
Иқлимдаги аномалия бир неча йилдирки одамларни, олимларни ташвишга солмоқда. Қишнинг қуруқ келишию ёз жазирамасининг одамлар кун тартиби, яшаш тарзига, шу билан бирга, табиат ва ҳайвонот оламига таъсири – буларнинг ҳаммаси Ерда борган сари экологик муаммолар ортиб бораётганининг афсуски, бошланғич белгилари саналади. Мутахассисларнинг глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ таҳлил ва прогнозлари бўлса, кишини кўпроқ хавотирли ҳайратга солади: Жаҳон метеорология ташкилоти кейинги 5 йил ичида глобал ҳаво ҳарорати 1,5 °C даража юқорироқ бўлиши ва бу йиллардан бирида кузатиладиган иссиқ ҳарорат 2023 йилги глобал жазирама рекордини янгилаши эҳтимолини билдирган эди. Бу йил Европанинг бир нечта мамлакати иссиқлик даражаси бўйича янги рекордни қайд этди. Бу эса минглаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлди.
Йилдан йилга иссиқроқ келаётган ёз бу йил бутун дунё, ҳатто Европа ҳудудларини ҳам давлат даражасида ҳимоя чораларини қўллашга мажбур қилди. Ғарбий Европадаги минглаб инсонлар аномал иссиқнинг юқори даражасини бошдан кечирди: минтақада 50 даражага яқин жазирама кузатилди. Вазият шу даражага етдики, Париждаги Эйфел минораси фаолиятини тўхтатди, Британиянинг Уимблдон теннисчилари бўлса турнирда 35 градус ҳарорат остида беллашди, бу сўнгги 150 йилликдаги энг иссиқ даражали беллашув бўлди. Ҳудудларда минглаб мактаблар ёпилди, кўча ишчиларининг фаолияти таъқиқланди. Лекин шунда ҳам ўлим ҳолатлари кузатилган.
Испания
Испаниянинг 11 та ҳудудида хавфли даражадаги жазирамадан огоҳлантиришлар эълон қилинган: 1 июль куни Севиля шаҳрида ҳаво ҳарорати 45,2 градусдан ошди, 5 июль куни Андалусия провинциясида жойлашган Гранадеда ҳаво термометрлари 46 даражани кўрсатди. Бу орада минтақа Соғлиқни сақлаш департаменти 75 ёшли эркак жазирамадан вафот этгани ҳақида хабар берди. Испаниянинг Шимоли-Шарқида, Каталонияда бўлса ўрмон ёнғинлари бошланиб, унда икки киши вафот этди.
Мамлакатда кузатилган бундан аввалги энг кучли жазирама 1965 йил Севиляда 45,2 градусни ташкил этган.
Франция
Июль ойида Франциянинг 16 та департаментида ҳаво ҳароратининг соғлиққа таҳдиди максимал қизил даражага етгани маълум қилинди. Яна 68 та департаментда олов рангли огоҳлантириш эълон қилинди. Шимолий Атлантикадан ташқари мамлакатнинг барча ҳудудида ҳаво ҳарорати 34 даражадан ошган, яна бир қанча ҳудудда 38-41 даражага етган. Мамлакат ҳукумати боғлардаги бассейнларнинг фаолият кўрсатиш вақтини узайтирган, 2200 та мактабни эса номаълум муддатга ёпган.
Мамлакатнинг Анес-Пане Рюнаше Экология вазири таъкидлашича, жазирама туфайли икки киши вафот этиб, 300 нафардан ортиқ аҳоли шифохоналарга жойлаштирилган. Бундан ташқари, Ла Депече нашри Версал мажмуасида экскурсия қилаётган 10 ёшли америкалик қиз ҳам вафот этганини маълум қилган. Унга кўра, қизда сурункали касалликлар бўлиб, ҳаддан зиёд иссиқлик унинг аҳволини оғирлаштирган бўлиши мумкин.
Мамлакатнинг жазирама ортидан қўллаган йирик чораларидан яна бири – Эйфел минорасининг юқори қисми туристлар учун ёпилиши бўлди. Одамлар орасида минора иссиқдан эриб кетади, деган ваҳималар ҳам пайдо бўлган: минора чугун (қуйма темир) материалидан қад ростлаган бўлиб, у юқори даражали ҳаво ҳароратида ҳажм жиҳатдан катталашади ва минора бироз эгилади. Бироқ бу эгилиш миноранинг таркибий бутунлигига зарар етказмайди.
