Таму қапуғин ачар тавар – Пора дўзах эшигин очади


Сақлаш
16:33 / 11.04.2022 1142 0

Мақоллар, назаримда, ҳозирги ёшлар нутқини тарк этаётгандек. Гўёки улар энди эскилик сарқити, бугунги авлод учун муносиб эмас. Минг йиллар оша бизгача етиб келган мақоллар аслида чинакам халқ донишмандлиги, ҳар қандай бадиий асар билан беллаша оладиган халқ оғзаки ижоди намуналаридир. Аждодларимиз хоҳ хос, хоҳ авом бўлсин, нутқини албатта мақоллар билан безаган. Мақоллар уларга миллий анъаналар, қадриятларга амал қилиб тўғри яшашга кўмак берган.

 

Кошғарий бобомиз ҳам “Девону луғотит-турк”да юзлаб мақоллар келтиради ва албатта уларнинг маънолари, қачон, қандай ҳолатда ишлатилиши ҳақида тушунтириш беради. Буни қарангки, улар ҳозир ҳам аҳамиятини йўқотмаган, долзарб. Мана, шундай мақоллардан бири:

 

“Таму қапуғин ачар тавар”.

 

Бу ерда: “таму” – тамуғ, яъни дўзах; “қапуғ” – эшик; “ачар” – очар; “тавар” – тавар, буюм, аммо ушбу мақолда “тавар” сўзи, Маҳмуд Кошғарий изоҳига кўра, “пора” маъносида ишлатилган. Мақолнинг мазмуни: Пора дўзах эшигини очади”.

 

Демак, минг йил, икки минг йил олдинги аждодларимиз-да пора беришни нафақат жамият учун, балки инсоннинг ўзи, охирати учун ҳам салбий ҳодиса деб билганлар.

 

Абдувоҳид ҲАЙИТ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10342
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//