Илмий ишлардаги ёлғонлар: 90 фоиз плагиат диссертация, 100 дан ошиқ илмий ишга раҳбарлик қилаётган фан докторлари ва эгизак тадқиқотлар таҳлили


Сақлаш
20:51 / 04.01.2024 34300 5

 

Яқинда ижтимоий тармоқларда педагогика фанлари доктори Абдуллаева Барно Сайфутдиновнанинг 100 дан ортиқ илмий ишга раҳбарлик қилгани ҳақида хабар тарқалди. Маълумотларга кўра, Барно Абдуллаева 2020 йил 6 та, 2021 йили 19 та, 2022 йилда 32, 2023 йилда эса 58 та ишга раҳбарлик қилган экан. Қойил қоларлиси, натижа арифметик эмас, геометрик прогрессияда ўсиш кузатиляпти. Олимларимиз шундай суръатда ишласа, тез орада Ўзбекистонда бирорта илмий даражасиз одам қолмайди. Шунчаки қизиқиб, ОАК бюллетенининг 2023 йил 1-сонини топиб Абдуллаева Барно Сайфутдиновна исми ва шарифини тердим. 1-сонда бу исм ва фамилия 72 марта учради. Албатта ҳаммаси ҳам янги рўйхатдан ўтган ишлар эмас, баъзилари ҳимоядан ўтган ва тасдиқланган ёки мавзуси қайта рўйхатдан ўтган ишлар. Шундай бўлса ҳам, бу ақл бовар қилмас даража кўп дегани. 2-сонни очдим. Натижа – 91 марта. Эҳ, яна озгина ҳаракат қилмабди-да, 100 та бўларди, дедим ичимда. Ҳақиқий геометрик прогрессия 3-сонда – Абдуллаева Барно Сайфутдиновна исмини 213 марта (!!!) учратасиз. Ўзбекистон педагогикасини том маънода революцион ўзгаришлар кутмоқда!

 

Шундан сўнг, қизиқишим ортиб, ўзимга яқин филология соҳасини кузатдим. Педагогика аллақачон улоқни илиб кетган бўлса-да, филологияда ҳам улоқни кўзлаётганлар кам эмас экан. Уларнинг пешвоси – филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев. 2023 йил ОАК бюллетенининг 1-сонида 10 та докторлик мавзу (PhD ва DSc) Менглиев раҳбарлигида қайд этилган бўлса, 2-сонда – 17 та мавзу, 3-сонда – 11 та мавзу. Жами 3 та сонда 38 та мавзуга раҳбар сифатида Бахтиёр Менглиев белгиланган. 2-сонда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Холманова Зулхумор Турдиевна 9 та ишга, Бухоро давлат университети профессори Дармоной Ўраева 7 та ишга раҳбар сифатида қайд этилган. Энг қизиғи, Дармоной Ўраева адабиётшунос бўлишига қарамай, тилшунослик бўйича ишларга ҳам раҳбар бўлаверган. Қаҳҳорова Гулруҳ Шавкатовнанинг “Инглиз ва ўзбек тилларида ёрдамчи сўзларнинг грамматик ҳамда функционал-стилистик хусусиятлари” ва Қиличева Моҳинур Зохир қизларининг “Инглиз ва ўзбек топонимларининг лексик-семантик ҳамда лингвостилистик тадқиқи” мавзусидаги 10.00.06 шифрдаги  ишларига ҳам шу опа раҳбар қилиб белгиланган. Том маънода серқирра олима!

 

 

Мени бир савол қизиқтиради: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 майдаги 304-сон қарори ким учун чиқарилган? Уларга бу қарор амал қилмайдими? Ахир қарорнинг 8-бандида раҳбарлик учун чеклов аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган-ку: Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин. Кўпи билан фан докторига 6 та ишга раҳбарлик қилиш мумкин. Буларни ким назорат қилади? Олий ўқув юртларининг илмий ишлар бўйича мутасаддилари қаерга қараяпти?

 

Эълон қилинган ишларнинг мавзусини айтмайсизми? Раҳбар кўпам бош қотириб ўтирмаган. Тадқиқот объекти ёки предметини ўзгартирса тамом-вассалом. Қарабсизки, янги диссертация мавзуси бўлади-қўяди. Масалан, Бахтиёр Менглиевнинг 15 тагача яқин шогирди “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” бўйича диссертация ҳимоя қилди. Энди ками қолмагандир, изоҳли луғатни Менглиев шогирдлари обдан тадқиқ қилди десам, 2023 йилги ОАК бюллетенида изоҳли луғатдан яна бир қанча мавзу турибди: Хайдарова Хуршида Файзулла “Ўзбек тилининг изоҳли луғатларида тақлидлар талқини ва уни такомиллаштириш”, Бахтиярова Фотимахон Содиқовна “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да астрономияга оид терминларнинг берилиши, Худойбердиева Гулмира Аллаберди қизи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да полисемантик ва омоним терминларнинг берилиши. Ишонтириб айтаманки, Ўзбек тилининг изоҳли луғатида полисемантик (кўп маъноли) сўзлар араб рақамларида, омонимлар эса рим рақамларида берилганлиги ҳақида хулоса қилиш учун 120 бетлик диссертация ёзиш шарт эмас. 

