«Данакер», «Зарринтож» ва «Олтин Қирон». Шавкат Мирзиёев бугунга қадар қандай мукофотлар билан тақдирланган?


Сақлаш
17:08 / 08.08.2024 118 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2024 йилгача бир қатор мукофотларга лойиқ кўрилган.

 

Булар:

 

🔲 «Меҳнат шуҳрати» ордени (1998 йил)

 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қиладиган улкан ишлари учун мазкур орден билан мукофотланади.

 

🔲 «Фидокорона хизматлари учун» ордени (2007 йил)

 

Ушбу орден билан мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таъминлашга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеъдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидоийлик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар мукофотланади.

 

🔲 «Данакер» ордени (Қирғизистон, 2017 йил)

 

 

Орден халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишига катта ҳисса қўшган шахсларга берилади.

 

Маълумот учун, Қирғизистоннинг ушбу давлат мукофоти билан Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Дмитрий Медведев, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И, жаҳонга машҳур виолончелчи Ё Ё Ма ҳам тақдирланган.

 

🔲 АҚШ-Ўзбекистон савдо палатасининг мукофоти (2017 йил)

 

🔲 Евросиё олдидаги хизматлари учун мукофоти (2018 йил)

 

🔲 Осиё журналистлар уюшмасининг «Йил кишиси» мукофоти (2018 йил)

 

Ушбу юксак мукофот Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга кўрсатилган катта ҳурмат ҳамда эҳтиром намунаси ҳисобланади.

 

🔲 1-даражали «Дўстиқ» ордени (Қозоғистон, 2018 йил)

 

Орден икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун тақдим қилинади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган эди.

 

🔲 Нагоя университети фахрий доктори (2019 йил)

 

🔲 Турк дунёсини тиклашга қўшган улкан ҳиссаси учун мукофоти (2020)

 

🔲 1-даражали «Зарринтож» ордени (Тожикистон, 2021 йил)

 

 

У Тожикистоннинг юксак мукофоти ҳисобланади. Орден икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги улкан хизматлари учун берилади.

 

🔲 «Александр Невский» ордени (Россия, 2022 йил)

 

«Александр Невский» ордени таниқли хорижий сиёсий ва жамоат арбобларига, хорижий давлатлар ишбилармон доиралари вакилларига Россия Федерацияси билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари ва унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги кўмаги учун берилади.

 

🔲 «Туркий дунёнинг олий ордени» (2023 йил)

 

 

Орден туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун топширилади.

 

🔲 МДҲ Фахрий нишони (2023 йил)

 

 

Бу нишон МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2002 йил 7 октябрдаги қарори билан таъсис этилган бўлиб, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшган шахсларга берилади.

 

🔲 Туркия Республикаси ордени (2024 йил)

 

 

Нишон Туркия билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат амалдорларига берилади.

 

🔲 «Олтин Қирон» («Олтин бургут») ордени (Қозоғистон, 2024 йил)

 

 

Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган давлат арбобларига «Олтин Қирон» олий ордени берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

15:10 / 21.10.2024 0 31
Кичик хонимнинг катта “уруши”

Тил

11:10 / 21.10.2024 0 57
Эшиклар очиқ, лекин...





Кўп ўқилган

Барчаси

//