
Бугунги кунда минглаб ёшлар АҚШдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олишни орзу қилади. Америка Қўшма Штатлари – халқаро талабаларни энг кўп қабул қиладиган давлатлардан бири. Америка университетларида контракт тўлови ўртача йиллик 20000-60000 АҚШ долларини ташкил қилади. Статистика агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда киши бошига ўртача йиллик даромади 2024 йилнинг январь декабрь ойи ҳисобида 16 млндан 60 млн сўмгача экани аниқланган.
Бу каби нисбатан паст кўрсаткичдаги йиллик даромад билан Америка университетларида таҳсил олиш имконсиздек туйилади. Аммо халқимиз «қаловини топсанг, қор ҳам ёнади», дея айтган. Бепул ёки бироз камроқ тўлов билан ўзбекистонликлар ҳам Америкада ўқиши мумкинми? Ҳа, албатта, мумкин.
Эл-юрт умиди, Fulbright, университетларнинг ички юз фоизлик грант дастурлари орқали тўлиқ бепул таълим олиш мумкин бўлса, университетдан қанчадир миқдорда грант ютиш ва ўқитувчи ёрдамчиси ёки тадқиқотчи ёрдамчиси сифатида ярим кунлик ишларда ишлаш орқали контракт тўловидан озод бўлиш ҳам мумкин.
2024 йилги Open Doors маълумотларига кўра, АҚШ университетларда 1 млн ортиқ халқаро талаба таҳсил олмоқда, бу эса 2023 йилга нисбатан 7 фоизга юқори дегани. Уларнинг катта қисми Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада ва Нигериядан келган талабалар, бироқ марказий осиёлик, хусусан ўзбекистонлик талабалар сони ҳам ортиб бормоқда. Талабалар энг кўп танлайдиган университетлар қаторига Ҳарвард, МИТ, Станфорд, Яле, Принcэтон, УC Беркелей каби нуфузли олийгоҳлар киради. Масалан, Ҳарвардда 22 мингдан ортиқ талаба бўлиб, уларнинг 25 фоиздан ортиғи халқаро талабалар ҳисобланади. МИТда эса халқаро талабалар улуши 33 фоизга етади, бу АҚШ университетларининг глобал очиқлиги ва халқаро таълимга тайёрлигини кўрсатади.
Қандай сабаб ва омиллар талабаларнинг Америка университетларини танлашига сабаб бўлмоқда?
Асосий сабаблар: таълим сифатининг юқорилиги, инновацион инфратузилма, халқаро тан олинадиган диплом, турли грант ва стипендия дастурлари ҳамда касбий ва шахсий ривожланиш учун яратилган кенг имкониятларнинг мавжудлиги.
Америка университетлари ўзининг мослашувчан таълим тизими билан ажралиб туради. Талабалар ўқув дастурларини эркин танлаши, бир неча фанлар бўйича йўналишларни бирлаштириб ўрганиши мумкин. Бундан ташқари, университетларда талабалар учун инновацион лабораториялар, стартап инкубаторлар ва тадқиқот марказлари фаолият юритади. Бу эса талабаларга нафақат назарий билим, балки амалий тажриба олиш имкониятини ҳам яратади. Бундан ташқари, университетга ўқишга топширишдан олдин, тўлиқ ўқув дастури билан танишиб чиқиш имконияти мавжуд.
Масалан, абитуриент, IT менежменти йўналиши бакалавр босқичига ўқишга топширмоқда. Университет расмий сайтидан қидирув орқали ёки ушбу йўналиш масъул координатори эмаилъига сўров юбориш орқали ўзи танлаган йўналишнинг тўлиқ 4 йиллик дастури билан танишиб чиқиши мумкин. Бунда, талаба бу соҳанинг мутахассиси бўлиши учун шарт бўлган мажбурий фанлар, уларнинг неча кредит эканлиги ва ихтиёрий фанлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади. Энг муҳими эса талаба олдиндан 4 йил давомида қачон ва қайси фанларни ўқиши кераклигини билади. Айниқса, бир семестр давомида 2 ёки 3 та фанни ўзлаштириш имконияти ва имтиҳонга тайёргарлик кўриш учун эса алоҳида вақт берилади. Айнан шу фанни биринчи ёки иккинчи семестрда ўқиш шарт деган умумий белгиланган қоида йўқ. Талаба ўзи истаган семестрда фанларни танлаб ўқиши, муҳими белгиланган таълим кредитини йиғиши лозим.