 

 

Халқимизда бемаза қовуннинг уруғи кўп бўлади деган мақол бор. Умуман, миқдорнинг кўпайиши сифатга таъсир қилиши ҳеч кимга сир эмас. Албатта, шогирдлари бемаза қовуннинг уруғидай кўпайиб кетгандан кейин, уларнинг ишларидан ҳам сифат қочгани табиий бир ҳол. Шогирдлари 100 тадан ошган ва 100 тага яқинлашиб бораётган раҳбарлар ҳамма шогирдларини эслолмаса ҳам керак. Уларнинг ишларини кўриб беришга-ку умуман вақт тополмаса керак, ҳимоясига бориб, 2 соат ўтириб берса ҳам катта гап. Раҳбар шогирд ишини умуман кўрмаслигини яқиндагина Менглиев Бахтиёр шогирдининг Қарши давлат университетида бўлган семинари яққол кўрсатиб берди. Иккала тақризчи навбат талашиб мақтаган, кўкларга кўтарган диссертация иши охир-оқибат 90 % плагиат бўлиб чиқди. Семинарда онлайн иштирок этган раҳбар шогирдини ҳимоя қилиб бир оғиз сўз айтолмади. Нима ҳам десин? “Узр, ўртоқлар, ишини кўришга вақтим бўлмади” дейдими? Бундай ишлар семинар босқичида аниқланиб, қайтарилса-ку, хўп-хўп. Ура-ура деб мақтаб, ҳимоядан ўтиб, ОАКда тасдиқланган ишлар йўқ дейсизми? Адабиётдан аранг PhD ҳимоя қилган Сувонов Зовқиддин бир юмалаб тилшуносликдан DSc ҳимоя қилгани ҳеч кимни шубҳалантирмаяптими? Ахир одамлар битта диссертация ёзишга бутун умрини бағишлашади-ку. Қандай қилиб бир йилда DSc ҳимоя қилиш мумкин? Оддийгина – кўчириб. Бундай дейишга асос ҳам тайёр. Суванов Зовқиддиннинг “Ўзбек бадиий матнларини лингвистик экспертиза қилишнинг назарий-методологик асослари” номли докторлик иши авторефератини ўқисангиз матннинг ўзи “мен кўчирилганман” деб турибди. Ундаги плагиатни кўрмаслик учун ОАК эксперти бўлиш керак. Масалан, авторефератда шундай жумла бор: Tahlilning bu prinsipi badiiy matnlarga taalluqli, nomdor tashkilot tomonidan berilgan savollarga javob berishda qo‘l keladi. Аmmо bаdiiy mаtnning filоlоgik ekspertizаsini qilishdа bа’zi qiyinchiliklаr yuzаgа kelishi hаm mumkin. “Номдор ташкилот” нима экан деган табиий савол туғилади. Лингвистик экспертизадаги янги терминми? Аниқлашимча, саволнинг жавоби оддий. Шунчаки, Зовқиддин А.М. Плотникованинг “ЛИНГВИСТИЧЕСКАЯ ЭКСПЕРТИЗА ХУДОЖЕСТВЕННОГО ТЕКСТА ПО ДЕЛАМ О ПРОТИВОДЕЙСТВИИ ЭКСТРЕМИЗМУ” ишидаги қуйидаги русча матндаги “орган, назначивший экспертизу” деган бирикмани “номдор ташкилот” деб таржима қилган: Этот принцип анализа в целом применим к художественным текстам и позволяет ответить на поставленные органом, назначившим экспертизу, вопросы, однако при анализе художественной коммуникации возникают некоторые трудности. Табиийки, ҳавола берилмаган. Умуман диссертацияда бундай “қовун туширишлар” талайгина. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

 

 

 

SUVANOV ZOVQIDDIN NORQULOVICH

“O‘ZBEK BADIIY MATNLARINI FILOLOGIK EKSPERTIZA QILISHNING NAZARIY-METODOLOGIK ASOSLARI”

КИМНИНГ ҚАЙСИ АСАРИДАН КЎЧИРГАН

 

 

Плотникова А.М.

ведущий эксперт Уральского РЦСЭ Минюста России,

доктор филологических наук, профессор

ЛИНГВИСТИЧЕСКАЯ ЭКСПЕРТИЗА

ХУДОЖЕСТВЕННОГО ТЕКСТА

ПО ДЕЛАМ О ПРОТИВОДЕЙСТВИИ ЭКСТРЕМИЗМУ

1

Ba’zida badiiy matnda inson omilining sharaf, qadr-qimmat va ishchanlik hurmatini himoya qilish, irqiy kamsitilish, jinsiy kamsitilish; giyohvand moddalar, urush, qotillik targ‘iboti, pornografiya ma’lumotlarini tarqatish hamda matnni filologik yoki psixofilologik ekspertizadan o‘tkazilishi va boshqa toifadagi holatlar bilan bog‘liq badiiy matn mutaxassislar tomonidan e’tiborga olinishi haqida fikr yuritilgan.

