Жамият
Аввалроқ, 11–15 октябрь кунлари Сирдарё вилоятида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий-маърифий тадбирлардан иборат «Маънавият фестивали» бўлиб ўтаётгани, вилоятнинг Боёвут, Сайхунобод, Сардоба, Гулистон, Ховос, Оқолтин, Мирзаобод, Сирдарё туманларидаги маҳаллаларда халқ билан давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар кўтаринки руҳда ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.
Бугун фестиваль доирасида Ўзбекистон халқ артистлари, зиёлилар, олимлар, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари Гулистон шаҳридаги 17-МТТда бўлиб, «Зукко Болажон!» фотоальбомининг тақдимотида иштирок этдилар.
Тақдимотни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов очиб бериб, болажонларга илиқ тилакларини билдирди.
Ховос туманидаги Мустақиллик, Афросиёб ва Янгиер маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳолига «Маърифат соати» ташкил этилди.
Учрашувларда аҳоли, айниқса, ёш авлод қалбида ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини янада кучайтириш, уларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, фуқароларимизнинг онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