Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ўткир Раҳмат “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
17:10 / 28.10.2023 309 0

 

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 46-куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири   Ўткир Раҳмат “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1.  Алишер Навоий, “Хазойин ул-маоний” куллиёти;

2.  Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Девони Бобур”;

3.  Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;

4.  Чўлпон, “Кеча ва кундуз” асари;

5.  Ойбек, “Алишер Навоий” романи;

6.  Шукур Холмирзаев ҳикоялари;

7.  Саид Аҳмад, “Уфқ” трилогияси;

8.  Иброҳим Ғофуров, “Ҳаё – халоскор” китоби;

9.  Озод Шарафиддинов, “Довондаги ўйлар” асари;

10.  Мурод Муҳаммад Дўст, “Лолазор” романи.

 

Ўткир Раҳмат 1949 йили Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Айни пайтда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири.

 

Унинг “Ирмоқ”, “Соғинч”, “Жилға”, “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Юракдаги қуш”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

 

Ўткир Раҳмат Халқаро Чўлпон мукофоти (1993), “Шуҳрат” медали (1998), “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвони (2003), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2018) билан тақдирланган.

 

Oyina.uzни Телеграмда кузатинг

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси