
Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди. Ишчи орган тақдим этилаётган атамаларнинг миллий муқобиллари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни ҳам қабул қилиши ва кўриб чиқишини билдирган.
Қуйида таклифлар жадвали тақдим этилган. Сиз ҳам таклифингизни билдиришингиз мумкин.
Янги сўз ва иборалар
Т/р |
Сўз ва атама |
Сўз ва атама қўлланилган манба (номи, санаси ва рақами) |
Сўз ва атаманинг изоҳи (қайси тилдан олингани) |
Сўз ва атамани ўзбек тилида ифодаловчи сўзлар |
Расмий муомалага киритиш бўйича таклиф |
Қайси вазирлик (идора) томонидан таклиф қилинган |
1 |
Айсберг |
Дунёдаги энг катта айсберг жойидан силжиди (ижтимоий тармоқдан олинди). |
Айсберг (немисча Eisbegr, “Музтоғ”) – океан ва денгизларда эркин сузиб юрувчи катта муз бўлаги. |
Музтоғ |
Музтоғ |
Жамоатчилик таклифи |
2 |
Брусчатка |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.02.2024-йилдаги ПҚ-66-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2024-йилдаги 353-сон қарори. |
Брусчатка (русча “бруc”) – қиррали, бир ўлчамга эга, қаттиқ йўл тўшамаси. |
Тош ётқизиқ, тош тўшама |
Йўлғишт |
Жамоатчилик таклифи |
3 |
Дискуссия |
Келинглар, талабалар бир масалани дискуссия қиламиз (ижтимоий тармоқдан олинди). |
Дискуссия (лотинча “discussion”) – муҳокама. Муаммо юзасидан эркин муҳокамага киришиш. |
Тортишув, тортишма |
Баҳс, мунозара |
Жамоатчилик таклифи |
4 |
Зона |
Ўзбекистон Республикасининг 07.02.2025-йилдаги Қонуни, ЎРҚ-1025-сон; “Ургут” иқтисодий зонасида ишлар кўлами кенгаймоқда (ижтимоий тармоқдан олинди). |
Зона (лотинча/юнонча) – минтақа, чизиқлар билан белгиланган чегара жойлар. |
Тегра |
Ҳудуд
|
Жамоатчилик таклифи |
5 |
Инструмент |
Соҳавий ҳужжатларда қўлланади |
Инструмент (лотинча “instrumentum”) – қурол, ускуна, асбоб. |
Иш қурол, қурол |
Иш қуроли |
Жамоатчилик таклифи |
6 |
Интенсив |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2025-йилдаги ПҚ-12-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 26.12.2024-йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3467-2. |
Интенсив (лотинча “intensio”) – куч билан, мунтазам. |
Қизғин, унумли |
Жадал |
Жамоатчилик таклифи |
7 |
Камера |
Юрак анатомик жиҳатдан 4 камерадан тузилган (ижтимоий тармоқдан олинди). |
Камера (лотинча “camera”) ёпиқ жой, махсус хона. |
Бўлма |
Бўлма |
Жамоатчилик таклифи |
8 |
Конструкция |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2025-йилдаги |
Конструкция (лотинча “constructio”) – тартиб, бир бирига мос тарафлама йиғилган ускуна/қурилма. |
Қурилиш, қурилма |
Тузилма |
Жамоатчилик таклифи |
9 |
Координатор |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024-йилдаги 800-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2024-йилдаги 652-сон қарори. |
Координатор (русча, инглизча) – бир иш бошқарувчиси. |
Йўналтирувчи, бошқарувчи |
Мувофиқлаштирувчи |
Жамоатчилик таклифи |
10 |
Коридор |
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи, 01.02.2024-йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3494; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 12.12.2023-йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3483. |
Коридор (италянча “corridore” кейинчалик лотинча “currere”) – югурмоқ. |
Йўлак |
Йўлак |
Жамоатчилик таклифи |
11 |
Лидер |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2025-йилдаги ПҚ-12-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2024-йилдаги 365-сон қарори. |
Лидер (инглизча “leader”) – биринчи, биринчи юрувчи. |
Йўлбошчи, етакчи |
Йўлбошчи, етакчи |
Жамоатчилик таклифи |
12 |
Маршрут |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2023-йилдаги 277-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2021-йилдаги 235-сон қарори. |
Маршрут (немисча “Marschroute”) – йўл. |
Йўналиш |
Йўналиш |
Жамоатчилик таклифи |
13 |
Прогресс, прогрессив |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.12.2024-йилдаги ПҚ-467-сон қарори |
Прогресс, прогрессив (лотинча “progressus”) – муваффақият, илгари юрмоқ/бўлмоқ. |
Илғор, илғорлик |
Илғор, ривожланиш |
Жамоатчилик таклифи |
14 |
Доставка |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022-йилдаги |
Доставка (русча) – харидорларга сотиб олинган товарларни етказиш. |
