Бу рўйхатни икки йил олдин эълон қилгандим. Шундан бери у яна тўлдирилди, рўйхат охирида Кошғарий бобомиз “Девону луғотит-турк”да келтирган минг йил олдинги туркий исмлар ҳам илова қилинди. Албатта уларнинг кўпчилигини бугун истеъмолга қайтариб бўлмайди, лекин улар минг йил олдин аждодларимизнинг исм қўйиш удумлари қандай бўлгани ҳақида бизга тасаввур бериши мумкин.
Ҳозирги ўзбек исмларини асосан уч катта қисм: арабча, форсча ва турк-ўзбекча исмлар гуруҳига бўлиш мумкин. Афсуски, улар ичида энг ғариби, энг кам учрайдигани – чин ўзбекча отлардир. Кейинги пайтларда эса уларнинг сони янада, кескин камайиб бормоқда. Ўз фарзандини ўз тилидаги от билан аташга ор қиладиган ўзбекдай миллат бўлмаса керак.
Шунингдек, ўзбек исмлари ичида аралаш: арабча-ўзбекча (Аллоберди), форсча-ўзбекча (Гулюз), форсча-арабча (Дилмурод) исмлар ҳам жуда кўп.
Маълумки, Исломдан кейин, ҳар бир мусулмоннинг исми исломий бўлиши керак, деган ақида таъсирида соф туркий исмлар қўйиш удуми ўрта асрлардаёқ тараққий этишдан тўхтаган. Ўтмишда форс тили араб тилидан кейин иккинчи мадраса тили, адабиёт тили мақомида бўлган. Шу боис форсча исмлар турк исмларига нисбатан араблаштиришдан кам зиён кўрган. Шундай бўлса-да, ўтмишда аждодларимиз чин ўзбекча исм қўйиш удумини сақлаб келишган. Дейлик, бундан эллик йил бурун оталаримиз, боболаримиз мансуб авлодлар ичида чин ўзбекча отлар анча кўп эди. Аммо бугунги кунда ўзбек тили араб, форс тиллари таъсиридан анча мустақил бўлган бир пайтда, чин ўзбекча отлардан мутлақо воз кечилмоқда. Бугунги авлод фарзандига сериалларда кўрган бирор қаҳрамоннинг қулоғи ёқтирган ажнабий, маъносини ўзи ҳам тушунмайдиган исмини раво кўриши мумкин, аммо ўзбекча исм қўймайди. Ўзбекча исм гўёки эскилик сарқити, “модный” эмас.
Мен арабча, форсча ёки бошқа тилдан ўзлашган исмларни мутлақо қўймаслик керак, демоқчимасман, фақат фарзандингизга исм қўйишдан олдин ўзбекча отларни ҳам ўйлаб кўринг. Бошқа тилдан чиройли исм қидиришдан олдин ўз тилингизда янги исмлар яратишга, янги исмлар билан тилимизни бойитишга ҳаракат қилиб кўринг. Умид қиламанки, келажакда яна ўзликка қайтиш кайфиятлари бўлади, исм қўйишдаги бугунги мезонлар ҳам ўзгариб, келажак авлод жарангдор ажнабий исмлардан кўра ўзлигини кўпроқ англатадиган чин ўзбекча отларни кўпроқ қадрлайди.
Эслатиб ўтаман, ушбу рўйхатга аралаш исмлар (мисол, Худойберди) эмас, балки бутунлай туркий (Тангриберди) исмлар киритилди. Ўзбекча аралаш исмлар рўйхати эса анча узун.
(Ушбу рўйхатда бўлмаган чин ўзбекча отларни таклиф этувчиларга олдиндан миннатдорчилик билдираман. Фақат илтимос, бирор исмни таклиф этишдан олдин уни ушбу рўйхатда бор-йўқлигини текшириб кўрсангиз, арабча ёки форсча эмаслигига амин бўлмангиз, уни келтирсангиз яхши бўларди.)
