Адабиётшунос Олимжон Давлатов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
17:29 / 05.06.2026 16 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 88-иштирокчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори Олимжон Давлатов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Абулқосим Фирдавсий, Шоҳнома

2. Алишер Навоийнинг барча асарлари

3. Ҳофиз Шерозий ғазаллари

4. Ибн Халдун, Муқаддима

5. Жалолиддин Румий, Маънавий маснавий

6. Лев Толстой, Анна Каренина

7. Антон Чехов, Ҳикоялар

8. Хайриддин Султон, Ялдо кечаси

9. Жек Лондон, Мартин Иден

10. Саъдий Шерозий, Гулистон

 

Олимжон Давлатов 1976 йил Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган. 1998 йил Тошкент Давлат университети (Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1999 – 2002 йиллар давомида Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги университет) аспирантурасида таҳсил олган.

 

Алишер Навоийнинг 4 жилдли “Хазойин ул-маоний” куллиёти (2011), Ҳофиз Шерозийнинг “Девон”и (2012)ни луғат ва изоҳлари,  “Насойим ул-муҳаббат” (2015) тазкирасини ҳозирги ўзбек адабий тили меъёрларига мувофиқлаштириб, нашр эттирган. Шунингдек, адабиётшуносликка оид 20 дан ортиқ асарлари чоп этилган. Жумладан, Алишер Навоийнинг бир қанча асарларини луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга тайёрлаган. Ғазалларга шарҳлар, қомусий луғат, монография ҳамда олий таълим муассасалари учун дарсликлар муаллифи.

 

Таржималари:

 

Муҳаммад Хоманаий, “Аллома Садриддин Шерозий” (2004);

Муртазо Мутаҳҳарий, “Ҳофиз ва ирфон” (2006);

Луи Массинон, “Мансур Ҳаллож” (2010);

Азизиддин Насафий, Комил инсон китоби / Таржимонлар: Н.Комилов, О.Давлатов.

 

Китоблари қирғиз, турк ва озарбайжон тилларига таржима қилинган.

 

“Биринчи август” бадиий филми, “Абдураҳмон Жомий”, “Ўзбекистон – Ислом цивилизацияси пойтахти” ҳужжатли филмлари ссенарий муаллифи. “Миллий қадриятлар атласи”, “Янги Ўзбекистон – ягона маънавий макон” китобларининг ҳаммуаллифи.

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

12:06 / 04.06.2026 0 39
Турклар ойларни қандай атаган





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 35381
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//