Германияга ўқишга кетган туркистонлик қизларнинг биринчи марта эълон қилинаётган мактублари


Сақлаш
16:14 / 26.03.2026 933 0

Германия архивларидан туркистонлик “етмишвой”ланинг изларини топишни мақсад қилган юртдошимиз Ботирали Жондорий сабаб Саттор Жаббор, Абдуваҳҳоб Муродий, Солиҳ Муҳаммад ва бошқаларнинг университетдаги таълим жараёни, амалиёт ва турмуш тарзи билан боғлиқ кўплаб ҳужжатларни қўлга киритдик. Улар орасида туркистонлик қизлар – Хайринисо Мажидхонова ва Марямхон Султонмуродоваларнинг Дармштадтда ёзган иншолари, айниқса, айрича. 1925 йил 26 ноябрь санаси билан битилган рус тилидаги “Менинг ватаним” деб номланган иншоларда қизларнинг бири Тошкентни, иккинчиси Хоразмни ўзининг ватани сифатида қайд этади. Қуйида берадиганимиз, қизларнинг эркин мавзуда ёзган иншоларининг аҳамияти шунчалар каттаки, уларни оммага, албатта етказиш керак, деб ўйладик. Эслатиб ўтамиз, ушбу иншолар ОАВда биринчи марта эълон қилинмоқда. 

 

Хайринисо Мажидхонова араб алифбосида битилган “Осиё билан Оврупонинг бир бирига бўлғон таъсирлари” деб номланган туркча иншосини “Бундан бир неча асрлар аввал осиёликларнинг ҳам қўлларинда катта маданиятлари бор эди. Сўнгги вақтларда бу осиёлиқларнинг маданиятини ортда қолувиға йўқолишиға сабаб бўлғон бир неча нарсалар бўлди. Бахтсиз осиёлиқларнинг неча минг йиллардан бери келиб ётғон маданиятларини дин бошқа нарсалар деб йўқотмағон бўлсалар эди. Кейинги вақтларда бошларига келган зўр балоларга учрамағон бўлур эрдилар! Ҳам дунёда энг юксак маданиятли халқи бўлур эдилар”, деб бошлайди. “Аввалги замонда овруполиқлар маданиятни Осиёдан олғон бўлсалар, сўнг вақтларда бизлар унлардан олишқа мажбур бўламиз. Овруполиқлар Отилла замонидан бошлаб амал салб урушларина қадар эски мисрлилар ҳам шунинг орқасиндан Қитой, Эрон ҳам арабларнинг маданиятлари билан ошно бўлғонлар. Масалан, Хорун ар-Рошид замонинда Арабистонда маданият энг тараққий этган замони бўлғон...”, деб ёзаркан, мақсадга кўчиб, “Осиёлиқлар ҳам сўнг вақтларда Овруподан кўп фойда олдилар...” дейди ва мисолларга ўтади: Сиёсий соҳада ҳукумат идораларида Оврупо усули пайдо бўлди, турмушда кийимларнинг овруполашуви, оврупоча мактаблар, санъатда театр ва мусиқийларини миллийлаштирдилар.

 

Шунингдек, “...Усмонли туркларнинг шоирлари кўбинча Франция адабиётина тақлид этардилар. Бу шоирлар французларга бутунлай тақлид этганларни катта зиёни бўлса-да фойдаси улар уйқуда ётқон турк халқини уйғотдилар... Ҳозирда осиёлиқларнинг ҳам маданиятлари тараққий эта бошлади. Оз замонларда осиёлиқлар ҳам овруполиқлар каби юксак маданиятга эга бўлишлари кўринадир” деган хулоса билан иншони якунлайди.

 

Хайринисо Мажидхонова. СИда қайта ишланган сурат 

 

***

Марям Султонмуродованинг 1925 йил 17 июнь санаси билан ёзган “Турк адабиётинда сўнг жараён” деб номланган иншоси яна ҳам кенг қамровлиги билан ажралиб туради. Эндигина йигирма ёшни қаршилаган қизнинг турк адабиёти тарихи ва кейинги замонларда кечаётган жараёнларни қанчалик теран англагани сизни ҳайратга солади. Айниқса, ягона адабиёт яратиш зарурияти ҳақидаги фикрлари, тавсиялари бугунги кунда ҳам долзарб экани диққатга сазовор. Муаллиф тили ва фикрларнинг қимматини йўқотмаслик учун иншони қисқартирмаган ҳолда ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топдик:

 

“То эски замонлардан бери турк лисони турк эли каби ер юзинда буюк ва муҳим бир ўрун тутқондир. Эски туркларнинг кендиларина (ўзларига) доир бир миллий маданияти, миллий адабиёти ўлдиғини тарихлардан билсакда, ёзмада у вақтлардағи ҳаяжонли ҳаёти ва мунинг таъсири ўлароқ унлардан бу кунда биза Буғрохон замонинда 1086 милодийда соф ва гўзал турк тили илан ёзулғон ва бу кунда бутун дунёнинг туркулуғларини кендина (ўзига) мароқ этадирган “Қутадғу билик” исмли асардан ўзга ҳеч бир шей бироқмамишдир (нарса қолдирмаган). Туркликнинг аввалги шонли замонлариндоғи буюк ҳаётини, одатини, маданиятини биза гўзал эски турк тилинда (лисонинда) сўзлаян бу асар у вақтлар туркнинг миллий ёзиси ўлон уйғур ёзуви илан битилғондир.

 

Бу тил, бу ёзи бутун Осиё кенгликларини қамраганди. Хусусан, буюк Чингизхон замонинда давлат ва ҳаёт тили ўларақ ишлатилмишдир. Сўнгралари турклара ислом таъсири кирмаги ила ислом дини ва араб харфи таъсири остинда турклар кенди (ўз) миллатларини унутмишлар. Хусусан, Шарқдан айрулиб ғарба кетган Ғарб турклари миллатлари ила баробар у гўзал лисонларини-да ғарбнинг ва ажамнинг туркликка ҳеч шей вермаян (ҳеч нарса бермаган) лисонларина қурбон этмишлардир. “Биз турклар агар Эрондан ўгранмасайдиқ гери вахши(ортда) қолирдиқ, турклиги гўзаллаштиран Эрондир” дея даво эданлар вор(бор). Ён-ёна ўлон миллатлар ён-ёна қўнон сижоқ ва суғуқ (иссиқ ва совуқ) жисмлар кабидир.

 

Генч (ёш) миллатлар асорина вужуд вермиш даҳо аввалги миллатлардан албат истифода этарлар. Бу турк учун на кимсая насиб ўлмаян бир қозончдир, на-да бир заифдир. Чунки бутун миллатларнинг тарихи бир-бирила алоқадор миллатлар орасида юксаклик даҳо сунграгина нағуз этдигини гўстарир. Туркликнинг Эрона вердиги тиллари бу кунда ичимизда ҳанги (қайси) биримиз билюр?

 

Марямхон Султонмуродова. СИда қайта ишланган сурат 

 

Ўрта Осиёда турк, эроний, чиний чинни эрона нақл этмиш ва бунинг-ла қолмадан эрони араб ўлкаси ўлмадан қуртармиш. Янгидан бир мартаба даҳо дўнмак эҳтимоли ўлмаян у эски шонли замонларини янадан бир марта майдона кетурмишдир. Эски Эрон тарихинда турк эроннинг бир дастагидирки уни олдиғимиз замон Эроннинг найлажағиға ҳеч шубҳа қолмас. Эронсиз бир турк дунёси яна майдона келажак ва букунгидан озми-кўпми фарқ билан яна яшамая чиқади. Фақат Эронни турксиз тасаввур этмак бизим учун мумкин ўламияжақдир. Биз Эрондан олдиғимиз шейлари тақдир этмак истаюрсак, унлара вердигимиз шейлари-да тақдир этмамиз лозимдир.

 

Сўнгги замонда туркларнинг бир қавми адабиёти туркнинг мунавварлари-ла минг баробар майдона кетурдики, адабиёт воркан ишта у турклар Эрона ўғромақдан сўнгра сўнмиш ва битмиш ва нақадар буюк турк шоир ва адиблари асарларини ажам ва араб тилинда ёзмишлардир. Ўрта Осиёда Темурхон замонинда турклик яна бир маротаба ажнабий таъсирлар устидан ғалаба чолди эса-да, бу-да Темурхон давлати у вақтларда майдона келмиш буюк турк шоири – Навоий, Хўжа Аҳмад Яссавий ва буюк турк риёзуюни, филасуфи, астрономи Улуғбеклар ўлдикдан сўнгра бу-да йўқолмиш унлар-ла баробар сўнмишдир.

