Жамият
Тошкентда янги хонадон сотиб олмоқчи бўлган 300 га яқин фуқарони уйсиз қолдирган Glamour Gold МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
.jpg)
Аниқланишича, 2020 йил 16 март куни Glamour Gold масъулияти чекланган жамият томонидан Esodream турар жой мажмуаси қурилишига 37 миллиард 400 миллион сўм сарфланиб, қолган маблағ талон-торож қилинган. Мазкур қурилиш лойиҳаси амалда сохта схема экани маълум бўлиб, 274 киши фирибгарлик қурбонига айланган ва уй учун тўлаган пуллари ҳам қайтарилмаган. Етказилган моддий зарар 97 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Glamour Gold мансабдорлари томонидан фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплаш, фуқаровий даъвони қондириш мақсадида гумондорга тегишли бўлган умумий қиймати 65 миллиард 582 миллион сўмга тенг кўчмас мулк, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулклар хатланиб, фойдаланишга тақиқ қўйилган.
Шахноза Толипова исмли жабрланувчилардан бири фирибгарлар томонидан ишончи қандай суиистеъмол қилинганини айтиб берди:
«Уйингларни сизлар тез битишини хоҳлайсизларми ёки секин сифатли битишини хоҳлайсизларми, дейишди биринчи. Албатта, секин сифатли битаверса майли, деб рози бўлдик. Озгина вақт ўтгандан кейин ковлаганда сув чиқиб кетди трубадан, уни қуришини кутдик, деб алдашди. Хуллас, баҳонаси кўп бўлди. Шу билан чоъзилиб, чўзилиб орадан 5 йил ўтди. Лекин биз барибир бу орада пулимизни тўлаб боравердик. Ҳозир 100% тўлов қилиб бўлганман, лекин уйимизни ҳали ҳам ололганимиз йўқ...»
Ҳозирда Glamour Gold МЧЖнинг тўққиз нафар масъул шахсига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) учинчи қисми, 168-моддаси (фирибгарлик) тўртинчи қисми «а», «в» бандлари, 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) иккинчи қисми «а», «б» бандлари, 228-моддаси учинчи қисми, шунингдек, 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) иккинчи қисми «а», «б» бандлари билан айблов эълон қилинган. Мазкур шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу компаниядан жабр кўрган яна бошқа фуқаролар бўлса, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилишларини сўрайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Маданият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