Художественные произведения иногда попадали в поле зрения экспертов в связи с делами о защите чести, достоинства и деловой репутации, пропаганде наркотических средств и психотропных веществ, распространении порнографии и некоторым другими категориями дел, имеющими отношение к лингвистической или психолого-лингвистической экспертизе текстов.

2

Badiiy matnlarni tahlil qilishda bu va boshqa ko‘plab savollar mutaxassis oldida ko‘ndalang turadi. Ekstremistik materiallarning huquqiy jihatdan ahamiyatli belgilari nizo va adovatni qo‘zg‘atish alomatlari, milliy, irqiy, etnik, jinsiy kamsitilishga doir ijtimoiy asoslarga ko‘ra aniqlangan shaxslar guruhiga nisbatan zo‘ravonlik harakatlarida, ustunlikni targ‘ib qilishga, terrorizm, qotillikni yoqlashga chaqiriqlar hisoblanadi. O.V.Kukushkina, Y.A.Safonova, T.N.Sekerej taklif etgan ekstremistik matnlarni tahlil qilish, semantik sistema matnida uch turdagi ma’lumotlari bo‘lgan identifikatsiyaga asoslanadi. Bular – nutq mavzusi, unga munosabat, nutqning bu turi to‘g‘risida ochiq bayonot berishi. Bundan maqsad har qanday ekstremistik ma’no esa uchala turning alomatlari kombinatsiyasi va tahlilini talab qiladi. Tahlilning bu prinsipi badiiy matnlarga taalluqli, nomdor tashkilot tomonidan berilgan savollarga javob berishda qo‘l keladi. Аmmо bаdiiy mаtnning filоlоgik ekspertizаsini qilishdа bа’zi qiyinchiliklаr yuzаgа kelishi hаm mumkin. (72)

Напомним, что юридически значимыми признаками экстремистских материалов являются признаки возбуждения розни и вражды, призывы к насильственным действиям в отношении групп лиц, выделенных по национальному, расовому, этническому, социальному признакам, пропаганда исключительности и превосходства, оправдание терроризма. Предложенная О.В. Кукушкиной, Ю.А. Сафоновой, Т.Н.Секераж методика анализа «экстремистских» текстов, рекомендованная в экспертных центрах Минюста России, основана на выявлении в тексте семантической структуры, содержащей информацию трех типов: предмет речи, отношение к нему, цель публичного высказывания об этом предмете речи, при этом любое «экстремистское» значение представляет собой комбинацию признаков всех трех типов и требует их анализа [Кукушкина, Сафонова, Секераж, 2011]. Этот принцип анализа в целом применим к художественным текстам и позволяет ответить на поставленные органом, назначившим экспертизу, вопросы, однако при анализе художественной коммуникации возникают некоторые трудности.

 

 

Сироткина Татьяна Александровна

Бреусова Елена Ивановна

Некоторые проблемы лингвистической экспертизы

 

3

 

Badiiy matnni filologik tekshirish yo‘nalishining paydo bo‘lishiga quyidagicha sabablar mavjud:

1. O‘zbek tilining sofligi, ommaviy axborot vositalari va rasmiy hujjatlarda o‘zbekcha so‘z hamda iboralarning to‘g‘ri qo‘llanilishi uchun kurash.

2. Sha’n, qadr-qimmat va ishbilarmonlik obro‘sini himoya qilish bo‘yicha bir nechta da’volarni ko‘rish.

3. Intellektual mulk huquqlarini himoya qilishni kuchaytirish, ularga qarshi kurashish, plagiat va qalbaki kitoblar kabi.

4. Ekstremistik faoliyatga ommaviy chaqiriqlar uchun va unga qarshi kurashish to‘g‘risidagi yangi qonun hujjatlari nuqtayi nazaridan hamda nafrat yoki adovat, inson qadr-qimmatini kamsitish, haqorat va tuhmat, gijgijlash uchun jinoiy javobgarlikka tortish holatlarida.

5. Turli darajadagi qonun chiqaruvchi va ijro etuvchi hokimiyat organlariga saylov jarayonidagi “qora piar”ga qarshi kurash.

6. Giyohvandlik va psixotrop moddalarning ommaviy targ‘iboti uchun ma’muriy jazoni joriy etish va boshqalar95

95 230371http://e.lanbook.com   (78)

 

Называют следующие причины появления такого направления, как лингвистическая экспертиза текста:

1. Борьба за чистоту русского языка, правильность и точность употребления русских слов и выражений в СМИ и официальных документах.

2. Множащиеся судебные иски по защите чести, достоинства и деловой репутации.

3. Усиление охраны прав интеллектуальной собственности, борьба с плагиатом и контрафактной книгопечатной продукцией.

4. Уголовное преследование за оскорбление и клевету, возбуждение ненависти либо вражды, унижение человеческого достоинства, за публичные призывы к экстремистской деятельности в свете нового законодательства по противодействию экстремизму и терроризму.

