Сирдарёнинг яна 8 туманида «Маънавият фестивали» ўтказилди

Сақлаш
16:58 / 12.10.2022 691 0

11–15 октябрь кунлари Сирдарё вилоятида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлардан иборат «Маънавият фестивали» бўлиб ўтаётгани, Мирзаобод ҳамда Сирдарё туманларида тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

 

 

Фестиваль доирасида меҳмон санъаткорлар Боёвут, Сайхунобод, Сардоба, Гулистон, Ховос, Оқолтин, Мирзаобод, Сирдарё ва Ховос туманидаги маҳаллаларидаги хонадонларда бўлди. Шунингдек, халқ билан давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ўтказилди.

 

Улар «Меҳр-мурувват ва саховат» лойиҳасининг амалий давоми сифатида аҳолига ўзларининг қайноқ тилакларини йўллашиб, совғалар улашди.

 

 

Тадбирлар доирасида «Ватан остонаси», «Муҳаббат баҳори», «101-рейс», «Мерос», «Аёл қисмати», «Аёл қалби», «Барон 2», «Бир кунлик тўй» сингари бир қатор фильмлар премьералари ҳам бўлиб ўтади.

 

 

Учрашувларда аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш, уларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//