Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 75-куни журналист Аҳмаджон Мелибоев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Маҳмуд Кошғарий, “Девону луғотит-турк” китоби;
2. Алишер Навоий, “Хамса” асари;
3. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома” асари;
4. Одил Ёқубов, “Улуғбек хазинаси” романи;
5. Ошо, “Ижод” китоби;
6. Антон Чехов, “6-палата” қиссаси;
7. Жаваҳарлал Нерунинг қамоқхонадан қизига ёзган мактублари;
8. Жалолиддин Румий, “Ичиндаги ичиндадур” асари;
9. Стефан Цвейг, “Мария Стюарт” романи;
10. Чингиз Айтматов, “Қиёмат” романи.
Аҳмаджон Мелибоев 1946 йили Ўш вилоятида туғилган. 1974 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини газетада бошлаган. Сўнг “Ёшлар” нашриётида ўринбосар, Ўзбекистон телевидениесида сиёсий шарҳловчи, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррир, Ўзбекистон Пезидентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Ҳозирда “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири.
“Бир заминда яшаймиз”, “Умидли дунё”, “Ёлғиз яшаб бўлмайди”, “Ҳуштакни ким чалади?”, “Умр учар юлдуз”, “Торнинг чўмичдан фарқи”, “Сувора соғинчи”, “Қирқ бешинчи бекат”, “Қабоҳат тўри”, “Ризқ дарахти”, “Ўзингни ўзинг бошла” номли публицистик тўпламлари, “Ўнғор эртаклари”, “Сафед Булон ҳикоялари” номли насрий асарлари ҳамда қатор ўқув қўлланмалари чоп қилинган.
Аҳмаджон Мелибоев 2018 йили Олий ўқув юртлари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши педагог” республика танловида, 2019 йили “Олтин қалам” танловида ғолиб бўлган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Маънавият
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