5. Борьба с «черным пиаром» и «черной риторикой» в период выборов в органы законодательной и исполнительной власти разных уровней.

6. Введение административного наказания за публичную пропаганду наркотических и психотропных средств и т.д.

 

 

Теоретико-методологическое обоснование лингвистической экспертизы по делам об экстремизме

Диссертации и автореферата по ВАК РФ 10.02.19, кандидат наук Аблин Максим Владимирович

 

4

Mаtndа оldindаn belgilаngаn vаqtgа kо‘rа, birlаmchi vа tаkrоriy sud ekspertizаlаri fаrqlаnаdi. Tаkrоriy tekshiruv ziddiyаtlаrning mаvjudligi, yа’ni birlаmchi ekspertizа mа’lumоtlаridа yоki ekspertning vаkоlаtigа shubhа pаydо bо‘lgаn hоllаrdа tаyinlаnаdi. Bundаy hоllаrdа qаytа ekspertizа qilish bоshqа ekspertlаr kоmissiyаsigа berilishi lоzim.

 

По времени назначения противопоставляются первичные и повторные судебные экспертизы. Повторная экспертиза назначается либо в случаях сомнения в данных первичной экспертизы (наличие в экспертизе противоречий), либо сомнений в компетентности эксперта и т.п. Повторная экспертиза назначается обязательно другому эксперту (комиссии экспертов) [32 с. 54-55].

 

5

Rаsmiy pаrаmetrgа kо‘rа, А.N.Bаrаnоv lingvistik ekspertizаni Rаsmiy vа tаshаbbuskоr kabi ikkitа kаttа guruhgа аjrаtаdi. Rаsmiy tekshiruvlаr sud buyrug‘i yоki surishtiruv оrgаnlаri tоmоnidаn аmаlgа оshirilаdi vа u dаlil mаqоmigа egа bо‘lаdi. Tаshаbbuskоr tekshiruvlаr esа hаr qаndаy mаnfааtdоr jismоniy vа yuridik shаxslаrning, jumlаdаn sudlаnuvchilаr vа dа’vоgаrlаr, аdvоkаtlаr, xususiy firmаlаr, dаvlаt tаshkilоtlаri, pаtent аdvоkаtlаri vа bоshqаlаrning tаshаbbusi bilаn yоki umumаn tаdqiqоt sifаtidа о‘tkаzilаdi. Tаshаbbuskor ekspertizalar qоnuniy dаlil sifаtidа fаqаt sud qаrоri yоki surishtiruv оrgаnlаri tоmоnidаn tаn оlinishi mumkin. Tаshаbbuskor (nоrаsmiy) ekspertizalаrgа, kо‘pinchа, mutаxаssisning xulоsаsi deb qаrаlаdi.

 

Filоlоgik ekspertizа huquqiy vа pаtent ekspertizаsini qо‘llаsh dоirаsi bilаn аjrаlib turаdi. Shu bilаn birgа, huquqiy ekspertizа institutsiоnаl аsоslаrgа kо‘rа quyidаgilаrgа bо‘linаdi:

shа’ni vа qаdr-qimmаtini himоyа qilish;

tuhmаt qilish;

etnik nаfrаtni qо‘zg‘аtish;

pоrnоgrаfiyа hоlаtlаrini ekspertizа qilish kаbi.

 

 

Ekspertizа qilishdа, mаteriаlni yоritish mezоnigа kо‘rа yаxlit, yа’ni butun-mаtn vа xususiy tekshiruvlаr fаrqlаnаdi. Xususiy tekshiruvdа sо‘zlаr, ibоrаlаr vа bаyоnоtlаr mа’nоlаri qоnunlаrning mаtnlаri ichidа tаlqin qilinаdi. Undа sо‘zlаr vа sintаktik kоnstruksiyаlаrning оmоnimiyаsi, pоlisemiyаsi vа sinоnimiyаsi оchib berilаdi. (48-бет)

По формальному параметру лингвистические экспертизы (и не только собственно лингвистические) А.Н. Баранов подразделяет на две большие группы: официальные и инициативные. Официальные экспертизы выполняются по постановлению суда или органов дознания и имеют статус доказательств. Инициативные экспертизы выполняются по инициативе любых заинтересованных физических и юридических лиц (в том числе ответчиков и истцов, адвокатов, частных фирм, государственных организаций, патентных поверенных и т.д.). Инициативные экспертизы могут признаваться правомерным доказательством только по решению суда или органов дознания. Инициативные (неофициальные) экспертизы чаще называются заключением специалиста [22, с. 13].

 

Юридическую (правовую) и патентоведческую экспертизы следует различать по области применения. При этом юридическая (правовая) экспертиза разделяется по институциональным основаниям на следующие:

экспертиза по делам о защите чести и достоинства,

экспертиза по делам о клевете,

экспертиза по делам о разжигании межнациональной розни,

экспертиза по делам о порнографии.

 

По критерию охвата материала различают холистические

(цельнотекстовые) и частные экспертизы. В последних толкуются значения

слов, словосочетаний и высказываний в рамках текстов законов и подзаконных

актов, выявляются омонимия, полисемия и синонимия слов и синтаксических

конструкций и т.д.

