Жамият
Хабарингиз бор, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остидаги Маънавият фестивалининг бу галги тадбирлари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтмоқда.
.png)
Бугун «Маданият карвони» ва «Маънавият фестивали» доирасидаги тадбирлар Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги «Нурли маскан» мактаб интернатида ўтказилди. Тадбирнинг бадиий қисмида санъаткорлар ўз ижод намуналарини ижро этиб, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг кайфиятига кўтаринки руҳ бағишлади.
.png)
Шунингдек, «Маърифат тур» лойиҳаси доирасида тарғиботчилар жамияти аъзолари Ховос туманидаги «Кўҳна Ховос» ёдгорлигида бўлишди.
.png)
Шундан сўнг тарғиботчи гуруҳлар иштирокида Сирдарё тумани 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Давра суҳбати давомида оила муқаддаслиги, уни покликка, икки томонлама муҳаббатга, садоқат ва вафодорликка асосланиши кераклиги таъкидланди.
(1).png)
Жумладан, фестивалнинг «Меҳр-мурувват ва саховат» лойиҳаси доирасида Гулистон ва Ховос туманларидаги ногиронлиги бўлган инсонлар, якка-ёлғиз қариялар, бемор ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар, китоб жамланмалари ҳадя этилди.

(2).png)
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51017
Жамият
//
Изоҳ йўқ