Беғараз донорлик – инсонийлик намунаси


Сақлаш
15:45 / 12.11.2021 1187 0

Россия Кимё технология университети Тошкент филиали ижрочи директорининг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича  ўринбосари Нилуфар Юнусова 20 йилдирки беғараз донорлик қилиб келади.  У 55 ёшда бўлишига қарамай сира “қаримайди”. Бунинг сирини билиш мақсадида донорни суҳбатга чорладик.

Маълумот учун:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вақти ва бошқа шаклларидан озод қилинадилар.(https://lex.uz/docs/46727 ).

Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.

 

 

 

— Кўпинча мендан ёш кўринишингиз сабаб инимада, деб сўрашади, — дейди қаҳрамонимиз. — Донорлик менинг ёш кўринишимга асосий сабаб деб ўйлайман. Аслида ҳам қон берадиган донорлар ҳаммаси ёш кўринади. Сабаби бу жараёнда  қон алмашинади, организм, эротрицитлар, тромбоцитлар янгиланади. Бу эса табиийки, албатта одамнинг юзида ҳам акс этади. Фақатгина бу эмас, қон топшириб туриш соғлиқ учун фойдали.

2001 йилдан бери ўз ихтиёрим билан қон топшириб келаман. Бу қарорга келишимга сабаб, ўша вақтларда ёш бўлишимга қарамасдан, қон босимим кўтарилиб кета бошлади. Шифокорлар қон топширсам ёрдам беришини айтишган.

Аслида бу қарорга келишимга анча йиллардан бери ўйлаб юрганим ҳам сабаб бўлган. 15 йил Тиббиёт академиясида ишлаган давримда талабаларим орасида онкологлар ҳам бор эди. Улар касалликка учраган болалар ҳақида гапириб беришарди. Шу сабаб бўлиб, икки ёшгача бўлган болаларга   ёрдам беришни ният қилгандим. Қон бу ҳаёт, сизнинг қонингиз кўплаб инсоннинг ҳаётини асраб қолиши мумкин...

Аввалига ҳар 4 ойда  қон топширардим, ҳозир ҳар 3 ойда қон топшираман. Мана, анча йиллардан бери қон босими кўтарилиши деган нарсани умуман унутганман.

Биласиз, одатда қон топширган одам 2-3 соат дам олиши керак. Қон топширганимдан кейин 5 дақиқа ҳам ётмасдан ишларимни қилишга чиқиб кетаман. Кўрганлар ҳайрон қолади.

Қон берган инсонларимни аҳволини доим шифокорлардан сўраб-суриштириб тураман. Тузалиб кетган беморлар ҳақида эшитганимда уларнинг оила аъзолари каби қувонаман. Лекин улар билан юзма-юз кўришмаганман сира.

Неча йиллардан буён донорлик қилиб келганим учун ҳамшира ва шифокорлар таниб қолишган. Шунақа вақтлар бўлганки, қон топширганимга уч ой тўлмасидан яна топширмоқчи бўлсам, улар мени кўрганданоқ “йўқ, ҳали қон топширганингизга 3 ой бўлмади,” деб қайтариб юборишади.

Донорлик икки хил бўлади. Беғараз донорлар ва пулга қон топширадиганлар. Мен бутун умр беғараз донорлик қилиб келаман. Аммо пулга донорлик қиладиган инсонларга ҳам талаб кўп ва доим хурсандчилик билан эъзозланиб кутиб олинади.

Донорлик қилганларга қон топширган куни ва яна бир кун дам олиш куни берилади. Дам олиш кунларини  асосий меҳнат таътилига  қўшиб олишингиз ҳам мумкин.

Ўзим ОТМда ишлаганим учун талабалар билан “Донорлик кунлари”ни ташкил қилганмиз. Ўша кунлари қон марказидан келиб ҳаммадан қон олишди. Кўнгиллиларга озиқ-овқат маҳсулотларни текин беришди.

2019 йилда “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” бўлганман. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳиссангни қўшсанг ва бунинг учун рағбатлантирилсанг, одам бундан жуда катта бахтиёрликни ҳис қиларкан...

Маълумот учун:

Пулли донорлар – кадривий  донорлар ҳисобланиб, уларга 250 минг сўмгача моддий маблағ тўланади. Бу каби донорлар қонидан сиворотка (гемолоноглубинлар) тайёрланади.

Шунингдек, қон топширганларга бир марта 2 кило шакар берилади.

Бугунги кунда манфий қон гуруҳларининг ҳаммасига талаб катта бўлиб, фахрий донорлар сони 49 тани ташкил қилади.

 

Шаҳноза Холиқова тайёрлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

16:11 / 22.11.2024 0 46
Мактаб амма





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10434
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//