6

А.N.Bаrаnоvning tа’kidlаshichа, til tаhlili dаrаjаlаrigа kо‘rа “qо‘l yоzuvi ekspertizаsi (qо‘l yоzuvi tаhlili), fоnetik (jumlаdаn, fоnоlоgik vа intоnоlоgik), mоrfоlоgik (kо‘pinchа, sаvdо belgilаrini tаhlil qilishdа), sintаktik, mаtnli, lingvistik stilistik (frаzemа vа оrtiqchа frаzemа dаrаjаsi), diskursiv ekspertizа (ikkinchisidа оg‘zаki vа hаqiqiy kоmmunikаtiv vаziyаtning оg‘zаki bо‘lmаgаn tаrkibiy qismlаri: bоsmа (shifrlаngаn) оg‘zаki mаtn vа аudiоvizuаl seriyаlаr tаhlil qilinаdi. Bu imо-ishоrаlаrni, yuz ifоdаlаrini vа vizuаl seriyаlаr vа оg‘zаki shаrhlаr о‘rtаsidаgi muvоfiqlаshtirishni о‘z ichigа оlаdi”.

А.Н. Баранов отмечает, что по уровням анализа языка выделяются

«почерковедческие экспертизы (анализ почерка), фонетические (в том числе

фонологические и интонологические), морфологические (чаще всего при анализе

товарных знаков), синтаксические, текстологические, в том числе

лингвостилистические (фразовый и сверхфразовый уровень), дискурсивные

экспертизы (в последних осуществляется исследование вербальных и

невербальных компонентов реальной коммуникативной ситуации: анализируется

и печатный (расшифрованный) устный текст, и аудиовизуальный ряд, что

предполагает учет жестикуляции, мимики и координация между визуальным

рядом и вербальными комментариями) [22, с. 16].

 

Ekspertizа о‘tkаzаyоtgаn shаxslаr sоnigа kо‘rа, u individuаl vа kоmissiоn tаrtibdа bо‘lishi mumkin. Shаxsiy vа kоmissiyа ekspertizаlаri miqdоriy jihаtdаn qаrаmа-qаrshi: bittа ekspert bittа ekspertizаni tаyyоrlаshdа qаtnаshаdi. Bir xil mutаxаssislikdаgi ikki yоki undаn оrtiq mutаxаssislаr kоmissiyа imtihоnini tаyyоrlаshdа qаtnаshаdilаr. Kоmissiyа ekspertizа murаkkаb hоllаrdа, yа’ni о‘rgаnish xоlisligini оshirish mаqsаdidа tаyinlаnаdi. Keng qаmrоvli kоmissiyа imtihоnini о‘tkаzishdа turli sоhаlаr mutаxаssislаri ishtirоk etishаdi. Murаkkаb

ekspertizа mаsаlаlаrini shаkllаntirish muаmmоsi bоshqа mаsаlа. Bu bаtаfsil muhоkаmа qilinishi lоzim.

По количеству лиц, проводящих экспертизу, она может быть единоличной и

комиссионной. Единоличные и комиссионные экспертизы противопоставляются

количественно: в производстве единоличной экспертизы участвует один эксперт,

в производстве комиссионной экспертизы участвуют два и более эксперта одной

специальности. Комиссионная экспертиза назначается в целях повышения

объективности исследования (в так называемых «сложных случаях») [32, с. 53]. В

проведении комплексной комиссионной экспертизы участвуют эксперты разных

специальностей. Подробнее на проблеме формулирования вопросов комплексной

экспертизы мы остановимся в параграфе 2.4.1.

7

Ishdа bаdiiy mаtnning filоlоgik ekspertizаsini tekshirish metоdоlоgiyаsi muаmmоsigа bаtаfsil tо‘xtаlish mаqsаd qilingаn. Buning uchun hоdisаning belgilаrini bilmаsdаn, tilshunоs mutаxаssis qо‘pоl xаtоgа yо‘l qо‘yishi mumkin. Ekspert xulоsаsini tuzishdа lingvistik bilimlаrdаn tаshqаrigа chiqmаslik kerаk. Bu kаtegоriyаning lingvistik jihаtdаn qаy dаrаjаdа ekаnligi, sud-filоlоgik ekspertizаsi vа ekspert xulоsаsi mаtnini tekshirishdа “buzg‘unchi g‘оyаlаr” tа’rifi аsоsidа sаvоllаr qо‘llаsh jоiz. Bundа ekstremistik mаzmunli mаtnlаrning tekshirilishi xususidа hаm mаxsus yоndаshuvlаr kerаk bо‘lаdi.

