Жамият
Бугун, 30 апрель куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабишнинг тор доирада ва икки мамлакат делегациялари иштирокидаги музокараларда ўзаро муносабатлар янги тараққиёт босқичига кўтарилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Чехия ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда қайд этилишича, куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон – Чехия бизнес форумида эълон қилинган лойиҳавий ташаббуслар қўллаб-қувватланди. Томонлар Экспорт кредитларини суғурталаш агентлиги ва Чехия Экспорт банкининг Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ниятини олқишладилар.
Иқтисодий кун тартибидаги барча масалаларни илгари суриш учун Ишбилармонлар кенгашини тузиш ва Ҳукуматлараро комиссиянинг кейинги йиғилишини шу йил август ойида Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди.
Маданий-гуманитар соҳада, шу жумладан, қўшма диплом дастурлари доирасида таълим ва академик алмашинувни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани тасдиқланди.
Ўзаро маданият ва кино кунлари, кўргазма ва концертларни мунтазам равишда ўтказиш, шунингдек, мамлакатлар ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Шу мақсадда икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейсни қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилади. Тартибли меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди. Якунда қабул қилинган қарорларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