Америкада қандай бепул таълим олиш мумкин?
Албатта, миллий ва халқаро грант дастурлари ҳамда стипендиялар орқали Американинг энг нуфузли университетларида бепул таълим олиш мумкин. Бундай грант дастурлари нафақат тўлиқ контракт тўловларини, балки яшаш, ўқиш, транспорт, виза, бориш-қайтиш авиабилетлари каби харажатларни ҳам қамраб олади. «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Fulbright грант дастури, UGRAD (1-семестр алмашинув дастури), университетлардан ютиб олиш мумкин бўлган грантлар, Мерит-басед (ютуқларга асосланган), Неэд-басед (молиявий ёрдамга асосланган) грантлар ва бошқаларни мисол тариқасида келтириш мумкин. Бу каби грант дастурлар ва стипендияларни ютиб олиш учун аввало ҳар бирини яхшилаб тадқиқ қилиб, ўрганиб чиқиш лозим.
Эл-юрт умиди қандай имкониятларни беради? Стипендиянинг талаблари қандай?
«Эл-юрт умиди» бу Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги жамғарма бўлиб, мамлакатда юқори малакали, замонавий билим ва тажрибага эга кадрлар захирасини яратиш мақсадида ташкил этилган. У 1997 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи президентининг фармони билан асос солинган ва 2018 йилда қайта ташкил қилиниб, кенгайтирилган шаклда фаолият юрита бошлаган.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан тақдим этиладиган хорижда таълим олиш имкониятидан фойдаланиш учун бир қатор белгиланган талаблар мавжуд. Аввало, номзод, албатта, Ўзбекистон фуқароси бўлиши лозим. Ёш чегараси эса таълим босқичига қараб фарқланади: бакалавриат босқичи учун 25 ёшгача, магистратура учун 20 ёшдан 45 ёшгача, докторантура учун эса 22 ёшдан 45 ёшгача бўлиши белгиланган. Бундан ташқари, ариза топширувчи камида бир йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиши ва учинчи шахс томонидан тўлиқ молиявий мажбуриятни зиммасига олиш ҳақидаги расмий кафолат хатини топшириши керак.
Дастурда иштирок этиш учун энг муҳим талаб – бу халқаро рейтингларда топ-300 таликка кирувчи хорижий таълим муассасасидан ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги таклифнома (Леттер оф Аccэптанcэ ёки унcондитионал Леттер)га эга бўлишдир. Бу рейтинглар қуйидаги тўрт нуфузли агентликлар томонидан аниқланган бўлиши керак: The Times Higher Education (THE), QS World University Rankings, Academic Ranking of World Universities (ARWU) yoki The U.S. News and World Report.
Стипендия танлови уч босқичда ўтказилади. Дастлабки босқичда аризалар расмий мезонларга мувофиқлиги бўйича сараланади. Кейинги босқичда эса номзодлар тест синовлари орқали билим ва дунёқарашини синовдан ўтказади. Сўнгги босқичда муваффақиятли ўтган иштирокчилар билан суҳбат ташкил қилинади.
Танловдан муваффақиятли ўтган стипендиатларга жамғарма томонидан хорижий давлатларда таҳсил олиш учун зарур барча асосий харажатлар қоплаб берилади. Бунга ўқиш (контракт) тўлови, ҳар йили бир маротаба икки томонга авиачипта харажатлари, яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари, виза ва тиббий суғурта, шунингдек, зарурий дарсликлар ва илмий мақолалар учун ажратиладиган маблағлар киради. Бундан ташқари, стипендиатнинг таълим олиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган бошқа муҳим эҳтиёжлари ҳам молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йилги биринчи очиқ стипендия танловини эълон қилди. Ушбу танлов доирасида жами 450 та ўрин ажратилган бўлиб, улар бакалавриат, магистратура ва докторантура босқичларини қамраб олади. Жумладан, бакалавриат босқичи учун 130 та, магистратура босқичи учун 220 та ва докторантура учун 100 та ўрин тақдим этилади.
