ташлаб ўзини бозорга урганди. Энди-чи? Ҳозир китоб дўконига кирсангиз, китоблар кўпайган, муқовалар чиройли. Ўртасини очиб ўқисангиз, маза-матра йўқ.”
Эслатиб ўтамиз, Эркин Аъзамдан аввал шоир Фахриёр бу одатни бошлаб берган, атай Oyina.uz таҳририятига қўнғироқ қилиб, шаржни сотиб олиш истаги борлигини айтганди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