“2-синф ўқувчилари икки ойдирки дарсликсиз ўқияпти”. Дарсликлар таъминотидаги кечикиш ва вазирлик муносабати


Сақлаш
16:00 / 20.10.2021 1155 0

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда 2-синф дарсликларининг етишмаслиги ҳақида кўплаб муҳокамалар кўзга ташланмоқда. Мактабларда биринчи чорак якунланай деб қолганига қарамай, ҳали ҳам янги китобларнинг ўқувчиларга етиб бормагани ота-оналарда турли саволлар келтириб чиқармоқда. Нега ўқувчилар ҳалигача дарсликлар билан таъминланмади, 1–2-синфлар учун замонавий дарсликлар ишлаб чиқиш режаси қандай эди, тендерда қайси нашриёт ютиб чиққан ва Халқ таълими вазири биринчи ўринбосарининг ота-оналарга мурожаати ҳақида тўхталиб ўтамиз.

 

Янги ўқув йилидан 1-2-синф дарсликлари тўлиқ янгиланиши режа қилинган

1–2-синф дарсликларини яратиш ишлари Республика таълим марказига юклатилгани эълон қилинган эди. Бундан мақсад замонавий дарсликларни ёза оладиган муаллифлар мактабини шакллантириш ва 1-синфдан 11-синфгача бўлган дарсликлар ўртасида узвийликни таъминлаш этиб белгилаб олинди. Мазкур жараёнларга 107 нафар муаллиф, 6 нафар дизайнер, 5 нафар рассом ҳамда 9 нафар фан методисти жалб этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021-йил март ойидаги Нурафшон шаҳрига ташрифи давомида янги дарсликлар намуналари билан танишди. Кўриб турганингиздек, янги ўқув йили учун замонавий дарсликларни яратиш ишлари йил бошиданоқ бошлаб юборилган. Шунга қарамай, негадир 2-синф ўқувчилари ўқув йилини янги дарсликлар билан бошлай олмади…

 

Замонавий дарсликларни ким нашр қиляпти?

Халқ таълими вазирлиги 1–2-синф дарсликларини нашр қилиш учун тендер эълон қилган эди. Аммо тендерда қайси нашриёт ғолиб бўлгани ҳақидаги маълумот кўпчиликка маълум эмас. Беихтиёр ўтган йилги “Tarbiya” дарслигини нашр этишKolorpak” нашриётига топширилганини эслаймиз.  Миллионлаб нусхадаги “Tarbiya” дарсликларини тайёрлаш ўқув йили бошланишига 2,5 ой қолганида давлат нашриётидан хусусий корхонага ўтказилган еди. Бунга сабаб сифатида ишлар суст ташкил этилиб, яратилаётган дарсликларни нашрга тайёрлаш ва чоп этишда эскича усул сақланиб қолаётгани кўрсатилган. (Компаниянинг таъсисчилари Шухрат Ёқубжонович Ахмедов, Исмоил Иркинович Исроилов. Улар ZOR TV телерадиокомпаниясига ҳам эгалик қилишади).

Бу йилги тендерда ҳам эълон этилмаганига қараганда “Kolorpak” нашриёти устунлик қилган. 1-синф дарсликларининг янги нашрига ушбу нашриёт ёзилганини кўришимиз мумкин.

 



        Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимияти 2020-йил “Kolorpak” нашриёти билан шартнома асосида 1 млрд сўмга 4965 дона Президент портретини сотиб олган эди. Демак, нашриётнинг сифатли фаолияти сиёсий жараёнларга тааллуқли буюртмалар орқали ҳам кўзга кўринган.

 

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаевнинг kun.uz нашрига маълум қилишича, дарсликлар чоп етилиш жараёнида ва бу жараён 23 октябрда якунига етади. Шундан кейин узоғи 10 кунда барча мактабларга етиб боради.

 

Ижтимоий тармоқларда нима гап?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳам айнан дарсликларнинг ўқувчиларга етиб бормагани ҳақида турли фикрлар, саволлар пайдо бўлмоқда. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз.

 


 

Баъзи мактабларда ўқувчилар китобларни рангли принтерда чиқариб фойдаланишаётгани, дарсликлар ҳаммага тўлиқ етмагани ҳақида айтилмоқда.

 

 

Ушбу мурожаатда ҳам биринчи чорак тугаш арафасида бўлганига қарамай, ўқувчилар китобсиз ўқиётгани, 30 йил давомида бундай шармандалик ҳолат учрамагани ҳақида айтиб ўтилган.

 


 

Кўриниб турибдики, ўқитувчилар ҳам янги ўқув қўлланмалар қачон етиб келиши ҳақида огоҳлантирилмаган. Агар вазирликнинг режаси ўқув йилинининг иккинчи чорагидан китобларни етказиш, унгача эски дарсликлардан фойдаланиб туриш бўлса, нега бу хабар олдинроқ айтилмади?..

 

Расмий муносабат

13-октябр куни Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев kun.uz нашрига берган интервюсида дарсликлар кечикишининг қатор сабаблари ва ота-оналарни қизиқтирган саволларга жавобларини айтиб ўтди.

“1- ва 2-синфлар учун дарслик етишмовчилиги деган тушунча унчалик тўғри эмас. Чунки мактабларда айни пайтда дарсликлар бор. Ўқувчилар 2018 йилда чиқарилган дарсликлардан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланмоқда”, дейди вазир ўринбосари.

Айтилишича, дарсликлар бўйича босқичма-босқич миллий дастурга ўтилаётгани сабабли бу жараён бирданига амалга оширилмайди. Жараёнга шаффоф тендерлар ва дарсликлар сифати борасида маслаҳатлашувлар учун халқаро экспертлар жалб қилинган ва китоблар июль ойида тайёр бўлгач, халқаро экспертларга кўриб чиқиш учун топширилган.

“Миллий дастур бўйича 2-синфлар иккинчи чоракдан тўлиқ янги дарсликларда ўқиши керак”, деб айтиб ўтди Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев. Биринчи чоракда ўқувчилар аввалги йиллардаги дарсликлардан фойдаланиб туриши белгиланган ва бу бўйича мактабларга тавсия берилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10342
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//