Чин ўзбекча отлар
А
Абрай
Адашбой
Акабой
Алп
Алпарслон (Салжуқий ҳукмдорлардан бирининг оти)
Алпомиш
Алптегин (Ғазнавийлар давлати асосчиси)
Алпэр
Арслон
Аттила
Б
Байрам (+али. Али – арабча)
Балқия
Барчин (Маъноси “ипак”, “парча”. “Девону луғотит-турк” инд.57)
Баҳодир
Беги
Бегимой
Бегойим
Бегимқўл, Бегимхон
Бегхон
Бек
Бектой
Бектош
Бектурсун
Бейбарс (Мамлуклардан бирининг оти)
Бекбўта
Бектемир
Бектурсун
Бекқул
Бекча
Бекчик (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти)
Бекхон
Берди, Бердибек
Беркин
Биби
Бибихон
Билга
Бобобек
Бобоқул
Бойбек
Бойбўри
Бойбўта
Бойир
Бойкелди
Бойкенжа
Бойсун
Бойсари
Бойсунғур
Бойқобил
Бойқул
Болабек
Болибек
Болқибой
Болбуви
Болта
Ботир
Босим
Бошбек
Боқи(жон)
Бурхон (арабча “бурҳон” эмас, қадимги туркийдаги “бурхан”, “бурқан”. Яъни “х” билан ёзилса, унга туркча деб қараш мумкин. “Девону луғотит-турк”да: “бурхан – бут. Ҳайкалга “базар бурхан” дейилади”, деб изоҳланган (ДЛТ. I т.1960.409-бет). “Будда” исмининг қадимги туркийдаги кўриниши)
Бургут
Бўри
Бўривой
Бўритош
Бўрихон
Бўрон
Бўта
В
Г
Гўзал
Д
Дадахон
Денгиз
Е
Етмишбой
Ё
Ёвқоч (Жовқоч)
Ёвқочди
Ёзи
Ёзибек
Ёлқин
Ёмонқул
Ёрқин
Ёрқиной
Ёмғир
Ж
Жайлов
Жанғил
Жовли
Жонгил
З
И
Избосар
Избоскан (Избосган)
Илаш
Илгиз
Илғор
Инжу
Иноқ
Ипак
Истам
Й
Йўлдош
Йўлбарс
Йўлчи
Йўляхши
Йигитали (-али – арабча)
К
Катта, Каттабек
Каттабуви
Кенгбой
Кенжа
Кетмон
Кийик
Кимсан
Кимсанбой
Култегин
Кундуз
Кунсулув
Кунтуғмиш
Кўкламбой
Кўпайсин
Кўркли
Кўчакбой
Кўчар
Кўчим
Кўчимхон
Кўкалп
Л
Лочин
М
Майрам
Мангу
Мангуберди
Мели
Мелиқўзи
Менгбой
Менгбўта
Менгир
Менгли
Менглихон
Мингбой
Момохон (Момохол: “хол” – форсча)
Момобуви (биби)
Мунчоқ
Мўғулбек
Н
О
Ойбалқи
Ойбарчин
Ойбек
Ойбека, Ойбика
Ойбиби
Ойдай
Ойдин
Ойимхон
Ойман
Ойсара
Ойсулув
Ойтош
Ойтўла
Ойчечак
Ойчучук
Ойхон
Ойхоним
Ойқиз
Олмахон
Олмос
Олтибой
Олтин
Олтмишбой
Олчин
Олчинбек
Олғу (“Олғу Чиғатойнинг набираси тутур”. Абулғозий. Шажарайи турк. 89-бет)
Онахон
Оппоғой
Орол
Ортиқ
Отабек
Отабой
Отахон
Очил
Очилди
Оқбой
Оқин
Оқбилак
Оққиз
Оғабек
П
Памуқ
Р
С
Сабуктегин (эски туркийда: “севимли шаҳзода”. Маҳмуд Ғазнавий отасининг оти)
Салжуқ
Санжар
Сарибой
Саримсоқ
Севар
Севара
Севги
Севинч
Сотволди, Сотиболди
Сотим
Сотқиной
Соғинч
Сувхон
Сузук
Сулув
Суюн
Суюнбек
Суюнбека
Суюндиқ
Суюнч (Шайбонийхон ўғлининг исми)
Суянч
Суяр
Суярқул
Суқсур
Т
Тангриберди
Тангрибек
Танишбек
Тарағай, Тўрғай
Тархон (Таркан)
Тегин
Тегина (Тегинабегим)
Теша, Тешавой
Тилов
Тилак
Тинибек
Тиниқ
Тиркаш
Тойлоқ
Тоймас
Тойчоқ
Толмас
Тонготар
Тош
Тошболта
Тошбуви, Тошбиби
Тоштемир
Тоштўхта
Тошқин, Тошқинбой
Тоғай
Тоғбой
Тугал
Туйма, Туймабой
Туйғу
Туман
Турар
Турат
Турди, Турдибек
Турдим
Турконбегим
Турон
Турғун
Турғунбой
Турмиш (Турмиш оқа Амир Темур даврида Қарши бекларидан Жоку барлоснинг қизининг исми. 1354 йили Темурбек, 18 ёшида, Турмиш оқага уйланган)
Турсун, Турсунбой
Турсуной
Туғлуқ (Туғли, Тухли)
Туғрулбек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан)
Туқтемур (“Темур тузуклари” 18-бет. Дашти Жете амирларидан бирининг оти).
