АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда ТИВ раҳбарияти билан учрашди

Сақлаш
17:36 / 01.03.2023 942 0

1 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Тошкентда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўз Телеграм каналида хабар берди.

 

Саидовга кўра, учрашув чоғида бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олинган.

 

 

«АҚШ Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Президентининг ислоҳотлар дастурини мунтазам ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз», — деб ёзади Саидов.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни Остона шаҳрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идораси раҳбарлари иштирокида C5+1 шаклидаги учрашувда қатнашди.

 

Мавзуга доир: Россиянинг ҳамкор давлатлари Россияга қарши санкциялардан кўрган йўқотишлар учун компенсация олади – Блинкен

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//