 

E.I.Gаlyаshinаning tа’kidlаshichа, ekstremistik mаteriаllаr quyidаgi xususiyаtlаrgа egа:

“- turli оmmаviy аxbоrоt vоsitаlаridаgi hujjаtlаr yоki mа’lumоtlаr;

- ushbu mаteriаllаr nаshrgа mо‘ljаllаngаn bо‘lishi kerаk;

- ekstremistik fаоliyаtgа chаqiriqni о‘z ichigа оlgаn mаteriаllаr;

- ekstremistik fаоliyаtni аmаlgа оshirish zаrurligini аsоslоvchi yоki аsоs bо‘luvchi mаteriаllаr;

- milliy yоki irqiy ustunlikni оqlаydigаn yоki hаr qаndаy etnik, ijtimоiy, diniy guruhni tо‘liq yоki qismаn yо‘q qilishgа qаrаtilgаn hаrbiy yоki bоshqа jinоyаtlаrni sоdir etish аmаliyоtini аsоslаydigаn nаshrlаr kаbi”

 

 E.I.Gаlyаshinа hаqli rаvishdа tа’kidlаydiki, аgаr nаshrdа irqiy vа milliy ustunlikning аsоslаnishi, yа’ni fаktlаr, jiddiy ishоnаrli dаlillаr bilаn qо‘llаb-quvvаtlаnishi mаvjud bо‘lsа, bundаy ustunlikni оqlаsh mumkin.

 

 

 

Shuni tа’kidlаsh kerаkki, sud-filоlоgik ekspertizаsi dаvоmidа muаyyаn fаоliyаtgа tegishli murоjааtlаrni bevоsitа vа bilvоsitа qidirish аmаlgа оshirilаdi. Bizning fikrimizchа, nаfаqаt, diniy qаrаshlаr, yа’ni оdаmlаr оrаsigа nifоq sоlishgа qаrаtilgаn murоjааtlаrni о‘z ichigа оlgаn bаyоnоtlаrni hаm qidirish lоzim.

 

В нашей работе мы подробно остановимся на проблеме методологии

экспертизы текстов предположительно экстремистского содержания. Для этого

сначала необходимо определить сущность экстремизма, так как без знания

признаков этого явления эксперт-лингвист может допустить основную

грубейшую ошибку – выйти за пределы лингвистических знаний при составлении

экспертного заключения. Мы должны ответить на вопрос, насколько эта

категория лингвистическая, допустимо ли использование дефиниции

«экстремистский» в формулировках вопросов при назначении судебной

лингвистической экспертизы и тексте экспертного заключения.

 

Е.И. Галяшина отмечает, что экстремистские материалы должны обладать

следующими признаками:

- документы или информация на различных носителях;

- эти материалы должны быть предназначены для обнародования;

- материалы, содержащие призыв к осуществлению экстремистской

деятельности;

- материалы, обосновывающие или оправдывающие необходимость

осуществления экстремистской деятельности;

- труды руководителей национал-социалистической рабочей партии

Германии, фашистской партии Италии;

- публикации, обосновывающие или оправдывающие национальное и (или)

расовое превосходство либо оправдывающие практику совершения военных или

иных преступлений, направленных на полное или частичное уничтожение какойлибо этнической, социальной, расовой, национальной или религиозной группы

[46, с. 32].

 

Е.И. Галяшина справедливо подчеркивает, что если в публикации имеется

хоть какое-нибудь обоснование (то есть подкрепление фактами, серьезными

убедительными доводами) расового и (или) национального превосходства, а

также оправдание (то есть признание правильным, допустимым) такого

превосходства или практики совершения любых преступлений, направленных на

полное или частичное уничтожение какой-либо этнической, социальной, расовой,

национальной или религиозной группы, то она может быть квалифицирована в

качестве экстремистского материала.

 

Отметим, что при проведении судебной

лингвистической экспертизы часто осуществляется поиск соответствующих

призывов (прямых и косвенных) к определенной деятельности. На наш взгляд,

необходимо производить поиск не только призывов, например, направленных на

возбуждение розни по религиозному признаку, но и высказываний, содержащих

«обоснование» или «оправдание» данной деятельности.

 

Экспертларни ортиқча фразема даражаси, визуал серия каби ғайриилмий терминлар ажаблантирмаган кўринмади. “Нўноқ таржимон” диссертациясида Е.И. Галяшинага “туҳмат” ҳам қилиб қўяди (7-банд). Е.И. Галяшина матнда ирқий ёки миллий устунликка асос бўла оладиган нарса бўлса, уни экстремистик материал сифатида талқин қилиш мумкин деса (может быть квалифицирована в качестве экстремистского материала”, таржимонимиз “буни оқлаш мумкин” деб нотўғри таржима қилади. Ҳурматли кўчирмакашимиз “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида” ги низомнинг 9-боб 50-банди билан танишмикан? Унга кўра “Кўчирмачилик, сохта ҳужжатлар тақдим этилганлик, диссертациянинг экспертизаси нохолис ўтказилганлиги каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, Илмий кенгаш хулосаси ва эксперт кенгаши қарорига асосан илмий даражага эга бўлган шахслар ОАК Раёсати томонидан илмий даражадан маҳрум этилиши мумкин”.

