Ўзбекистон халқ ёзувчиси Темур Пўлатов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
08:58 / 30.08.2023 552 0

Оyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 34-куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Темур Пўлатов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1.Михаил Булгаков, «Уста ва Маргарита» романи

2. Ф.Достоевский, «Ака-ука Карамазовлар» асари

3. Абдулла Қодирий, «Ўткан кунлар» романи

4. Акутагава Рюнескунинг ҳикоя ва қиссалари

5. Садриддин Айний, «Хотиралар» асари

6. Жеймс Жойс, «Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили» асари

7. Альбер Камю, «Вабо» романи

8. Кнут Ҳамсун, «Очлик» асари

9. Франц Кафка, «Қалъа» романи

10. Ремарк, «Уч оғайни» романи.

 

Ёзувчи Темур Пўлатов 1939 йилда Бухорода туғилган. Унинг дастлабки қиссаси “Не ходи по обочине” 1964 йилда “Звезда Востока” журналида чоп этилади. Шундан сўнг у яратган қисса ва романлар Тошкентда, Москвада рус ва ўзбек тилларида нашр этила боради. Адибнинг “Бўлак манзилгоҳлар”, “Болалар хори”, “Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари” 70-80 йиллар адабиётида саргузашт жанри тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилди.

Шунингдек, унинг “Бухоро хонадонининг кечмишлари”, “Мулк”, “Кунда-шунда”, “Ғойибнинг иккинчи сафари”, “Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу алам”, “Ғойибнинг қайтиши”, “Тарозий тошбақаси” каби ўнлаб йирик эпик полотнолари китобхон томонидан илиқ қарши олинган.

Темур Пўлатов 1986 йилда ўзининг “Мулк”, “Ғойибнинг иккинчи сафари”, “Кунда-шунда” қиссалари ва “Бухоро хонадонининг кечмишлари” романи учун Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. Адиб Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1989 йил) унвони билан тақдирланган.

 

Oyina.uz'ни телеграмда кузатинг

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

12:12 / 03.12.2024 0 26
Буюкларнинг “майдалик”лари





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10785
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//