* * *
Қайсидир ҳикоя устида ишлар эканман, одатда, тонгда ишга киришаман. Агар ёзишга иштиёқим кучли бўлса, ҳеч ким, ҳеч нарса менга моне бўлолмайди. Хонанинг илиқ ё совуқлиги ҳам аҳамиятли эмас. Бутун диққатимни асарга жамлаб, шавқ билан ёзаман. Одатда, келаси саҳифаларда нималар бўлишини сезган пайтимда ёзишни тўхтатаман ва кейинги кунгача кўзлайман.
* * *
Агар эрталабдан ёзишга киришсангиз кун ярмигача давом этишингиз мумкин. Чунки ишни тез тугатсангиз, бўш қолган вақтингизни ўтказишда қийналишингиз табиий. Сўнгра кейинги кунга қадар исталган машғулот сизга маънисиз кўринади.
* * *
Асарингизни қисқа жумлалар билан бошланг. Тили ҳам бир маромда бўлишига жиддий эътибор қаратинг.
* * *
Ҳамиша позитив бўлишга урининг, негативликдан иложи борича узоқлашинг.
* * *
Асар тили ва услуби яшаётган даврингизга мос бўлсин, акс ҳолда у умуман ўқилмайди.
* * *
“Буюк”, “муҳташам”, “фавқулодда”, “ақлбоварқилмас” каби ифодалардан камроқ фойдаланишга ҳаракат қилинг.
* * *
Ёзгим келганида ҳар доим илк ижод қилишни бошлаган меҳмонхонанинг бир хонасидаги ёлғизлигимни эслайман. Сиз ҳам барчага меҳмонхонадалигингизни билдиринг, бироқ бошқа номни айтинг. Қаердалигингизни билиб қолгудай бўлишса, табиат қўйнига чиқинг. Мабодо у ерни ҳам топишса, умуман бошқа, хуллас, қоча оладиган бир жойингиз бўлсин. Кун бўйи ишланг, кейин нимадир енг, теннис ўйнанг ёки ҳеч нарса қилманг. Бироқ, албатта, сизни чарчатувчи бир иш билан шуғулланинг ва кейинги кун яна ёзишга киришинг.
* * *
Ёзувчи ижод жараёнида ёлғиз бўлгани яхши. Асарни тугатгачгина кўзга кўрининг. Йўқса, Нью-Йорклик ёзувчиларга ўхшаб қоласиз. Улар бир шиша ичида яшаётган сичқонлардек бир-бирлари ва шиша билан бўлган муносабатларидан фойдаланишга уринишади. Ўша шиша баъзида эстетик, баъзида иқтисодий, баъзан эса диний шаклда бўлади. Бир марта шишанинг ичига тушишса бўлди, ҳамиша ўша ерда қолишади, ўзларини ўша шишадан ташқарида ёлғиз ҳис қилишади.
* * *
Баъзида ёзишда қийинчилик чексам дарҳол ўз китобларимни қўлимга оламан. Ўша китобларни ёзиш қачондир менга қанчалик қийинлиги, ҳатто баъзан имконсиз кўринганини ёдга оламан.
* * *
Яхши ёзувчи кўрганини тасвирлашдан кочгани маъқул. У ўз тасаввуридан фойдалана олиши ва асар яратишни билиши даркор.
Таржимон:
Раҳмат БОБОЖОН
Маънавият
Адабиёт
Маънавият
Таълим-тарбия
Санъат
Адабиёт
Таълим-тарбия
Дин
Тарих
Ватандош
Жараён
Санъат
Таълим-тарбия
//
Изоҳ йўқ