
22 октябрь куни пойтахтнинг Китоб Олами Shake&pear кафесида Республика Маънавият ва маърифат маркази Oyina.uz портали томонидан ташкил қилинган “Китоблараро 80 кун” марафонининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Республиканинг турли ҳудудларидан келган ғолиб китобхонлардан ташқари, эстрада хонандалари, хусусан, Ҳилола Ҳамидова ва Аброр Дўстов қўшиқлар ижроси билан иштирок этди.
Тақдирлаш маросими Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов томонидан очиб берилди. Раҳбар кириш нутқида “Бугунги ёшлар китоб ўқимайди”, деган фикрга қарши экани, мутолаага креатив йўл билан қизиқтириш кераклигини айтиб, марафон бу борада яхши намуна бўлганини таъкидлади:
“Биз ёшларни доим танқид қилардик, улар китобга қарамайди, телефондан бошини кўтармайди, дердик. Лекин биз бир нарсани исботлаб беришга ҳаракат қилдик: бу ёшлар китоб ўқийди. Фақат бунга тўғри ёндашув керак. Ҳаммани кутубхонага мажбуран олиб кириб эмас, унга имконият бериш керак. Шунинг учун биз узоқ ўйлаб, айнан шундай марафон эълон қилдик. Бу бир кунлик эмас, 80 кун давом этадиган тадбир эди”.
Дарҳақиқат, 4 босқичли марафон 80 кун давомида (ҳар бир босқич 20 кундан) шу йилнинг 20 июнидан 1 сентябрига қадар бўлиб ўтди. Унда 36 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди.
Китобхонлар марафоннинг уч босқичида “Туркистон қайғуси”, «Атом одатлар”, “Лолазор”, “Қора китоб”, “Алпомиш” достони ва “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” каби асарларни мутолаа қилиб, улар асосида тузилган тест синовидан ўтди. Намунали натижа кўрсатган 84 нафар китобхон марафоннинг финал босқичига ўтиб, унда китобхонлар Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар” романи бўйича ревью топширди. Низомулмулкнинг “Сиёсатнома” асари юзасидан аудио-мулоқот ташкил этилиб, ўзлаштирилган билимлар текширилди. Умумий натижаларга кўра, марафоннинг 20 нафар ғолиблари аниқланди. Марафон доирасида ўтказилган #китобсеварлар челленжида 100 дан зиёд, “100 сўз” эсселар танловида эса 150 дан ортиқ иштирокчи қатнашган. “Китоблараро 80 кун” марафони доирасида кенг китобхонлар оммаси учун қимматли мақолалар, сўровнома ва видеороликлар, карикатура ва фото-репортажлар ҳамда турли мутахассислар билан онлайн суҳбатлар Oyina.uz порталида эълон қилиб борилган.
Тақдирлаш тадбирида шунингдек, Китобхон-UzQUIZ беллашуви ҳам бўлиб ўтди.
Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов турли жамоалар таркибида ўйнади.
UzQUIZ’да 30 га яқин жамоа иштирок этиб, 3 та ғолиб жамоаларга, хусусан, 1-ўринга 5 миллион, 2-ўринга 3 миллион ҳамда 3-ўринга 2 миллион миқдорида сўм пул мукофотлари топширилди.
Маънавият
Мафкура
Таълим-тарбия
Тарих
Маънавият
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