Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
05:00 / 29.08.2023 564 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “ҲАР БИР ИНСОН ҲАЁТИ ДАВОМИДА ЎҚИШИ ШАРТ БЎЛГАН 10 КИТОБ” тавсиясини беришда давом этади.

 

Лойиҳанинг 33-куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Тафаккур” журнали бош муҳаррири Эркин Аъзам “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Пушкин, “Капитан қизи” қиссаси

2. Гогол, “Тарас Булба” романи

3. Лев Толстой, “Авлиё Сергий” асари

4. Чехов, “Дашт” асари

5. Ғaфур Ғулом, “Ҳасан Кайфий” қиссаси

6. Абдулла Қаҳҳор, “Сароб” романи

7. Асқад Мухтор, “Бухоронинг жинкўчалари” асари

8. Чингиз Айтматов, “Оқ кема” қиссаси

9. Владимир Войнович, “Москва 2042 асари

10. Френсис Скотт Фитсжералд, “Қудратли Гетсби” романи.

 

Эркин Аъзам 1950 йили Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Дастлабки ҳикоялар тўплами — “Чироқлар ўчмаган кеча” номи остида чоп этилган. Унинг “Отойининг туғилган йили”, “Олам ям-яшил”, “Жавоб”, “Байрамдан бошқа кунлар”, “Пакананинг ошиқ кўнгли”, “Кечикаётган одам”, “Шовқин” каби китоблари нашр этилган.

 

Ёзувчи қаламига мансуб асарлар орасида “Чантриморе”, “Паризод” асарлари асосида суратга олинган фильмлар ўзбек кинематографиясида янгилик бўлган. Бундан ташқари “Пиёда”, “Дилхирож” асари асосида суратга олинган фильм халқаро эътиборга сазовор бўлган бўлиб, Германия ва Франций телеканаллари орқали эфирга узатилган. Бу фильм нусхаси Япониядаги Фукуока музейида сақланади.

 

Ёзувчининг “Эркак” асари асосида суратга олинган фильм “Киношок” фестивалида иштирок этиб “Энг яхши сценарий” номинациясида ғолиб деб топилган. Везул кинофестивалида бош соврин – Гран-прини қўлга киритган.

Эркин Аъзам қаламига мансуб асарлар рус, украин, белорус, қозоқ, тожик, туркман, болгар, грузин тилларига таржима қилинган. 2015 йилда ёзувчининг қиссалар тўплами Англия ва Францияда чоп этилган. Адиб “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” (1998), “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” (2016) унвонлари билан мукофотланган.

 

Oyina.uzʼни Телеграмда кузатинг

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

12:12 / 03.12.2024 0 25
Буюкларнинг “майдалик”лари





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 10785
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//