Адабиёт
Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда Покистонга давлат ташрифи билан борганида Бош вазир Имрон Хон жанобларига “Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғати”ни совға қилди.
– Маънавий илдизлардан куч ва илҳом олаётган алоқаларимиз келгусида ҳам халқларимизнинг орзу-интилишларига ва биз тузаётган катта-катта режаларга мос равишда янги марраларга кўтарилади, – деди давлатимиз раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев “Покистон монументи” миллий ёдгорлик мажмуасида ҳам бўлди. Эътиборлиси, бу ерда ҳам икки халқнинг муштарак илдизларини кўриш мумкин. Мажмуа бобурийлар меъморчилиги анъаналари асосида барпо этилган.
Покистоннинг давлат тили – урду тили бўлиб, туркийча “ўрду”, яъни “қўшин” сўзидан келиб чиққан.
Камина улуғ бобомиз Бобурнинг урду ва ўзбекча сўзлардан фойдаланиб ёзган муламмаъ фардини келтириб ўтсам:
Мужҳкў на ҳаво кучҳ ҳавасе мўнигў мўтий,
Фақр аҳлига бас бўлғусидур понийу рўтий.
Сўфиёна фард таржимаси шундай бўлғуси:
Ҳеч менга эмас ҳою ҳавас ёқуту инжу,
Фақр аҳлига бас бўлғусидур қоқ этмаку су(в).
Изоҳ: қоқ этмак – қаттиқ нон.
Толибжон НОСИРОВ,
Риштон туманидаги 13-мактабнинг ижодий тарғиботчиси
Адабиёт
Адабиёт
Тил
Адабиёт
Адабиёт
Жараён
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