 

Навоий асарларини мумкин қадар араб ва ажам таъсириндан қутқариб, соф турк тилинда ёзмая ғайрат эдамиш ва бунга бир даража муваффақ ўлороқ етишади. Букунги кунда Ўрта Осиёда адабий тил сонолғон чиғатой шевасини майдона кетурмишдир. Ундан сўнгра Хива хонлари Абулғози Баҳодирхон ва Умархонлар замонинда турклик дунёсини дирилтмак ичун яна бир мартаба ғайрат эдилди эса-да, бу ҳаракат ичинда жаҳолатдан ўзга ҳеч шей билмаян халқ баробар ўлунмоғи учун ҳепси бўша гитти. Шуниси шоён ҳайратдирки, умум бир ҳаракат ўлдиғини боқмишдик, Умархон замонларинда буюк шоира ва адибалар етишмишдир.

 

 

Ғарб турклари ичинда туркча ёзмағи истаян Фузулий каби шоирлар етишсалар-да чўқ давом эдамамиш ва замон кечдигича ғарб турклари шарқ турклариндан узоқлашмишлар, сўнг замонлара қадар бир-бирисина ажнабий назари-ла боқмишлардир. Бунингла баробар турк дунёси сўнмиш. У аввалги шонли кунларини бус-бутун йўқолтмишдир. Мадраса ҳаётинда диндан бошқа ҳеч шей талқи эдиламамиш ва мадрасаларда ўқуғонлардан бик ўзлари эски адабиётлариндан хабардор ўлмишлардир. Ва динни янглиш янглаяроқ уни шахсий манфаатлари учун қўллануб, узун замонлар ғафлатда қолмишлар ва Туркияда 3 асрлардан бери давом этуб келмакда ўлон ислоҳот ҳаракатлари Болхон урушларина (ҳарбларина) қадар бир неча йилда идаммишдир.

 

Ишта қаттиқ бир уйқуда ўлон турк дунёсини илк мартабада Болхон ҳарби Туркия туркларини уйғотди. Шиносий, Номиқ Камол, Абдулҳақ Хомид, Икрам бек, Мизонийбек каби муҳтарам зотлар турклари уёндирмак ичун бутун кучлари ила иша киришуб, кендиларининг дарин таъсирлари излари Номиқ Камолнинг оташла Ватан ишқи ила ёнан шеърлари ила турк самосинда бир оз уфқ очдилар. Ишта, бу ҳаракатни танзимот даври дийилур.

 

Танзимот даври узун бир қишдан сўнгра жўшон, фишқирон бир баҳор ҳолиндадир. Руҳимизнинг гунаш уюш қобилиятлари гўзал бир туйқиз ила ўртая чиқар. Адабиёт – бир иймон, адабиёт бир – ишқ, адабиёт – муқаддас бир қудратдир. Танзимот давринда адабиётнинг бир мухталиф шартларини тамсил эдан одам Камолбекдир. Камолбек улар орасинда Тавфиқ Фикрат мустасно ўлмақ узра энг буюк миллий даҳомиздир.

 

 

Шарқ туркларинда-да 1905 йилда Япун рус мухорибасиндан сўнгра уйғониш бошланди. Боғчасаройда Исмоил Ғаспиринский ишда ва кучда бирлик шиорила “Таржумон” ғазетасини чиқоруб, рафиқаси Фотима Заҳро хонимла турк дунёсина руҳ вермак ичун чолишди. Русия турклариндан Фотиҳ Каримий, Саид Рамеев, Туркистонда (Ўрта Осиёда) Мунаввар Қори, Беҳбудий каби зотларда кендиларининг илмий кучлари янги ва тоза фикрлари ила майдона келдилар. Турк адабиётини дирилтирмак учун бир бирила ал ала верарак чолишдилар.

 

Фақат бу бир уйғониш ва Оврупоға яқинлашув эди. Мунда кўрилдиги, эшутилдиги шейлар тўғридан тўғри олинур, кенди муҳитимиза кенди ҳаётимиза лойиқ ишлатулмаюр, ўзлашдирилмаюрди. Ва буда биринчи мартаба Тавфиқ Фикрат, Русия туркларинда А.Тўқай каби шоирларнинг буюк руҳлари ила амалга ошди.