Бугунги авлод фарзандига ажнабий, маъносини ўзи ҳам тушунмайдиган исмни раво кўриши мумкин, аммо ўзбекча от қўймайди


Сақлаш
03:10 / 16.06.2022 2916 1

Яқинда таниқли адабиётшунос ва шоир Раҳимжон Раҳмат: “Абдувоҳид, турк-ўзбекча исмлар рўйхатини тузиш керак”, деб мурожаат қилиб қолди. Мен: “Буни қаранг, Раҳмат ака, қарийб ўн йиллардан бери чин ўзбекча отларни йиғиб келаман”, – деб жавоб қилдим.

 

Ҳозирги ўзбек исмларини асосан уч катта қисм: арабча, форсча ва турк-ўзбекча исмлар гуруҳига бўлиш мумкин. Афсуски, улар ичида энг ғариби, энг кам учрайдигани – чин ўзбекча исмлардир. Кейинги пайтларда эса уларнинг сони янада кескин камайиб бормоқда. Ўз фарзандини ўз тилидаги от билан аташга ор қиладиган ўзбекдай миллат бўлмаса керак.

 

Шунингдек, ўзбек исмлари ичида аралаш: арабча-ўзбекча (Аллоберди), форсча-ўзбекча (Гулюз), форсча-арабча (Дилмурод) исмлар ҳам жуда кўп.

 

Маълумки, Исломдан кейин, ҳар бир мусулмоннинг исми исломий бўлиши керак, деган ақида таъсирида соф туркий исмлар қўйиш удуми ўрта асрлардаёқ тараққиётдан тўхтаган. Ўтмишда форс тили араб тилидан кейин иккинчи мадраса тили, адабиёт тили бўлиб келганлиги учун форсча исмлар бундан турк исмларига нисбатан кам зиён кўрган. Шундай бўлса-да, ўтмишда аждодларимиз чин ўзбекча исм қўйиш удумини сақлаб келишган. Аммо бугунги кунда, ўзбек тили араб, форс тиллари таъсиридан анча мустақил бўлган бир пайтда, чин ўзбекча отлардан мутлақо воз кечилмоқда. Бугунги авлод фарзандига сериалларда кўрган, қулоғи ёқтирган бирор қаҳрамоннинг ажнабий, маъносини ўзи ҳам тушунмайдиган исмини раво кўриши мумкин, аммо ўзбекча от қўймайди. Ўзбекча исм гўёки эскилик сарқити, “модный” эмас.

 

Хуллас, мен анча йиллардан бери ўзим билган, эшитган, манбаларда дуч келган чин ўзбекча отларни йиғиб келаётган эдим. Раҳимжон Раҳматнинг гапи билан уни эълон қилиб кўрсамми, деб ўйладим. Албатта, бу иш ҳали чала, анча тўлдирилиши керак, эҳтимол, бир кун уни китоб ҳолига келтириш мумкин бўлар. Эслатиб ўтаман, ушбу рўйхатга аралаш исмлар (мисол, Худойберди) эмас, балки бутунлай туркий (Тангриберди) исмлар киритилди. Агар сизга ушбу рўйхатда келтирилмаган, сиз яшайдиган ҳудудда учрайдиган чин ўзбекча отлар (албатта улар жуда кўп) маълум бўлса, уларни изоҳда ёзиб қолдирсангиз, бунинг учун олдиндан ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. (Илтимос, фақат соф ўзбекча (туркий) исмларни таклиф қилсангиз.)

 

Чин ўзбекча отлар

 

(Тузувчи Абдувоҳид Ҳайит)

 

А

Адашбой

Алп

Алпарслон (Салжуқий ҳукмдорлардан бирининг оти)

Алпомиш

Алптегин (Ғазнавийлар давлати асосчиси)

Алпэр

Арслон

 

Б

Балқия

Барчин (Маъноси “ипак”, “парча”. “Девону луғотит-турк” инд. 57)

Баҳодир

Бегимой

Бегойим

Бегимқўл

Бектош

Бейбарс (Мамлуклардан бирининг оти)

Бекбўта

Бектемир

Бекқул

Бекчик (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти)

Берди, Бердибек

Беркин

Бибихон

Бибиш

Билга

Бойбек

Бойбўри

Бойир

Бойкелди

Бойсун

Бойсари

Бойсунқўр

Болибек

Болқибой

Болбуви

Болта

Ботир

Босим

Бошбек

Бурхон (арабча “бурҳон” эмас, қадимги туркийча “бурхан”, “бурқан”)

Бургут

Бўривой

Бўритош

Бўта

 

В

 

Г

Гўзал

 

Д

Дадахон

 

Е

Етмишбой

 

Ё

Ёвқоч (Жовқоч)

Ёвқочди

Ёзи

Ёзибек

Ёлқин

Ёрқин

Ёрқиной

Ёмғир

 

Ж

Жовли

Жонгил

 

З

 

И

Инжу

Иноқ

Ипак

 

Й

Йўлдош

Йўлбарс

Йўлчи

Йигитали (-али – арабча)

 

К

Катта, Каттабек

Каттабуви

Кенгбой

Кенжа

Кетмон

Кимсан

Кимсанбой

Кунсулув

Кунтуғмиш

Кўкламбой

Кўпайсин

Кўркли

Кўчакбой

Кўчар

Кўчим

Кўчимхон

Кўкалп

 

Л

Лочин

 

М

Майрам

Мангуберди

Мели

Мелиқўзи

Менгир

Менгли

Менглихон

Момохон (Момохол: “хол” – форсча)

Момобуви (биби)

 

Н

 