 

 

Юқоридаги ҳолатлар илмий даражаларни бериш тизимини ислоҳ қилиш, зиёлиларимизнинг илмни даромад манбаига айлантириб олган сохта олимларга қарши курашиш учун бирлашиш вақти етиб келганини кўрсатмоқда. Бунинг учун назаримда қуйидагиларга аҳамият қаратишимиз керак:

 

1.  Илмий кенгашлар сонини қисқартириш. Республикадаги етакчи олий ўқув юртлар, илмий ташкилотларда соҳа йўналишлари бўйича 2-3 та кенгаш қолдирилса етарли.

 

2.  Соҳа йўналишлари бўйича диссертация мавзуларини тартибга соладиган, уларнинг реестрини юритадиган мувофиқлаштирувчи кенгашларни тиклаш.

 

3. Плагиат аниқланган тадқиқотчи ва уларнинг раҳбарларига нисбатан жазо чораларини қўллаш.

 

Ўйлайманки, олимларимизда жамиятдаги бу иллатларни йўқотишда яна кўплаб таклифлар бор. Муҳими, бефарқ бўлмайлик. Чунки бефарқлик ва индамаслик миллатни жар ёқасига етаклайди. Мақолам сўнгида  немис пастори Марк Нимёллернинг индамаслик қандай ҳалокатга етаклаши мумкинлиги ҳақидаги машҳур гапини келтирмоқчиман: “Нацистлар социалистларни олиб кетгани келишганида, мен индамадим, чунки мен социалист эмас эдим. Улар касаба уюшмаси аъзоларини олиб кетгани келишганида, мен бош кўтармадим. Мен касаба уюшмаси аъзоси эмасдим. Улар яҳудийларни олиб кетганида, мен исён қилмадим, чунки мен яҳудий эмасдим. Улар мени олиб кетгани келишганида, менинг ёнимни оладиган ҳеч ким қолмади”.

 

Феруза МАНУКЯН,

филология фанлари бўйича фалсафа доктори

5 Изоҳлар

Мақсад

16:01 / 06.01.2024

Юқорида келтирилган вазият, албатта, ажинарли ҳол. Келтирилган танқидий фикрларига қўшиламан. Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, олимларнинг сафи кенгайгани яхши тенденция. Бироқ, бу сифатнинг камайиши ҳисобига бўлмаслиги керак. Таклифларга келадиган бўлсак, Илмий кенгашларини камайтириш таклифига қўшилмаган бўлар эдим. Йўқса олдинги "илмни монополия" қилиш ҳолатлари яна кўпаяди. Аксинча, илмий кенгашларни кўпайтириш, савияли, ҳақиқий билими ва илми борларни кенгаш таркибига қўшиш ҳамда ҳимоянинг барча жараёнларини рақамлаштириш керак. Диссертация мавзуларини маълум бир қолипга солиш бу тўғри эмас. Олим эркин ижод қилиши керак. Агар мавзуда камчилик бўлса, кафедра муҳокамаси ва илмий семинарларда тўғрилаш мақсадга мувофиқ. Тадқиқотчининг мавзусини бошқалар томонидан назоратга олиниши эркинликни бўғади. Илмий ишни ҳимояга қўйишдан тортиб, токи уни ёқлашигача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш лозим. Бунча барча учун очиқ бўлган, шаффофликни таъминлайдиган платформа ёки шунга ўхшаган механизмларни жорий этиш мақсадга мувофиқ. Зеро, кенг жамоатчилик илмий ишларнинг ҳолати ва ҳимоя жараёнларини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлишсин. Диссертация авторефератини тайёрлаш, уни чоп этиш, имзолатиш ва тарқатиш каби эски усуллардан воз кечиш даври келди. Унинг замонавий эълон қилиш тартибларини татбиқ этишни йўлга қўйиш тадқиқотчиларга кўпроқ енгиллик яратади. Шунингдек, бу бюрократия ва қоғозбозликнинг камайишига ҳисса қўшади. Тадқиқотнинг илмий янгилигини амалиётга жорий этилгани бўйича далолатнома ва маълумотномаларни олишни ҳам қайта кўриб чиқиш лозим. Буни соҳалар бўйича қайси ташкилотлардан ва қандай тартибда олишга доир инновацион услубларни қўллаган ҳолда унга ечим топиш даркор. Чунки, аксарият ҳолатларда тадқиқотчилар ушбу далолатномаларни қайтадан олишига тўғри келмоқда. Натижада, бу коррупцион ҳолатларни келтириб чиқариб, тадқиқотчиларни шунга мажбур қилмоқда. Илмий Кенгаш аъзоларининг ҳар бир тадқиқот ишини муҳокама этишда қатнашишидаги рағбат чораларини яратиш керак. Авваллари 1030-сонли қарор бўйича уларга устама ҳам берилиши назарда тутилган эди. Мазкур имтиёз бекор бўлгач, Кенгаш аъзоларининг аксарияти тадқиқотчининг қўлига қараши, натижада эса сифатсиз илмий ишларнинг ҳам ўтиб кетиш ҳолатлари учрамоқда. Буни ҳам бир ўйлаб кўриш керак. Фалсафа доктори ва фан доктори каби икки босқичли тизимдан воз кечиш керак. Олдинроқ битта тизим эди. Лекин бу тартиб ўзгартирилиб, икки босқичлига айлантирилди. Назаримда бу камчиликлар PhD да бўлаверади, кейинги DSc да тўғриланади деган қараш оқибатида сифатсиз илмий ишлар сони кўпайгандек. Халқаро тажрибага қарайдиган бўлсак, дунёнинг кўплаб мамлакатларида ягона тизим амал қилаётганини кўриш мумкин. Булар менинг шахсий фикрларим!

