Ватан муҳаббатини дунёга олиб чиққан санъаткор – Султонали Раҳматов плaйлисти


Сақлаш
10:24 / 29.07.2025 25 0

Кеча, 28 июль куни таниқли бастакор ва созанда Султонали Раҳматов узоқ вақт давом этган хасталик сабаб вафот этди. Ижодкор 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган.

 

1987 йил Тошкент консерваторияси (ҳозирги Ўзбекистон давлат консерваторияси)га ўқишга киради. Уни оммага танитган «Ўзбекистон» мусиқасидан 1994 – 2005 йиллар Ўзбекистон телеканалининг «Ассалом Ўзбекистон» ахборот-мусиқий дастурининг бошланиш мусиқаси сифатида ҳамда Ўзбекистондаги кўплаб байрам тантаналарида фойдаланилган.

 

Султонали Раҳматов 2006 йилда Нью-Йорк қироллик академияси композитори бўлган. 2010 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланган. Мудофаа вазирлиги қошидаги қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. Композитор Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси эди. Бастакорнинг илк яккахон концерти 2006 йил Олмаота шаҳрида, Ўзбекистондаги биринчи концерти эса 2007 йили Самарқанддаги Регистон майдонида бўлиб ўтган.

 

Oyina.uz таниқли ижодкорнинг халқ орасида севимли ва машҳур мусиқаларини ёдга олади:

 

«Ассалом Ўзбекистон»

 


 

Менинг Ўзбекистоним

 


 

«Ўзбегим»

 


 

Бахт

 


 

Муҳаббат сири

 


 

Замин

 


 

Ҳаёт

 


 

Ёлғизлик

 


 

Шарқ тароналари

 

 


 

Симфония 2

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Санъат

13:07 / 25.07.2025 0 62
Дунё хунук эди…





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 19707
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//