Италия
Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирама туфайли соғлиқ учун энг юқори хавф даражасини эълон қилиб, одамларга ташқарида ишлашни тақиқлади. Фавқулодда ҳолат 17 та, жумладан, энг йирик шаҳарлар – Милан, Полермо, Флоренция, Рим ва Болоньяда ҳали ҳам сақланиб қолган.
Шунга қарамай, Римда 57 ёшли қурувчи ҳамкасблари олдида қулаб, вафот этди. Шифокорлар унинг ўлимига кучли иссиқ об-ҳаво шароити сабаб бўлганини айтмоқда. Яна бир 85 ёшли эркак Генуяда сувсизланишдан вафот этган. Сардиния соҳилида яна 2 киши 40 даражали иссиқдан ҳалок бўлган.
Кондиционер ва вентиляторларнинг доимий ишлаши оқибатида меъёрдан ортиқ юкламани кўтаролмаган электр тармоқларида носозликлар кузатилган. Натижада, кўчаларда светофорлар ишламай қолган, одамлар лифтларда қамалиб қолган, дўконлар эса электр таъминотининг давомий узилиши туфайли ишламаган.
Лондондаги Уимблдон теннис турнири
Лондондаги жазирама июль охирида бошланди. Расмийлар фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди. Ҳарорат 34 даражадан юқорилаб, 2 июль куни метеорологлар 37,4 даража билан рекордни қайд этди.
30 июнь куни Уимблдон турнири 34,7 даража ҳаво ҳароратида старт олди. Бу мусобақанинг қарийб 150 йиллик тарихидаги энг жазирама старт бўлди. 1 июль куни бўлса ҳаво ҳарорати 35,7 даражага кўтарилган. Кортлар атрофига махсус соябонлар ўрнатилиб, махсус соя зоналар ташкил этилган. Ходим ва иштирокчиларга бўлса 6700 та кўп марталик сув идишлари тарқатилган.
Лондон метроси
Аномал жазирама Лондон метросида ҳаракатланишни деярли имконсиз қилиб қўйди:бир қанча вагонлардаги ҳарорат ташқаридаги рекорддан 5 градус юқорироқ даражага етган. Марказий метро йўналишида максимум 34,5 даража қайд этилган. Бироқ ҳаво термометрлари вагонларда эмас, бекатларда ўрнатилгани туфайли аниқ маълумотларни олиш имконсиз.
Лондон транспорт хизмати маълумотларига кўра, Лондон метросининг атиги 40% вагони – 2022 йилда қурилиб, Қиролича Елизавета номи билан аталган энг янги линияларда ҳаракатланувчи поездларгина кондиционерлар билан жиҳозланган.
Греция
Грецияда 40 даражадан юқори ҳаво ҳарорати июнь ойининг якунида бошланди. Расмийлар кўчаларда ишловчилар, жумладан, курьер ва қурувчилар фаолиятини тақиқлади.
Ҳаддан зиёд иссиқ ҳарорат ёнғинлар ҳам келтириб чиқарди: мамлакатда ўрмон ёнғинлари бошланди. Хиос оролида энг йирик ёнғин, шунингдек, мамлакат бўйлаб бошқа кичик ёнғинлар ўчирилди.
Португалия
Португалиядаги аномал иссиқ ҳам июнь ойларининг якунига тўғри келди. Ҳарорат даражаси 43 градусга етганида Мамлакатнинг 18 та округидан 7 тасида саломатлик учун қизил даражали хавфни эълон қилди. Лиссабондан тахминан 100 км шарқда жойлашган Мора шаҳрида иссиқлик 46,6 даражага етди ва бу ҳам жазирама рекордининг янгиланиши деб тахмин қилинмоқда.
Германия
Немис метеорология хизмати айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 39 градусгача кўтарилишини маълум қилди. Мутахассисларга кўра, 2 июль куни Германия Ғарбидаги Андренакс шаҳрида ҳаво ҳарорати 39,3 даражага етиб, рекордни янгилади. Саксонияда 39,2, Бавария Кицингенида 39,1 даража ҳаво ҳарорати қайд этилган.
Адабиёт
Жараён
Адабиёт
Мафкура
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Ватандош
//
Изоҳ йўқ