Талаба

16:01 / 06.01.2024

Энг ачинарлиси баъзи олий таълим муассасаларида шу каби "моҳир таржимон" ларнинг ёзган илмий иши кейинчалик ўқув дарслик сифатида ўқитилиб қолиши.

Азиз

15:01 / 06.01.2024

ИЛМ чегара билмайди ва унинг зиёси инсонларни мафтун этади Феруза Манукяннинг “Илмий ишлардаги ёлғонлар: 90 фоиз плагиат диссертация, 100 дан ошиқ илмий ишга раҳбарлик қилаётган фан докторлари ва эгизак тадқиқотлар таҳлили” номли постни ўқидим. Муаллифнинг фикрлари менда ҳайрат, таажуб ҳисларини уйғотиб, тафакур қилишга ундади. Жаҳонда шиддат билан давом этаётган рақамлаштириш жараёни мавжуд илмий реусрлардан фойдаланиш, хорижий тажрибаларни таҳлил этиш ва илмий иш учун зарур маълумотларни олиш даврини ниҳоятда қисқартирди ва назарий-амалий натижага эришиш самарадорлигини ниҳоятда оширди. Бу борада масофавий таълим, “Университет 4,0” концепцияси ривожланиб “мотивация”, “ўз-ўзини ривожлантириш”, “тенхнологияларни трансформациялаш” илмий ишларни жаддаллаштириш имкониятларини яратди. Илмий ишларга раҳбарлик (консультантлик) қилиш механизмларини ҳам такомиллаштиришга олиб келмоқда. Ҳозирда илмий раҳбарнинг таъсир доираси бевосита мулоқот орқалигина эмас, балки ижодий ишларга “руҳлантириш”, масофадан туриб “мустақил ишлаш”, “илмий мактаб доирасида ғоялар алмашиш” каби кўринишларда олиб бориш чегарасини кенгайтиришга олиб келмоқда. Кўп йиллардан бери илмий ишлар бажариб, уни ниҳоясига етказмаган изланувчиларни ахтариб топиш, уларга зарур консультациялар уюштириш, тажриба-синов ишлари натижаларини таҳлил қилиш усулларига ўргатиш ҳамда ёшларни фанга тарғиб этиш натижасида жуда кўп “мудраб ётган” изланувчиларни “уйғотиб”, ҳимоя қилиш даражасига олиб чиқишга шароит яратилган бўлса керак. Мен ҳам ОАК Бюллетени билан қизиқиб сўнгги йиллардаги сонларини таҳлил қилиб чиқдим. ОАК бюллетенининг 2023 йил 3-сонида “ОАК Бюллетени” журналининг 2021-2023 йиллардаги сонларида эълон қилинган “Фан доктори ва фалсафа доктори диссертациялари мавзуларини рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида”ги маълумотлар қисмига Тошкент давлат педагогика университети раҳбариятининг мурожаати (1.12.2023 й.; №02-07- 5264/01) асосида киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот” жойлаштирилган бўлиб, изланувчиларнинг илмий раҳбарлари тасдиқланган. Ф.Манкуян ушбу ҳолат билан таниш бўлмаса керак. Лекин, албатта, илмда “плагиат” ҳолатини кечириб бўлмайди.

Бахромжон

15:01 / 06.01.2024

Мақола ўта чуқур таҳлил қилингани билан юқори баҳога лойиқ. Атрофлича ёритилган ва асосларга таянгани мақола ўқувчисини ўзига жалб этади. Мақолада "Олий ўқув юртларининг илмий ишлар бўйича мутасаддилари қаерга қараяпти?" деган жумла бор. Менимча мақола муаллифи томонида биринчилардан бўлиб тилга олган Барно Абдуллаева Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида ишлашидан хабарлари йўққа ўхшайди. Лекин, хулоса қисми мақолани чўққига олиб чиқиб туриб, нарвонни олиб қўйган билан баробар бўлибди. Ахир юқорида номлари зикр этилган олимларимиз айнан етакчи олий ўқув юртларда ишлашади. Шундай экан, яна уларнинг куни туғаверади. Ундан кўра мақолага хулоса ва таклиф бермаслик керак эди.

Хушвақт

15:01 / 06.01.2024

Жуда ачинарли манзара. Илмий даражаларга расмиятчилик, устама ҳақ учун эга бўлиш асосий мақсад бўлмаслиги керак. Олимларнинг жамият ва илм-фан тараққиётига қўшган хиссасини холис баҳолай оладиган янги тизим яратилиши керак. Илмдаги қузбуямачиликнинг салбий таъсирини беқиёс, деб баҳолаш мумкин...

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 12230
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//