
Атрофда бўлаётган баъзи салбий воқеа-ҳодисалар умидсизликка тушиш учун сабаб бўлолмайди. Сизга тақдим қилинаётган қуйидаги фотосуратлар эса инсониятга бўлган ишончингизни тиклашга хизмат қилса ажаб эмас.
Уйсизларга кўмак бериш, оғир аҳволдаги ҳайвонларга ёрдам қўлини чўзиш ёки оддийгина илиқ сўзлар билан кимнингдир кўнглини олиш – бир қарашда кичик туюлган яхшиликлар, аммо улар барчамизни эзгуликка бўлган ишончимизни янада орттириши шубҳасиз.
1. Суратдаги инсон ҳар куни бемор итини кўлга олиб боради, чунки сув итнинг оғриғини камайтиришга ёрдам беради.
2. Америкадаги Мемфис тозалаш компаниясининг ишчилари болалар шифохонасидаги беморларни хурсанд қилиш учун супер қаҳрамонлардек кийинишди.
3. 2010 йил Тайванда ўтказилган марафонда кениялик Жаклин Киплимо хитойлик спортчининг сув ичишга қийналаётганини кўриб, унга ёрдам беради. У пойгада 1-ўринни эгаллаб, нафақат ғолибликни, балки 10 минг доллар пул мукофотини ҳам қўлга киритади.
4. Ҳар якшанбада уйсизларга бепул хизмат кўрсатувчи нью-йорклик соч стилисти.
5. Суратдаги аутизм касаллигига чалинган болакайнинг туғилган кунига синфдошлари келмайди. Унинг онаси бу ҳақида Facebook’ка пост қўяди. Шундан сўнг меҳрибон ўт ўчирувчилар, полиция ходимлари ва маҳалладаги болалар болакайни табриклаш учун ташриф буюради.
6. Чўкаётган мушукчани соябони билан қутқараётган одам.
7. Эркак уйсиз қолган қизга ўз оёқ кийимини совға қилмоқда.
8. Ўт ўчирувчи ёнғиндан қутқариб олинган мушукка кислород бермоқда.
9. Токиода йўловчилар поезд ва платформа орасига тушиб кетган аёлга ёрдам бериш учун 32 тонналик поездни сурмоқда.
10. Ногиронлар аравачасидаги болалар учун қурилган арғимчоқлар.
Суратлар “boredpanda.com” сайтидан олинди.
Адабиёт
Мафкура
Тарих
Тарих
Адабиёт
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