Бугун Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, композитор Анор (Анорқул) Назаров таваллуд топган кун.
Бастакор 1950 йил 5 июнда Тошкент вилояти Бўка туманида таваллуд топган. 1968 йилда М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган.
1968−1985-йилларда А.Навоий номидаги ДАКТ оркестри солисти, 1985−1987-йилларда Тошкент шаҳар мусиқа ансамбллари жамоаси бош дирижёри, 1986−1996-йилларда Ўзбекистон телерадиокомпанияси эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри, 1996−2000-йилларда “Ўзбекнаво” бирлашмаси бош директори, 2000−2002-йилларда эса бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
1995 йил Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, 1997 йил А.Қодирий номидаги Давлат мукофоти лауреати ва 2008 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган. У ижодий фаолияти давомида 120 дан ортиқ миллий-эстрада йўналишидаги машҳур қўшиқлар мусиқасини яратган.
Анор Назаров 2019 йил 16 январда вафот этган.
Oyina.uz бугунги сана муносабати билан Анор Назаров куй басталаган энг машҳур қўшиқлар “playlisti”ни тақдим этади:
Муяссар Раззоқова, Аваз Ражабов, “Ватан азиздир”;
Нуриддин Ҳайдаров, Кумуш Раззоқова, Достон Убайдуллаев, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни”;
Севара Назархон, “Улуғимсан, Ватаним”;
Зоҳида Умарова, “Юрт қадри”;
Нуриддин Ҳайдаров, “Дўлана”;
Озодбек Назарбеков, “Жон Ўзбекистон”;
“Фаёд” гуруҳи, “Нозланажакдир”;
Гулбаҳор Эрқулова, “Изҳор”;
Дилшодбек Каттабеков, “Озод элнинг ўғлиман”;
Ҳожиакбар Ҳайдаров, “Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан”.
Тарих
Тил
Тарих
Ватандош
Жараён
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