Стипендия ажратиш жараёнида STEM йўналишлари – яъни илм-фан, технология, муҳандислик ва математика соҳалари, шунингдек, иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари сифатида эътироф этилган энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия ҳамда ер муносабатлари каби йўналишларга алоҳида устуворлик берилган. Бундан ташқари, давлат бошқаруви, тиббиёт, таълим каби долзарб ижтимоий йўналишлар ҳам танловда устувор йўналишлар сифатида белгиланмоқда. Бу стипендия орқали мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Fulbright дастури ҳақида эшитганмисиз?
Fulbright бу Америка Қўшма Штатлари ҳукумати томонидан молиялаштириладиган, энг йирик ва нуфузли грант дастурларидан бири бўлиб, Америка университетларида магистратурада таҳсил олишни хоҳловчилар учун таклиф этилади. Дастур 1946 йилда сенатор Ж. Уилям Фулбригҳт ташаббуси билан йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунга келиб, дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида амалга оширилмоқда.
Фулбригҳт дастури Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам очиқ бўлиб, ҳар йили магистратура босқичи, илмий тадқиқотлар ёки инглиз тили ўқитувчилари учун мўлжалланган турли йўналишларда танловлар эълон қилинади. Дастурга қабул қилинган талабалар АҚШнинг энг яхши университетларида контрактсиз, яъни тўлиқ грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлади.
Грант қуйидагиларни тўлиқ қамраб олади: ўқиш харажатлари, авиачипта, яшаш ва тиббий суғурта учун тўловлар, ўқув материаллари харажатлари ва ойлик стипендия. Бундан ташқари, Фулбригҳт талабаларни АҚШда бўлиш давомида маданий, илмий ва ижтимоий тадбирларга фаол жалб қилади.
Ушбу дастур тиббиёт йўналишлари ташқари барча фан соҳаларини қамраб олади, шу жумладан кимё, биология, жамоат саломатлиги ва шифохоналарни бошқариш каби соҳаларда ҳам магистратура даражасида ўқиш имконини беради.
Номзод Ўзбекистон фуқароси бўлиши, ариза топшириш ва саралаш жараёнида Ўзбекистонда яшаши лозим. Ундан бакалавр дипломига эга бўлиши, шунингдек, камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиши талаб қилинади. Инглиз тилини чуқур билмоғи лозим бўлсада, ариза топширишда TOEFL, GRE ёки GMAT сертификатлари мавжуд бўлиши талаб қилинмайди; бироқ кейинги босқичларда сертификат топшириш зарур бўлади. Магистратура босқичини тамомлаган номзодлар ҳам мазкур дастурга қайта ариза топшира олади. Аризалар онлайн тарзда ҳар йилнинг 25 май санасигача тўлдирилиши лозим.
UGRAD қандай дастур ва талабаларга қандай имкониятлар яратади?
Глобал UGRAD (Global Undergraduate Exchange Program) дастури – бу Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти Таълим ва маданият масалалари бюроси томонидан ташкил этилган бакалавриат босқичида таҳсил олаётган Ўзбекистон талабалари учун АҚШда бир семестр давомида илмий ва маданий алмашинув имконини берувчи грант дастуридир. Дастур барча фан йўналишларини, жумладан, кимё, биология, жамоат саломатлиги ва шифохоналарни бошқариш каби соҳаларни ҳам ўз ичига олади.
Грант дастури номзоднинг АҚШга бориш-қайтиш авиачиптаси, ўқиш тўлови, ётоқхона, озиқ-овқат, тиббий суғурта, китоблар ва бошқа зарур харажатларини қоплайди.
Дастур иштирокчиси бўлиш учун номзод камида 18 ёшда бўлиши, Ўзбекистон фуқароси ва Ўзбекистонда доимий яшовчи талабалар сафида қатнашаётган бўлиши лозим. Ҳужжат топширувчидан университетда узлуксиз бакалавриат таълими олиши, дастур якунида эса Ўзбекистонга қайтиб камида бир семестр давомида ўқишини давом эттириши талаб этилади. Номзод етакчилик қобилиятини кўрсатганлиги, академик ёки ижтимоий фаолияти билан танилганлиги ва инглиз тилини эркин мулоқот даражасида билиши керак. Ҳужжат танланишда номзоднинг TOEFL iBT имтиҳонини топшириш зарурати бор, бироқ IETLS натижасидан кўра инглиз тилини амалий даражада билиши муҳимлиги таъкидланади.
