Сирдарёда «Маънавият фестивали» доирасидаги тадбирлар ўтказилди

Сақлаш
19:14 / 16.10.2022 1306 0

11–15 октябрь кунлари Сирдарё вилоятида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлардан иборат «Маънавият фестивали» бўлиб ўтгани, вилоятнинг Боёвут, Сайхунобод, Сардоба, Гулистон, Ховос, Оқолтин, Мирзаобод, Сирдарё туманларидаги маҳаллаларда халқ билан давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар кўтаринки руҳда ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

 

 

14 октябрь куни «Маданият карвони» ва «Маънавият фестивали» доирасидаги тадбирлар Янги ҳаёт маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Янги Ўзбекистон» массиви қурилишида ободонлаштириш ишчилари билан бўлиб ўтди.



 

Маънавий-маърифий тадбирлар Гулистон шаҳридаги президент мактаби ўқувчилари билан ҳам ўтказилди.



 

Шунингдек, тадбирлар «Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономаркази»да ҳам бўлиб ўтди.

 

Учрашувларда аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш, уларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Аввалроқ «Маданият карвони» ва «Маънавият фестивали» доирасидаги тадбирлар Сирдарё вилоятидаги маҳаллалар ва таълим масканларида ҳам ўтказилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//