О

Ойбалқи

Ойбек

Ойбека

Ойбиби

Ойдай

Ойдин

Ойсара

Ойсулув

Ойтош

Ойтўла

Ойчечак

Ойчучук

Ойхон

Ойхоним

Ойқиз

Олмахон

Олмос

Олтмишбой

Олғу (“Олғу Чиғатойнинг набираси тутур”. Абулғозий. Шажарайи турк. 89-бет)

Онахон

Оппоғой

Орол

Ортиқ

Отабек

Отабой

Отахон

Очилди

Очил

Оқин

Оқбилак

Оғабек

 

П

Памуқ

 

Р

 

С

Сабуктегин (эски туркийда: “севимли шаҳзода”. Маҳмуд Ғазнавийнинг отасининг исми)

Салжуқ

Санжар

Севар

Севара

Севги

Севинч

Сотволди, Сотиболди

Сулув

Суюн

Суюнбек

Суюнбека

Суюнч (Шайбонийхон ўғлининг исми)

Суянч

Суяр

Суярқул

Суқсур

 

Т

Тангриберди

Тангрибек

Танишбек

Тархон (Таркан)

Тегин

Тегина (Тегинабегим)

Теша, Тешавой

Тилов

Тилак

Тинибек

Тиркаш

Тоймас

Толмас

Тонготар

Тош

Тошболта

Тошбуви, Тошбиби

Тоштемир

Тоштўхта

Тошқин, Тошқинбой

Тоғай

Тоғбой

Туйма, Туймабой

Туйғу

Туман

Турат

Турди, Турдибек

Турконбегим

Турон

Турғун

Турғунбой

Турмиш (Турмиш оқа Амир Темур даврида Қарши бекларидан Жоку барлоснинг қизининг исми. 1354 йили Темурбек 18 ёшида Турмиш оқага уйланган)

Турсун, Турсунбой

Турсуной

Туғлуқ (Туғли, Тухли)

Туғрулбек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан)

Туқтемур (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти).

Тўйчи

Тўла

Тўлаган

Тўлғоной

Тўлқин

Тўра, Тўрақўл

Тўти

Тўхта

Тўхтабой

Тўхтасин

Тўхта

Тўқсулув

Тўғри, Тўғрибек

 

У

Узоқ

Уйтўл, Уйтўлой

Уйтўла

Улаш

Уллибиби

Улбўлсин

Улуғбек

Улуғберди

Улуғбой

Улуғхон (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги тўртинчи ҳукмдорининг исми. (12651287) Ғиёсиддин Балбан)

Улғай

Умид, Умида (бу исм форсча дейилади, лекин қадимги туркийда “умид” маъносида “умду”, “умунч” сўзлари бўлган. Шу каби “умунчлиғ” – умидли, “умундим” – умидландим)

Унсин, Унсиной

Учқун

 

Ф

 

Х

Хонтемир

Хонкелди

Хонбиби

Хоқон

 

Ч

Чарос

Чағрибек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан бирининг оти. “Чағри” эски туркман тилида “лочин”)

Чечак

Чинни (Чиннихол, чиннигул)

Чингиз

Чучук

Чўли (Чўлли)

Чўян

 

Ш

Шодлик

Шайманбой

Шунқор

 

Э

Эгамқул

Эгамберди, Эгамберган

Элбек

Элкезар

Элсевар, Элсуяр

Элтузар

Элтутмиш (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги учинчи ҳукмдорининг исми. (12111236) Тўлиқ исми: Шамсиддин Элтутмиш ибн Ялам)

Элхон

Энахон

Энақиз

Эпкин

Эралп

Эран

Эрбек

Эргаш

Эрбой

Эрқул

Эсиргап

Эшбек

Эшбой

Эшбўри

Эсон

 

Ю

Юлдуз

Юртсевар

 

Я

Яйра

Янгибой

Ярлақаб

Яшин

 

Ў

Ўдабой

Ўзбек

Ўзбегойим

Ўктам

Ўлмас

Ўлжабой

Ўлмас

Ўлмасой

Ўнар

Ўнгбой

Ўрин

Ўринбой

Ўрол

Ўроз

Ўроқ

Ўрхон

Ўсар

Ўскан

Ўткир

Ўғилой, Ўғилхон

Ўғилча

Ўғузбек (Ўғузхон)

Ўқтой

 

Қ

Қалдирғоч

Қамбар

Қамчи, Қамчибек

Қарши, Қаршибой

Қашқир

Қизларбеги

Қизларбиби

Қизлархон

Қилич

Қилич Арслон (салжуқий ҳукмдорнинг оти)

Қирмиз

Қирғизбой

Қозоқбой

Қоплон

Қоравой

Қорасоч

Қорача

Қорёғди

Қоржов

Қувноқ

Қувончбек

Қувондиқ

Қуёш

Қумри

Қундуз

Қутлуғ

Қутбука

Қутлибека (Қутлуғбека)

Қутлуққиз

Қўзи, Қўзибой

Қўйли

Қўйсин

Қўлдош

Қўралай

Қўш(ш)а

Қўшоқ

Қўчқор

 

Ғ

 

Ҳ

Ҳулкар

 

Абдувоҳид ҲАЙИТ

1 Изоҳ

Олим

12:01 / 01.01.1970

Ассаламу алайкум! Мақолани ёзган инсон, таниқли фаол -- Абдувоҳид Ҳайитнинг ОТАСИГА МИНГ-МИНГ РАҲМАТ БЎЛСИН! 🤲🌟 Долзарб масала кўтарилган, муҳими, ечимлар ҳам таклиф қилинган! 👌👌👌👏👏👏 У кишига самимий ёрдам берган ва берадиганларга ҳам раҳматлар айтаман.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10342
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//