Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан «ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ» тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 72-куни профессионал театр режиссёри ва киноактёр Сайфиддин Мелиев «Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб» тавсия қилади:
1. Юкио Мисима, «Олтин ибодатхона» (Кинкакудзи) романи
2. Светлана Алексевич, «Second hand вақти» асари
3. Алишер Навоий, «Хамса» асари
4. Милорoд Павич, «Хазар луғати» китоби
5. Орҳан Помук, «Менинг исмим қизил» романи
6. Карл Густав Юнг «Архитеплар ва жамоавий онгсизлик» асари
7. Ҳерманн Ҳессе, «Чўл бўриси» романи
8. Сергей Довлатов, «Қўриқхона» асари
9. Мишел Уэлбек, «Серотонин» китоби
10. Акира Куросава, «Бақа ёғи» романи.
Сайфиддин Мелиев 1976 йил Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Америка, Буюк Британия, Германия, Австрия, Эрон, Франция ва бошқа мамлакатларда, шунингдек, Ўзбекистоннинг бир нечта театрларида фаолият юритган. «Киноактёр» театр студияси (2016 йил), Турон давлат ҳарбий театри (2018 йил), Марғилон шаҳар мақом театри (2019 йил), “Турон.kz” театрларини (2022 йил Қозоғистон) ташкил қилган. Ҳозирда Турон Давлат ҳарбий театрининг бадиий раҳбари.
Сайфиддин Мелиев 100 дан ошиқ спектаклларни саҳналаштирган. Жумладан, Сафокл: «Антигона», Еврипид: «Медея», Эсхил: «Орестня», Б.Брехт: «Шадод она ва унинг болалари», Ж.Стейнбек: «Одамлар ва сичқонлар», Ч.Айтматов: «Чингизхонинг оқ булути», У.Ҳамдам: «Мувозанат», «Исён ва итоат», Я.Илёсов: «Тўмарис», «Широқ», В.Шекспир: «Гамлет», А.Пушкин: «Евгений Онегин», К.Гоцци: «Зубайда», Э.Воҳидов: «Дониш қишлоқ латифалари» ва бошқалар.
Маънавият
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