Мода, спорт, илм-фан: «энг биринчи» бўлган аёллар


Сақлаш
15:43 / 11.12.2024 117 0

Эътибор берганмисиз, эртакларда, кино-ю ҳатто ҳаётда ҳам қаҳрамонлар асосан эркак образида шакллантирилади. Лекин реал воқеаларга қарасак, қарорлари, қатъияти ва амали билан тарихдан то бугунга қадар ўз таъсирини ўтказган бир талай аёл қаҳрамонлар борлигини кўрамиз. Бу аёллар мода ва спортдаги стереотипларни бузиб, илм-фанни илгари сурган. Хақиқат учун курашиб, ғоялари учун ўлдирилган. Қуйида улардан баъзиларининг ҳаёти ва тутган йўли ҳақида қисқача санаб ўтамиз.

 

Клара Цеткин

 

Клара Цеткин – дунё аёлларига 8-март байрамини ҳадя қилган машҳур инқилобчи немис аёли. У таниқли социал-демократ сифатида аёл ҳуқуқларини таъминлаш учун бор кучи билан курашган. Бу курашда нафақат меҳнат фаолияти режимини юмшатиш, балки эркаклар билан тенг равишда сайлов ҳуқуқига эга бўлиш каби ижтимоий “бонуслар”дан фойдаланишни таъминлаш масалалари турарди.

 

 

Ижтимоий фаолликдан ташқари, Клара Цеткин севимли рафика ҳам бўлган. Бироқ унинг турмуши узоқ давом этмаган (Осип Цеткин вафот этгунига қадар – 1882-1889 йиллар).

 

Роза Люксембург

 

Роза Люксембург – Польша, Германия ва Европа инқилобий социал-демократиясининг таниқли арбобларидан бири. Ташвиқотчи, шунингдек, Клара Цеткин билан дугона бўлган. Розадаги инқилоб ғоялари Гимназияда таълим олар чоғи пайдо бўлади. Ундан бир неча йил ўтгач, Роза Польшадан Германияга кўчиб ўтиб, Коммунистик партия асосчиларидан бирига айланади.

 

 

Унинг ёрқин нутқи, дадил ғоялари ва урушга қарши ташвиқотлари Розани мураккаб тақдир томон етаклайди: умумий ҳисобда у 4 йилини қамоқда ўтказади ва 1919 йилда Берлин қўзғолони бостирилгач, антикоммунистлар томонидан шафқатсизларча ўлдирилади.

 

Мария Склодовская-Кюри

 

Мария Склодовская-Кюри – Нобель мукофотининг Физика ва Кимё йўналишлари бўйича икки карра совриндори бўлган илк аёл. Франциялик ёш Мариянинг кимё лабораториясида ишлаётганини кўрган олим Менделеев унинг фандаги карьерасини муносиб баҳолайди. Бироқ Склодовскаяни ўтган асрнинг ёрқин аёли сифатида тавсифлайдиган нарса фақатгина унинг тадқиқотлари эмас.

 

 

У умр йўлдоши, олим Пьер Кюри билан бирга фаолият юритган севимли рафиқа ҳам эди. Улар биргаликда кимёвий элементлар жадвали қаторига радий ва полонийларни қўшган. 1906 йил турмуш ўртоғи Пьернинг вафотидан кейин Кюри биргаликдаги ишларини давом эттириб, сўнги кунига қадар Пьернинг хотирасини сақлаб қолади.

 

Коко Шанель

 

“У билан кўплаб севги қиссалари бўлган, лекин ҳеч бири жиддий якунланмаган” – Коко Шанелнинг шахсий ҳаёти ҳақида шундай дейдилар.

 

 

Лекин у жаҳон модаси тарихида жуда ёрқин из қолдирди. Шанель калта қора кўйлак билангина чекланмаган. Бели ингичка жакет ҳамда тор юбка – Коко Шанель томонидан 20 асрнинг иккинчи яримида ихтиро қилинган образ эди. Ушбу образ ҳамда узун занжирга осилган кичкина сумкача ҳали-ҳануз урфда эканини аёллар муносиб баҳоласа керак. Ҳаммаси жуда оддий бошланган:

 

“Қўлимда ридикюль (сумка тури) олиб юришдан чарчадим. Бунинг устига, уларни доим йўқотиб қўяман” – дея хитоб қилган Коко дунёга клатч сумкасини тақдим этди.

 

Тереза она

 

Тереза онанинг ҳаёти – меҳрибон ва очиқ кўнгил бўлишнинг қанчалик муҳимлигига яққол намуна бўлади. Дунёга машҳур католик роҳибасини одамлар авлиё деб ҳисоблаган. Тереза ўзи тушунмовчиликларга дуч келиб турганида ҳам бошпанаси йўқ, муҳтожларга ёрдам қилиш учун уйма-уй керак бўлмаган кийим ва дори-дармонлар йиғиб юрган. Кўп ўтмай, Тереза онанинг ҳамфикрлари бирлашиб, “Меҳрибонлик ордени”ни яратади. Кейин эса бир қанча ёрдам уйлари, бугунги хосписларнинг прототиплари яралади.

 

 

Асл исми Агнес Гондже Бояджиу бўлган бу аёл 12 ёшида орзу қилганидек, шароити оғир инсонларга ёрдам бериш учун касалхона, мактаб ва бошпаналар ташкил қилади. 1979 йилда эса тинчликни сақлашга қўшган ҳиссаси учун Нобель мукофоти билан тақдирланади.

 

Бугун Тереза она ишларини дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидаги одамлар давом эттириб келмоқда. Унинг исми эса қийин вазиятларда жим қараб туролмайдиганлар учун умумий номга айланган.

 

Индира Ганди

 

Индира сиёсий фаол оилада дунёга келиб, жамият билан ҳамда жамият учун яшашга ўргатилади. Гандининг гарданига унгача ҳам бошқариш оғир бўлган – минглаб уйсизлар, қашшоқлик ва коррупция ҳукм сурган мамлакат тушади.

 

 

2 муддатли Ҳиндистон Бош вазирининг синовли (аҳоли ўсишини қандайдир тарзда тўхтатиб туриш учун мажбурий стерилизация қилиш) услублари натижасида Ганди мамлакатни “кўтариб”, уни миллийлаштиришга йўналтиради. Шу тариқа, у оддий халқ учун ҳокимиятнинг асосий рамзи ва “Бутун Ҳиндистон онаси”га айланган.

 

Кэтрин Швитцер

 

Югуриш марафонида иштирок этган биринчи аёл.

 

Бундан ярим аср муқаддам Американинг энг нуфузли мусобақаси – Бостон марафонида аёлларнинг югуриши тақиқланганини тасаввур қилиш ҳам қийин. Ушбу стереотип, аниқроғи, тақиқни америкалик журналист, ёзувчи ва югурувчи Кэтрин Швицер енгган. Спортчи 1967 йилги марафонга “К. В. Швицер” таблоси билан старт чизиғидан жой олади, бироқ унга турли тўсқинликлар қилинади.