Ёшлар мутолааси: “Asaxiy.uz” лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев “Ёлғонлар шаҳри” асарини ўқишни тавсия қилди


Сақлаш
17:36 / 11.02.2022 1253 1

“Беш китоб тавсияси” лойиҳасининг навбатдаги сонида Asaxiy.uz” лойиҳаси асосчиси ва раҳбари Фируз Аллаев тавсияларини ўқишингиз мумкин. Бугунги тақдим этилаётган китоблар сўнгги йилларда чоп этилган жаҳон адабиётининг намуналари ҳисобланиб, мутолаа учун сара асарлар излаётган бўлсангиз, қуйидаги рўйхат  сизга ёрдам беради.

 

Теодор Драйзер, “Сармоядор” – америкалик ёзувчининг машҳур романларидан бири. Адибнинг “Истак трилогияси”дан жой олган ушбу асари 1912 йилда нашр этилган. Унга америкалик темирйўл корчалони, миллионер Чарльз Йеркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет бир инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир.

 

Ден Браун, “Да Винчи сири” – 2017 йилда  чоп этилиб, дунё бўйлаб кўплаб шов-шув ва жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, “Да Винчи сири” асари муаллифи Ден Брауннинг яна бир машҳур романи. Бу асар 2017 йил октябр ойида АҚШ да чоп этилишига қарамай, 2 ой ичида дунёнинг ўттиздан ортиқ тилига таржима қилинди ва жаҳон бестселлерлари сирасига кирган асар ҳисобланади.

 

Олдос Ҳаксли, “Ажиб янги дунё” – инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. Унда фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик умумжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилинади. Романда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларида эришилган ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон – асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.

 

Беназир истеъдод эгаси бўлган Ҳаксли бир вақтнинг ўзида ҳам санъаткор, ҳам руҳшунос, ҳам инсон табиати ва тараққиётининг энг ёрқин тафтишчиларидан бири эди. Унинг дурдона асари – “Ажиб янги дунё” миллионлаб ўқувчиларни ҳайрат ва ваҳимага солди, бизни огоҳлантирувчи, ўйга толдирувчи ажойиб бадиий асар ўлароқ, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмади.

 

Рамита Наваи, “Ёлғонлар шаҳри” асари – бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида қандай яшaётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Китоб 2012 йили Британия Қироллик адабиёт жамиятининг “Жервуд” мукофоти билан тақдирланган.

 

Дэниел Киз, “Элжернонга аталган гуллар” АҚШда адабиёт бўйича мактаб дастурига киритилган китоблардан бири.1966 йилнинг энг зўр романи деб топилган, “Небула” ва “Ҳюго” мукофотини олган. Дэниел Киз асарни ўн тўрт йил мобайнида  ўз ҳаётида рўй берган воқеалар билан бойитиб борган. Романнинг бир неча қисми ақли заиф инсон тилидан сўзланган бўлиб, таржимон қаҳрамон тилини борича – имловий ва услубий жиҳатдан сақлашга ҳаракат қилган. Асар матнидаги айрим ғайриодатий, ғалати жумлалар имловий ёки услубий хатолар эмас. Таржимада ҳам муаллифнинг ана шу услубини имкон қадар сақлаб қолишга ҳаракат қилинган.

 

 

 

 

1 Изоҳ

Gulnora Sattorova

12:01 / 01.01.1970

Bu kanal manga juda yoqadi. Sababi kitoblarni faqat shu kanaldan sotib olganman. Narxlari ham juda yaxshi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10342
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//