Элтиш, етказиш |
Етказиш |
Жамоатчилик таклифи |
15 |
Пробег |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2022-йилдаги 660-сон қарори. |
Пробег (русча) – югуриш. |
Юрим |
Юрим |
Жамоатчилик таклифи |
16 |
Сет (овқатлар сети бўйича) |
“Японамама” суши сетларини танланг (Ижтимоий тармоқдан олинди) |
Сет (инглизча “set”) – серия, тўплам, бир қатор. |
Тўплам |
Тўплам |
Жамоатчилик таклифи |
17 |
Оправа |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 28.07.2017-йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2905. |
Оправа (русча) – бирон нарсани жойлаш мумкин бўлган нарса-буюм. Масалан, кўзойнак ойнасини жойлаш мумкин бўлган нарса. |
Кўзлик |
Кўзойнак банди |
Жамоатчилик таклифи |
18 |
Полик |
Европа “Эвакор” полигининг ҳамма тури бизда бор (Ижтимоий тармоқдан олинди) |
Полик (русча “полик”) – кичик гилам, автомобил гиламчаси. |
Тўшама |
Тўшама |
Жамоатчилик таклифи |
19 |
Балансировка |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 11.11.2015-йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2726; Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 09.12.2011-йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2288 |
Балансировка (французча “balance” “торози”) – соҳалар бўйича кўп маъноли. |
Тенглаштириш |
Мувозанатлашти-риш |
Жамоатчилик таклифи |
20 |
Внедорожник |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020-йилдаги ПҚ-4794-сон қарори, |
Внедорожник (русча) – қийин шароитларга чидамли автоулов. |
Йўлтанламас |
Йўлтанламас |
Жамоатчилик таклифи |
21 |
Челенж |
Тез кунда ушбу таронага челенж эълон қиламиз (ижтимоий тармоқдан олинди). |
Челенж (инглизча “challenge” “чақириқ”, “синов”) – ижтимоий тармоқларда бирон воқеа муносабати билан уюштирила-диган чорлов. |
Чорлов |
Чорлов |
Жамоатчилик таклифи |
22 |
Навигатор |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2024 йилдаги ПҚ-389-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023-йилдаги 664-сон қарори. |
Навигатор (лотинча “navigator”) – йўлга қўймоқ, йўлланма. |
Қўним |
Йўллагич |
Жамоатчилик таклифи |
23 |
Селфи |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2024-йилдаги ПҚ-21-сон қарори. |
Селфи (инглизча “self”) – ўзимни ўзим расмга олиш/тушириш. |
Селфи |
Ўзчеким |
Жамоатчилик таклифи |
24 |
Светофор |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024-йилдаги 901-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024-йилдаги 806-сон қарори. |
Светофор (юнонча/русча) – нур таратувчи, автомобил ҳаракати учун белги берувчи. |
Йўлчироқ |
Йўлчироқ |
Жамоатчилик таклифи |
25 |
Эксплуатация |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.01.2025-йилдаги 27-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2025-йилдаги 10-сон қарори. |
Эксплуатация (французча “exploitation”) – фойдаланиш, бошқаларнинг меҳнатини ўзлаштириш. |
Фойдаланиш |
Фойдаланиш |
Жамоатчилик таклифи |
26 |
Акция |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2025-йилдаги ПҚ-26-сон қарори. |
Акция (лотинча “actio”) – давлат, партия ва ижтимоий ҳаракат. Жисмоний тарбия ва спортга доир тадбир ва акцияларни ташкил этиш. |
Ялпи ҳаракат |
Ялпи ҳаракат |
Жамоатчилик таклифи |
27 |
Кулер |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022-йилдаги 733-сон қарори |
Кулер (инглизча “cooler”) – совутиш тизими. |
Сувлик, сувлуқ, совуқ сув |
Сувлик |
Жамоатчилик таклифи |
28 |
Кэшбэк |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024-йилдаги 897-сон қарори |
Кешбек (инглизча “cash back”) – маълум вақтдан сўнг сарфланган пул қисмини қайтариб бериш. |
Қайтиқ, қайтим |
Ҳадя-қайтим |
Жамоатчилик таклифи |
29 |
Повербанк |
Повер банк Тошкентда – тез, арзон ва онлайн сотиб олинг (“ОЛХ” эълонларидан) |
Повербанк (инглизча “power bank”) – ташқи телефон қувватлагичи. |
Кучлик, кучлуқ, қувватлик, қувватсақлагич |
Кучлантиргич |
Жамоатчилик таклифи |
30 |
Карвинг |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2023-йилдаги 340-сон қарори |
Карвинг (инглизча “carving”, немисча “kerben”) – мевалар ва сабзавотларга кесма безак бериш санъати. |
Кесма безак |
Мева безакчилиги |
Жамоатчилик таклифи |
Санъат
Санъат
Тарих
Тарих
Фалсафа
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