Профессор Самариддин Элмирзаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
21:46 / 14.06.2024 337 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 73-куни иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Самариддин Элмирзаев “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1.                 Мурод Муҳаммад Дўст, “Лолазор” романи;

2.                 Тоғай Мурод, “Отамдан қолган далалар” романи;

3.                 Ўткир Ҳошимов, “Икки эшик ораси” романи;

4.                 Абдулла Орипов шеърлари;

5.                 Жавлон Жовлиев, “Қўрқма” романи;

6.                 Чингиз Айтматов, “Асрга татигулик кун” романи;

7.                 Аҳмад Лутфий Қозончи, “Саодат асри қиссалари” асари;

8.                 Масару Ибука, “Учдан кейин кеч” асари;

9.                 Жорж Оруэлл, “1984” романи;

10.                 Чарльз Уилан, “Яланғоч иқтисодиёт” асари.

 

Самариддин Элмирзаев 1982 йил Самарқанд вилояти Нуробод туманида туғилган. Тошкент молия инстиути (ҳозирги ТДИУ)нинг бакалавриат (2006), магистратура (2008) босқичини тамомлаган.

 

Самариддин Элмирзаев меҳнат фаолиятини Тошкент молия институтида лаборант лавозимидан бошлаган. Кейинчалик шу институтда ассистент, катта ўқитувчи, доцент, декан ўринбосари, профессор, кафедра мудири лавозимларида фаолият олиб борган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Инвеститсиялар ва капитал бозори” кафедраси мудири.

 

18 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида молия соҳасига доир 15 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 6 та илмий монография, 70 дан ортиқ илмий, 20 дан ортиқ публицистик мақолаларга муаллифлик қилган.

 

“Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти – 2016” республика танлови ғолиби, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

12:12 / 03.12.2024 0 25
Буюкларнинг “майдалик”лари





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10785
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//