Унутмадик, унутмаймиз! 27 ноябрь – Туркистон Мухторияти эълон қилинган кун


Сақлаш
19:48 / 27.11.2021 1113 0

Бундан 104 йил аввал Туркистон Мухторияти ташкил этилган эди.

Улуғ донишманд Абдурауф Фитрат Миллий Лайлатулқадримиз деб атаган тирилиш куни эди у.

Аммо орадан 72 кун ўтмай қонга ботирилган эди.

Туркистон Мухторияти...

УНУТМАДИК, УНУТМАЙМИЗ!!!

Жулибой ЭЛТАЗАРОВ

 

Туркистон Мухторияти Декларацияси

 

 

 

Яшасун Туркистон Мухторияти!

 

Туркистон мусулмонларининг тўртинчи фавқулодда қурултойи Туркистон ўлкасида бўлған халқларнинг хоҳишлари бўйича Русия инқилоби тарафидан берилган асосларга биноан фидиратсия асосига қурулған Русия жумҳурияти ила биргаликда қолғани ҳолда Туркистонни ерлик мухторияти, яъни "территорриальный автономиялик" эълон қиладур.

 

Бу мухториятнинг не суратда вужудга қўйилмоғини яқин орада йиғиладурғон Умумтуркистон халқининг "Учредительний Собрания"си ("Туркистон мажлиси муассасаси")га топширадур.

 

Шунинг ила баробар Туркистон ўлкасида ақаллият ташкил қилған миллатларнинг ҳуқуқларининг ҳар жиҳатидан сақланилмоғини ҳам тантанали суратда баён этадур!

 

«Шаҳри Ҳўқанд»

 

«Улуғ Туркистон» газетаси, 1917 йил 8 декабрь сонидан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10352
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//