
26 июнь куни Тошкент Фотосуратлар уйида илк маротаба Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган «Ўзбекистон матбуоти архив ҳужжатларида» номли архив ҳужжатлари фотокўргазмаси ташкил этилди. Кўргазманинг очилиш маросимида «Ўзархив» агентлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Ахборот агентлиги Ўзбекистон миллий архивлари раҳбарлари ва ходимлари, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари, журналистлар, ОАВ вакиллари ҳамда фахрийлари иштирок этди.
Ҳужжатли фотокўргазмада Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган 1928-2021 йилларга оид, ЎзА ахборот агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистонда Матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ривожланишини акс эттирувчи 150 дан ортиқ фотоҳужжатлар намойиш этилди.
Кўргазмада даврий нашрлар таҳририятларининг ижодий учрашувлари, босмахоналарнинг фаолияти, интервью ва суҳбатлар, республика марказий ва ҳудудий, маҳаллий газета, журналлар ҳамда телерадио студияларининг иш жараёнлари, теледастур ва эшиттиришлар тайёрлаш, материаллар устида ишлаш, тасвирга олиш ва овоз ёзиш жараёнлари акс этган суратлар жой олган.
Бундан ташқари, ОАВ ходимлари учун ташкил этилган семинарлар, давра суҳбатлари, съезд ўтказилиши, турли мавзуларга бағишланган матбуот анжуманлари ҳам акс этган. Телевидение ва радио биринчи сухандонлари, режиссёр ва операторлари, таниқли ва халқ суйган бошловчи ва сухандонлари фаолияти ёритилган.
Қуйида кўргазмада қўйилган энг сара суратларни изоҳи билан келтириб ўтамиз.
1. ОАВ вакиллари Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов томонидан Мустақилликнинг 1 биллигига бағишлаб ўтказилган матбуот анжумани.
Тошкент, 1992 йил, Р. Нуриддинов
2. Ўзбекистон Кинематографлар уюшмасининг биринчи "Золотой грифон" мукофотини кинорежиссер Наби Ғаниевнинг набираси Шахноза Ғаниевага топшириш чоғида.
Тошкент, 1992 йил, Э. Тухватуллина
3. Муслим Йўлдошев, Насиба Мақсудова, Уктам Жобиров "Янги йил оқшомида" мусиқали байрам дастурида.
Тошкент, 1988 йил.
4. Хоразм радиоси ходимлари Хоразм радиосининг 60 йиллик юбилейи муносабати билан эшиттириш тайёрлаш чоғида.
Хоразм вилояти, 1997 йил, Р. Жуманиёзов
5. Ўзбекистон телекомпанияси муҳаррири Борис Бабаев Ўзбекистонда компьютер фестивали таъсисчилари ва ҳомийлари билан матбуот анжуманида.
Тошкент, 1993 йил, А. Зуфаров
6. Ўзбекистон телевидениеси диктори Раъно Жўраева Улуғ ватан уруши фахрийлари билан "Янги йил базми" кўрсатувини тасвирга олиш чоғида.
Тошкент, 1994 йил
7. Фарғона Политехника институти талабалари "Инженер" номли ўз газетасини чоп этиш чоғида.
Фарғона вилояти, 1975 йил, Г. Бойко
8. Ўзбекистон телестудияси сухандони Раъно Толипова "Янги йил базми"нинг фахрий меҳмони, икки кара Социалистик меҳнат қаҳрамони, ЎзССР Олий кенгаш депутати Турсуной Охуновадан интервью олмоқда.
Тошкент, 1981 йил, А. Рискиев
9. Жомбой тумани, Улуғбек номидаги совхоз почталёни З. Низмаов газеталарни тарқатиш чоғида.
Самарқанд вилояти, 1980 йил, В. Занко
10. Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Р. Раҳматов "Халқ сўзи" газетаси ходимлари билан учрашув чоғида.
Қашқадарё вилояти, 1993 йил, Ш. Шарапов
11. Ўзбекистонда нашр этиладиган "Овози Тожик" газетасининг ходимлари иш жараёнида.
Тошкент, 1994 йил, А. Рискиев
12. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўктам Жобиров (чапда) билан сухандон Муслим Йўлдошев (ўртада) "Ахборот" студиясида.
Тошкент, 1992 йил
13. "Новости" ахборот агентлигининг Ўзбекистон бўлинмаси жамоат кенгаши раиси Уйғун бўлинма йиғилишини олиб бормоқда.
Тошкент, 1964 йил, Чернов
14. "Қизил Ўзбекистон" газетаси бош муҳаррири, ЎзССР Олий совети депутати Есенбаев Зиёд Исмоилович
Тошкент вилояти, 1963 йил, Фомичев
15. Ўзбекистон телевидениеси сухандонлари Ўктам Жобиров ва Насиба Мақсудова болалар кўрсатувини тайёрлаш чоғида.
Тошкент, 1982 йил, А. Рискиев
16. Ўрта Осиё ишчи мухбирлар йиғилиши иштирокчилари.
Тошкент, 1932 йил, М. Пенсон
17. Охунбобоев тумани, Ленин номидаги колхозининг 7-сонли ўрта мактаб директори ўринбосари А. Аминжаев маҳаллий радиодаги чиқиши чоғида
Тошкент, 1975 йил, Г. Бойко
18. Фарғона радиосининг тожик оммавий таҳририяти сухандони Махфират Мўминова студияда
Фарғона, 1966 йил, А. Заблоцкий
19. Ўзбек телеграф агентлиги фотохроника агентлиги фотохроника фаоллари
Тошкент, 1944 йил, В. Косовский
20. Телестудия сухандони Иқбол Олимжонова
Тошкент, 1958 йил, В. Косовский
21. Радиоуйи биноси
Тошкент, 1949 йил, М. Пенсон
22. "Правда Востока" газетасининг ҳарф терувчилари иш жараёнида
Тошкент, 1930 йил, М. Пенсон
23. "Правда Востока" газетаси таҳририяти биносининг кўриниши
Тошкент, 1928 йил, И. Панов
24. Радио ва телевидение ходимлари қардош Грузиядан келган меҳмонлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан. Тошкентда Грузия радиоси кунлари
Тошкент, 1964 йил, Абалян
25. "Пионер эрталиги" болалар эшиттириши иштирокчилари Тошкент радио студиясида
Тошкент, 1966 йил, Р. Албеков
26. "Звезда Востока" журнали бош редактори Владимир Мильчаков
Ўзбекистон, 1951 йил, Е. Ряпасов
27. Ўрта Осиё республикалари ва вилоятлар газеталари муҳаррирлари семинарининг иштирокчилари Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари суҳбат чоғида
Тошкент, 1961 йил, Абалян
28. Режиссер Мираббос Мирзаахмедов (чапда), Ўзбекистон телевидениеси сухандони Насиба Иброхимова ва ёзувчи Хаким Назир кўрсатувни суратга олиш жараёнида
Тошкент, 1975 йил
30. "Правда Востока" газетаси муҳаррири А. Г. Александровский колхоз даласида
Тошкент вилояти, 1942 йил, М. Пенсон
Тарих
Тарих
Ватандош
Тарих
Фалсафа
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Ватандош
//
Изоҳ йўқ