Бошқа тилда талқини “бошқачарооо” сўзлар луғатимизга сингиганми?


Сақлаш
16:48 / 21.10.2021 1428 0

Бирига sex ёқмайдиинглизча ўқиса, хунук сўзмиш. Бошқасига фуқаро ёқинқирамапти – арабчасига камбағалмиш, яна бири болалар оромгоҳи демайлик, форсчада оромгоҳ қабристонни англатади, деса, бир руслашган ўзбек ноёб сўзига эътироз билдиради.

 

Бировга қараб тўн бичишни қачон бас қиласизлар? Ўзбек тилининг ўз тарихи, ривожланиш йўли, қўйингки, ҳамияти, ғурури бор! Бир тилдан сўз кириб келдими, тилга сингдими, тамом – у ўзбек тилининг, ўзбек халқининг мулки.

 

Бошқа тилда бошқачарооо...

 

Ўчир-э! Бошқачароқ бўлса, бу ўша тилнинг муаммоси!

 

Ҳиссиётни йиғиштириб айтганда:

 

Ҳар қандай тилда ўзлаштирма сўзлар мавжуд.

 

Бир тилдаги сўзнинг бошқа тилга кириб келишида тўрт жиҳат бор:

 

1. Маъноси ўзгармаган ҳолда ўтади;

 

2. Маъно кенгайишига учрайди;

 

3. Маъно тораяди;

 

4. Маъно бутунлай ўзгаради.

 

Ўзим билган соҳа – ўзбек тилидаги арабизмлардан мисол келтираман:

 

1. Маъноси ўзгармаган сўзларга муслим, олим кабилар мисол бўлади;

 

2. Маъноси кенгайган сўзларга “бисот (гилам)” – “бисот (тўплаб қўйилган мол-дунё)” мисол бўлади;

 

3. Маъно торайишига “лаҳм (умуман гўшт)” – “лаҳм (суяксиз гўшт)”, “шароб (ичимлик)” – “шароб (май, вино)” ва “сироп (ширин сув)” мисол бўлади;

 

4. Маъно бутунлай ўзгаришига “фуқаро (камбағаллар)” – “фуқаро (гражданин)”, “басир (ҳамма нарсани кўрувчи)” – “басир (кўр, сўқир)” кабилар мисол бўлади.

 

Демак, сўз бошқа тилга кўчиб ўтгач, асл тилдан алоқасини узади ва мустақил маъно касб эта бошлайди. Ижтимоий ҳодиса сифатида, асл тилидаги маъносидан айри ривожланишга эга бўлади.

Энди бўлди қиларсизлар?

 

Алоуддин САДРИДДИНОВ

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

12:12 / 03.12.2024 0 21
Буюкларнинг “майдалик”лари





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10768
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//