Тўйчи
Тўла
Тўлаган
Тўлан, Тўланбой
Тўлғон
Тўлғоной
Тўлқин
Тўлиш
Тўмарис (массагетлар масаласи мунозарали. Ушбу исм ҳозирча шартли равишда қўшилди)
Тўра, Тўрақўл
Тўхта
Тўхтабой
Тўхтавул
Тўхтамиш
Тўхтасин
Тўхта
Тўқал (Амир Темурнинг аёли)
Тўқсулув
Тўғон, Тўғонбек
Тўғри, Тўғрибек, Тўғрибой
У
Узоқ
Уйтўл, Уйтўлой
Уйтўла
Уланбой
Улаш
Улкан
Уллибиби
Улбўлсин
Улуғбек
Улуғберди
Улуғбой
Улуғхон (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги тўртинчи ҳукмдорининг исми. (1265–1287) Ғиёсиддин Балбан)
Улғай
Умид, Умида (бу исм форсча дейилади, лекин қадимги туркийда “умид” маъносида “умду”, “умунч” сўзлари бўлган. Шу каби “умунчлиғ” – умидли, “умундим” – умидландим)
Унсин, Унсиной
Урдуш
Учқун
Ф
Х
Хонтемир
Хонкелди
Хонбиби
Хоним
Хонимой
Хонимқул
Хоқон
Ч
Чарос
Чағрибек (Салжуқийлар давлати асосчиларидан бирининг оти. “Чағри” эски туркман тилида “лочин”)
Чақир
Чечак
Чинни (Чиннихол, Чиннигул)
Чингиз
Чинни
Чинтемир
Чирой
Чучук
Чўли (Чўлли)
Чўян
Ш
Шодлик
Шайманбой
Шунқор
Э
Эгамқул
Эгамберди, Эгамберган
Эгиз
Элбарс
Элбек
Элкезар
Элсари
Элсевар, Элсуяр
Элтой
Элтузар
Элтутмиш (Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган мамлуклар сулоласидан Деҳли султонлиги учинчи ҳукмдорининг исми. (1211–1236) Тўлиқ исми: Шамсиддин Элтутмиш ибн Ялам)
Элхон
Элчи
Элчин
Эмин
Энахон
Энақиз
Эпкин
Эралп
Эран
Эрбек
Эргаш
Эрбой
Эрйигит
Эрка
Эркенжа
Эркин
Эркли
Эртой
Эртўғрул
Эрқул
Эсиргап
Эсон
Эш
Эшбек
Эшберди
Эшбой
Эшбўри
Эшим
Эштурди
Эштўхтар
Эшқобил
Эшқора
Эшқул
Ю
Юлдуз
Юртсевар
Я
Яйра
Янгибой
Янглиш
Яраш
Ярлақаб
Яшар
Яшнар
Яшин
Яхшибой
Ў
Ўдабой
Ўзбек
Ўзбегойим
Ўктам
Ўлмас
Ўлжабой
Ўлжой
Ўлмасой
Ўнар
Ўнгбой
Ўнгал
Ўнгар
Ўрин
Ўринбой
Ўрол
Ўроз
Ўроқ
Ўрмон
Ўрхон
Ўсар
Ўскан
Ўта, Ўтабой
Ўтаган
Ўтанбек, Ўтанбой
Ўткир
Ўғилой, Ўғилхон
Ўғилча
Ўғлон
Ўғузбек (Ўғузхон)
Ўқтой
Қ
Қайнар
Қайтар
Қайтмас
Қалдирғоч
Қамбар
Қамчи, Қамчибек
Қарол
Қарши, Қаршибой
Қарғабой
Қашқир
Қизларбеги
Қизларбиби
Қизлархон
Қилич
Қилич Арслон (салжуқий ҳукмдорнинг оти)
Қирмиз
Қирчечак
Қирғизбой
Қобил (Қобилхон – Чингизхоннинг бобоси)
Қобилбек
Қозоқбой
Қоплон
Қоравой
Қорасоч
Қорача
Қорақул
Қорёғди
Қоржов
Қувноқ
Қувончбек
Қувондиқ
Қуёш
Қулбул
Қултой
Қумри
Қундуз
Қуроқбой
Қутлуғ
Қутбука
Қутлибека (Қутлуғбека)
Қутлуққиз
Қўзи, Қўзибой
Қўйли
Қўйсин
Қўлдош
Қўлли
Қўралай
Қўрқмас
Қўш(ш)а
Қўшоқ
Қўчқор
Ғ
Ҳ
Ҳулкар
Маҳмуд Кошғарий “Девону луғотит-турк”да келтирган бундан минг йил олдинги киши отлари:
Аби – эркаклар исми
Азақ – ўғуз бекларидан бирининг исми
Айас – қул исми
Алп Айа – эр киши исми
Алп Артун – эр киши исми
Алп эр Тўнга – эр киши исми. Қорахонийлар Алп эр Тўнга ва Афросиёбни бир шахс деб билишган
Алп Тэгин – “Баҳодир қул”. Эр киши исми
Бадруқ – эр киши исми
Байзан – эр киши исми
Барман – эр киши исми. “Афросиёбнинг ўғли”
Барсған – эр киши исми. “Афросиёбнинг ўғли”
Бэги – эр киши исми
Бэкач Арслон Тэгин – эр киши исми
Бэклан – эр киши исми
Бэктур – эр киши исми
Биста – эр киши исми
Бўғра – Бўғра қарахақан, Қорахоний ҳукмдорлардан бирининг исми
Бузрач/Будрач/Бузруж – “ябақулар бегининг исми”.
Булуч – эр киши исми
Булғақ – эр киши исми
Бурслан – эр киши исми
Йэнши – Хўтан бегининг исми
Инал Уз – қипчоқ хонларидан бирининг исми
Йавлақ сариғ – беклардан бирининг исми (лекин “йавлақ”нинг маъноси – “ёмон, тубан, қаттиқ, мустаҳкам”. А.Ҳ.).
Йалингуқ – Одам алайҳиссаломнинг номи
Йаған тегин – киши номи (аммо “йаған”нинг маъноси – “фил”)
Кумуш тегин – киши исми
Куч тегин – киши исми
Ўтамиш – эр киши исми
Рум – киши исми
Селжук – султонлар бобосининг исми
Селжук Субаши – киши номи
Сунгиш – эр киши исми
Сули – қул исми
Табар – хон исми
Табду – киши исми
Текиш – эр киши исми
Тўнга Алп Эр – (юқорида “Алп Эр Тўнга”га қаранг)
Тўнгахон – киши исми
Тўнга тегин – киши исми
Тоқиш – киши исми
Тўғрил – киши исми
Турумтой – киши исми
Тутуш – киши исми
Тутуқ – эр киши исми
Турк – киши исми
Утар – киши исми
Утуш – киши исми
Қабан – киши исми
Эрвўз – эр киши исми
Қаз – “Девон”да: “Афросиёб қизининг исми” деб изоҳланган. Маъноси – ғоз.
Қай – эр киши исми
Қалалдуруқ – эр киши исми
Қангли – киши исми
Қатмиш – эр киши исми
Қиличхан – эр киши исми. “Девон”да: “хоқонларнинг лақаби”.
Қўтан – эр киши исми
Қулбақ – киши исми
Қулуч – эр киши исми
Қумуқ – “бекнинг исми”
Қутлуғ – эр киши исми
Қутлуғ тегин – “шаҳзода исми”
Чағрибек – эр киши исми
Чағри тегин – “шаҳзоданинг исми”
Чучу – турк шоирларидан бирининг исми
Чўғлан – киши исми
Шу – “Девон”да: “турклар шоҳининг исми”, деб изоҳланган.
Тайёрловчи Абдувоҳид ҲАЙИТ.
Foto by: Абдуманнон МУҲАММАД
Тарих
Тарих
Адабиёт
Санъат
Тил
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