Жоҳил одам соқол қўйиб, кўзини олайтириб, қўлини силтаб сўзлагани билан олим бўлиб қолмайди.
НТВ телеканалида бир шарлатанни тутиб келиб гапиртиришибди. Нима эмиш: “ўзбеклар ҳеч қачон бўлмаган эмиш”. Албатта, бу гапга унинг ўзи ҳам ишонмайди. Бир вақтлар ана шу “йўқ” ўзбеклар Амир Темур билан бориб, унинг халқини қирғиндан сақлаб қолганини ҳар бир мактаб ўқувчиси билади.
Унда нега айтди? Чунки кўриниши олимсифат, ношукр, олчоқни топиб, шундай дедириш НТВга керак бўлган. Бу мафкура масаласи.
Нега? Чунки Ўзбекистон кучайиб боряпти. “Янги Ўзбекистон”, “Тошкент”, “Самарқанд”, деган сўзлар жаҳон трендига чиқди. Бу давлат бировга бўйсунмай, дадил ривожланяпти. Энг муҳими – унинг кўзга ташланаётган эртанги қудрати. Бугунги Ўзбекистон халқининг шиддати ғашини келтиряпти хориж идеологларини. Уларга қолса, ўзбеклар ҳеч қачон бўлмаса. “Ўзбекистон Республикаси”, деган давлат бўлмаса...
Халқимиз билгич. “Мевали дарахтга тош отилади”, дейди. НТВ ўзбекнинг чаппар уриб гуллаётган дарахтига тош отяпти. “Меваси бизга тегмайдими, ҳеч кимга тегмасин”, деб. Лекин биз бугун кечаги, оғзидагини олдириб қўядиган ўзбеклар эмасмиз. Тош отганнинг тошини олиб, икки кўзининг ўртасидан урамиз.
Хуллас, азиз ватандошлар! Азиз зиёлилар!
Ҳурматли Президентимиз айтганларидек, бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаш учун курашишимиз кераклиги яна бир марта ўз тасдиғини топди. Эртага кеч бўлади.
Ўзлигимизни кўксимизда асраб, бир-биримизга жону жигар бўлишимиз керак. Биз бирлашсак, бизни тўхтата оладиган куч йўқ.
Биз бўлганмиз!
Бормиз!
Бўламиз!
Муҳаммаджон ҚУРОНОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари
Адабиёт
Тил
Адабиёт
Адабиёт
Жараён
Тил
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Санъат
Жараён
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