Аризалар ҳар йилнинг 15 декабрга қадар қабул қилинади, бу муддатда рўйхатдан ўтиб, онлайн шаклда мотивацион иншолар, академик тавсияномалар, баҳолар ва паспорт нусхаларини тақдим этиш талаб қилинади. Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, аввал ҳужжатлар сараланади, кейин суҳбат ва TOEFL имтиҳони билан давом этади.
Жамиятда ва халқаро мутахассислар орасида бу дастур шаффофлиги ва объективлиги билан эътироф этилган. Инглиз тилини IELTS 6 даражасида тушунадиган ва GPA камида 4 балл бўлган номзодлар ҳам муваффақиятга эришиши мумкин. Глобал UGRAD баҳолар ва тил билишни эмас, балки шахснинг етакчилик салоҳияти ва жамиятга фойда келтира олиш қобилиятини биринчи ўринга қўяди. Бу дастур орқали бир семестр давомида тўлиқ бепул Америка университетларидан бирида таҳсил олиши имкониятига эга бўлади.
Мерит-басед ва неэд-басед грантлар бир-биридан қандай фарқ қилади?
Мерит-басед ва неэд-басед грантлар – талабаларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг икки асосий шакли бўлиб, уларнинг ҳар бири турлича мезонлар асосида ажратилади.
Мерит-басед грантлар, яъни ютуққа асосланган стипендиялар, асосан талабани ўқувдаги муваффақиятлари, интеллектуал салоҳияти, ижтимоий фаоллиги, етакчилик кўникмалари ёки бошқа алоҳида ютуқлари асосида молиялаштиради. Бундай грантлар олий ўқув юртлари, давлат ёки нодавлат ташкилотлар томонидан эълон қилинади ва улар талабадан юқори ўртача баҳо (GPA), халқаро ёки миллий олимпиадаларда иштирок, тил билиш даражаси (масалан, IELTS ёки TOEFL), шунингдек тавсияномалар ва мотивацион хат орқали ўзини яхши намоён этишни кутади. Мерит-басед стипендиялар талабани рағбатлантиришга қаратилган бўлиб, кўп ҳолларда молиявий эҳтиёжга эмас, балки аъло даражадаги кўрсаткичларга асосланади.
Неэд-басед грантлар эса молиявий эҳтиёжга асосланган бўлиб, бу турдаги грантлар талабанинг оилавий даромади етарли эмаслигини инобатга олиб ажратилади. Улар талабага таълим олиш имкониятини кенгайтириш, тенглик яратиш ва ижтимоий жиҳатдан кўпроқ ёрдамга муҳтож бўлган қатлам вакилларини ўқишга жалб қилиш мақсадида берилади. Бундай грантларни олиш учун одатда молиявий ҳолатни исботловчи ҳужжатлар, даромад тўғрисидаги маълумотлар ёки солиқ декларациялари талаб қилинади. Бунда талабанинг ўқишдаги кўрсаткичлари ҳам аҳамиятга эга бўлиши мумкин, аммо асосий эътибор уларнинг иқтисодий имкониятларига қаратилади. Ўзбекистонлик талабалар ўзи ва оиласининг молиявий ҳолати ҳақида ва йиллик даромад тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва ушбу грантга топшириш орқали бу грантни олиш имконияти юқори (кам даромад ҳисобига).
Кўплаб ривожланган давлатлар, хусусан АҚШ, Канада, Европа мамлакатлари олийгоҳлари ушбу иккала турдаги грантларни таклиф этади. Баъзи университетлар эса иккала мезонни бирлаштириб, юксак академик кўрсаткичга эга ва шу билан бирга молиявий ёрдамга муҳтож бўлган талабаларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Шу боис, ҳар бир грант дастурининг талабларини диққат билан ўрганиш ва шунга мос равишда ҳужжатлар тайёрлаш муҳим саналади.
Албатта, йўл охирида ёруғлик бор!
Америкада таълим олиш кўпчилик ёшлар учун орзу бўлсада, унинг юқори контракт тўлови сабабли кўпчиликка имконсиздек туйилади. Бироқ юқорида қайд этиб ўтилган турли халқаро стипендиялар, грант дастурлари ва университетлар томонидан тақдим этиладиган молиявий ёрдамлар орқали бу мақсадга эришиш мумкин.
Машҳура Раҳмонова
Тарих
Тарих
Тарих
Тарих
Жараён
Адабиёт
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